ИНСОН ТАНАСИ ХАҚИДА 10 ТА ҚИЗИҚ САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР

ИНСОН ТАНАСИ ХАҚИДА 10 ТА ҚИЗИҚ САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР

Савол: Инсон бурни бутун хаёти давомида тўхтамай ўсадими?
Жавоб: Йўқ

Бурун 18-20 ёшга келиб ўсишдан тўхтайди. Ундан кейин бурун териси эластиклигига қараб шакли ўзгариши мумкин холос. Айрим одамларда ўсишга таъсир этувчи гормонлар концентрацияси ортиб кетганда – бурун хам, қулоқ хам катталашиши мумкин (масалан, акромегалияда).  

Савол: Инсон кулгуси туғма реакциями ёки орттирилганми?
Жавоб: Туғма реакция

Бу реакция учун болалар ўрганиши шарт эмас. Болачалар қониқиш даражасига кулги билан жавоб беришни 2-3 ойлигиданоқ бошлайди. Одатда одамларлар ўз-ўзидан кулади, баъзан ихтиёрига бўйсунмаган холда хам.

Савол: Инсон касалликлари сони нечта?
Жавоб: Хозирча бир неча ўн минглаб касаллик хақида маълумотлар бор.

Касалликларнинг халқаро синфланишига кўра 20 000 дан ортиқ касаллик мавжуд ва бу сон хали охиргиси эмас. Гап шундаки, бир хил клиник манзара турли холатлар тарзида кўриниши мумкин ва уларга икки хил касаллик деб қаралади. Жумладан, қанд касаллигининг 1 ва 2 типлари. Бунинг акси хам бўлиши мумкин. Яъни мустақил касаллик деб хисобланган патологиялар маълум касалликнинг битта белгиси бўлиши мумкин холос. Шундай холатлар хам бўладики – касаллик деб хисобланган холат норма бўлиши мумкин (масалан, чапақайлик).    

Савол: Инсон чин маънода миясиз бўлиши мумкинми?
Жавоб: Ха.

Кўпинча миясиз чақалоқлар ўлик холда туғилади ва бунга ацефалия дейилади. Тўғри, миясиз тирик туғилган болачалар хақида хам маълумотлар мавжуд, аммо уларнинг хеч бири 3 ёшдан узоқ яшамаган. Сиам эгизаклари хақида хам эслатиб ўтиш лозим, уларнинг бирини хаёти иккинчисига боғлиқ.

Савол: Инсон сочи ва юнг нимаси билан фарқ қилади?
Жавоб: Ўз тузилишига кўра

Инсон танасидаги туклар (сочлар) бир турдаги толалардан тузилган. Хайвон юнги эса мураккаб тузилишга эга: уларнинг таркибини турли толалар (жумладан транзитор, оралиқ, пахмоқ толалар) ташкил этади.

Савол: 5-қон гурухи мавжуд бўлганми?  
Жавоб: Йўқ.

Қон гурухи рақами АВ0 антигенлар тизимига боғлиқ. Бу антигенлар бўлмаса – қон гурухи 1- саналади. Фақат А антиген бўлса – 2 қон гурухи, фақат В антигени бўлса 3-қон гурухи, хар иккала АВ антиген бўлса, 4-қон гурухи хисобланади.  

Савол: Нимага инсон эснаган пайтида эшитиши пасайиб кетади?
Жавоб: Негаки ноғора парда тонуси тушиб кетади.

Инсон эснаганда ўрта қулоқ ва бурун-халқум бўшлиғини туташтирувчи евстахий найи кенгайиб хаво билан тўлади. Бу пайтда ўрта қулоқ мускуллари бўшашади. Айнан шу мускуллар ноғора пардаси тонусини таъминлагани учун эснаган пайтда эшитиш аниқлиги пасаяди.

Савол: Кўзлар нимага совуқда музламайди?
Жавоб: Негаки уларда термоорецепторлар йўқ.

Кўз олмасининг катта қисми бош суяклари ичида жойлашади. Ташқи мухит билан тўқнашадиган қисми эса совуқни сезувчи терморецепторлар тутмайди ва ундан ташқари қовоқлар териси билан қопланган бўлади.

Савол: Янги туғилган чақалоқ дунёни тескари кўриши ростми?
Жавоб: Янги туғилган чақалоқлар деярли кўришмайди.

Физика қонунларига кўра хар қандай икки қавариқли линза суръатларни тўнтариб кўрсатади. Кўз гавхари хам шу линза тузилишига эга. Аммо кўз гавхарлари бу хусусияти амалга ошиши учун кўникма зарур. Чақалоқлар кўз мускулларида фокуслаш хусусияти ривожланмагани учун нафақат буюмлар тескари кўринади балки кўриш тиниқлиги хам паст бўлади.

Савол: Жингалак сочлар вақти келиб тўғриланиб кетиши мумкинми?
Жавоб: Ха.

Сочларни тўғриланиб кетиши бир нечта сабаблари бор. Уларнинг энг кўп учрайдигани гормонал ўзгаришлар, айниқса жинсий гормонлар миқдорини пасайиб кетиши хисобланади.

www.gepamed.uz