КЎЗ ОЛДИДА ДОҒЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

КЎЗ ОЛДИДА ДОҒЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

Кўз олдида доғлар пайдо бўлиши – турли сабабларга кўра ва турли ёшда кузатилиши мумкин. Аммо узоқни кўрмайдиган (миопия) ва кекса ёшдаги одамларда кўпроқ учрайди Доғлар шаклига кўра: капалакка, халқачалар, ипчаларга, ўргимчак тўрига ўхшаши мумкин. Бу холат айниқса нигохни оқ бир турдаги юзаларга ёки ёрқин чироққа қаратганда аниқроқ сезилади.

Кўз олдида доғлар пайдо бўлиши сабаблари.
1.    Шишасимон танаси деструкцияси. Нормада инсон кўзи шишасимон танаси шаффоф рангда бўлиб, 99% сув ва 1% турли моддалар (гиалурон кислота, коллаген) дан таркиб топган. Турли патологик омиллар таъсирида унинг таркибида оптик жихатидан шаффоф бўлмаган киритмаларни пайдо бўлиши фанда шишасимон тана деструкцияси деб номланади ва у кўз олдида турли хил доғларнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Шишасимон танага қон қуйилганда хам, дори воситалари тушганда хам шу холатни кузатиш мумкин. Шишасимон тана деструкцияси организмнинг физиологик қариши хисобига хам кечиб, 40 ёшдан ўтгач аста-секин бу холатларни сезиш мумкин.
2.    Шишасимон танани кўзнинг тўр пардасидан ажралиб кетиши. Бунда даврий равишда кузатиладиган доғлар кўрув нерви хисобига пайдо бўлади. Бунда тўр парданинг хам шикастланиши кузатилади.
3.    Қуйидаги касалликларда хам кузатилади:
•    Кўзнинг механик травмалари
•    Узоқни кўрмаслик
•    Кўзнинг яллиғланиш касалликлари
•    Қандли диабет.
•    Кон босими ўзгаришлари (ортиши ёки тушиши)
•    Ички қон кетиш
•    Камқонлик
•    Бўйин остеохондрози
•    Айрим захарланишлар
•    Бош мия травмалари.


Кўз олдида доғлар пайдо бўлишини даволаш уни келтириб чиқарган касалликни аниқлаш ва шунга қараб даво чораларини белгилашдан иборат. Бунинг учун албатта офтальмологга учрашингиз зарур. Улар томонидан кундалик режимингиз, тегишли дори воситалари ёки лозим топилса жаррохлик операциялари тавсия этилади.
1.    Режим: Овқатланиш ва жисмоний мехнатни тўғри тақсимлаш. Ичиш ва чекишни ташлаш
2.    Дори препаратлари: кўз томчилари  «Эмоксипин 1%» ёки ичгани фермент препарати «Вобэнзим».
3.    Операция: Тўр парда жарохатланган бўлса лазерли коррекция.
 

Кўз олдида доғлар пайдо бўлганда нима қилиш керак.
•    Стулга ўтириб, қаддингизни тикланг, бошингизни ва нигохингизни тўғрига қаратинг.
•    Кескин кўз харакатлари билан аввал ўнггава чапга, кейин пастга ва тепага қаранг.
•    Бу харакатлар кўз олмасидаги суюқликни тўғри тақсимланиши ва кўрув майдони чегарасидан доғларни йўқолишини таъминлайди.
•    Кўзни ишқалаш тавсия этилмайди.
•    Албатта офтальмологга учрашни унутманг.


© https://t.me/gepamed_ultra