Кўпчилик ота-оналар фикрича фарзандларни қанчалик кўп мақташ уларни шунчалик омадли ва ўзига ишончли бўлиб ўсишига сабаб бўлади. Айрим педагоглар эса «Мақтовлар доим хам фойда бермайди ва бола тарбиясида мақтовларга ўрин ажратиш лозим эмас» деган фикрни билдиради. Биз эса мақтовлар керак деб билганлар учун қуйидаги қоидаларни эслатиб ўтамиз.
1. ШУ ЕРДА ВА ХОЗИР.
Болани бирор бир фойдали машғулоти устида учратсангиз, ўша захотиёқ мақташга харакат қилинг. Буни зудлик билан ва спонтан холда қилинг. Агар Сиз имкониятни ва маъқуллашни чўзиб юборсангиз мақтов таъсири суюлиб кетади.
2. БОЛАНИ ХАРАКАТЛАРИ УЧУН МАҚТАНГ, ТАБИИЙ ИҚТИДОРИ УЧУН ЭМАС.
Болани табиий иқтидори учун мақташ орқали, биз унга фойда ўрнига кўпроқ зарар етказамиз ва имкониятлари олдида иккилантириб қўямиз. Бунинг ўрнига бола бажариб тугатган иши ва бунга сарфлаган кучаниши учун мақтанг.
3. САМИМИЙ БЎЛИНГ.
Самимий ва тўғри бўлинг, ошириб юборманг, ортиқча мақтаб ташламанг. Ортиқча хушомад ва тилёғламалик бола назари олдида арзон, майда ва худбинларча кўринади. Носамимийлигингиз билиниб қолса, бола кейинги мақтовларингизга шубха билан қарай бошлайди.
4. БОЛАНИ МАҚТАЁТГАНДА АНИҚ БЎЛИНГ.
«Яхши», «қойил» «зўр» каби умумий шархлар жўнатмасдан, аниқ ва лўнда изохлар билан мақтанг. Тўғри бунинг учун боланинг айнан нима билан машғуллиги ва буни қай даражада эплай олаётганини билишингиз керак. Тўғри изох мақтовингизни қалбакилашишини олдини олади.
5. МЎЪЖИЗАНИ КУТМАНГ.
Агар Сиз мукаммаллик ва бекаму-кўстликка ўрганган бўлсангиз хафсалангиз пир бўлиши мумкин. Сизнинг умидларингиз ақл бовар қиладиган даражада бўлиши керак. Болани хулқидаги кичкина бўлган ютуқни хам қадрланг. Хатолар бўлган тақдирда хам уни ушбу камчиликларни олдини олиш учун харакат қилгани учун мақтанг.
6. МАҚТОВЛАР ФАҚАТ ЮТУҚЛАРГА ҚАРАТИЛГАН БЎЛИШИ ШАРТ ЭМАС.
Агар биз болани фақат унинг ютуқлари учун мақтайдиган бўлсак, кўплаб қадрли лахзаларни йўқотган бўламиз. Бундай омадли лахзалар кўп бўлмаслиги мумкин, шунинг учун болани охирги натижасидан қаътий назар тиришқоқлиги учун мақтанг. Болангиздан маъқулловчи сўзларингизни аяманг.
7. ТАҚҚОСЛАМАНГ.
Болани бошқа бир боладан зўрлиги учун эмас, зўр бериб кучангани учун мақтанг. Уни бошқа болалар билан таққосламанг, хар бир болани ўзи ақли, тажрибаси ва ўтмиши бўлади. Хар бир бола нодиру-ноёб. Болаларни ўз мустақиллигини ривожлантирганлиги учун рағбатлантиринг.
8. МАҚТОВ ВА ТАНҚИДНИ АРАЛАШТИРИБ ЮБОРМАНГ.
Агар Сиз болани аввал мақтаб кейин бундан хам яхшироқ қилиш мумкин эди деб танқид қилманг. Бу билан Сиз болани етарли даражада яхши эмаслиги хақида ўйлантириб қуйишингиз мумкин. Мақтов ва танқидни аралаштириб юборсангиз, бола мақтовни унутиб, фақат танқидни эслаб қолади.
9. ИЛОЖИ БЎЛСА ОММА ОЛДИДА МАҚТАНГ.
Хаммага хам кўпчилик олдида мақтов эшитиш ёқади. Шу сингари болани агар мақтовга арзирли жойи бўлса кўпчилик олдиа мақтанг. Болаларингиз хам ўзлари хақидаги мусбат фикрларни эшитишни таъминланг.
10. НЕГАТИВ ХИС-ТУЙҒУЛАРДАН ҚОЧИНГ.
Мақтовларингизни турли хил салбий хис-туйғулар, киноя, пичинг билан ифодаламанг. Эмоциялар сўзлардан устун туради. Хар қанча илиқ сўзлар айтманг, улар негатив эмоцияларга йўғрилган бўлса сўзлар унутилиб, киноялар болани онгида қолади.
11. ОВОЗИНГИЗ ОХАНГИНИ ПАСАЙТИРИНГ.
Сўзларингиз оханги хам хис-туйғуларни англатади. Сиз қандай қилиб гапирганингиз, сизни нимани гапирганингиздан мухимроқ хисобланади. Оддий «Рахмат» деган сўз мулойимлик ва нафрат билан айтилиши мумкин. Самимий ва хис-туйғули сўзларни танланг.
12. ЮЗ ҚИЁФАНГИЗГА ЭЪТИБОР БЕРИНГ
Эсда тутинг кўп эмоциялар юз қиёфаси орқали ифодаланади. Шунинг учун болага табассум билан, яқин келиб, кўзларига қараб гапиринг. Елкасига уриб, эркалаб кучиб қўйсангиз илиқ сўзларингиз эмоционал қиммати ортади.
13. БИР НАРСАНИ ЮЗ МАРТАЛАБ ҚАЙТАРМАНГ.
Мақтаётганингизда битта сўзни қайта-қайта такрорламанг. Керак сўзни бир марта аммо ўз ўрнида айтинг. Кераксиз жойда зарур сўзни такрорлаш бу сўзнинг қимматини туширади ва болада дискомфорт хосил қилади.
14. БОЛАНИ МАҚТАБ ОШИРИБ ЮБОРМАНГ.
Хамма нарсани чегараси бор. Ортиқча эхтирос сўз кучини йўқолишига олиб келади. Ортиқча ғайрат-шижоат кўрсатсангиз бола Сизнинг томонингиздан босимга учраган бўлади. У ўзидан сўраши мумкин: «кейинги сафар ўхшамай қолса нима қиламан» деб. Ақл билан иш юритинг.
15. ИЛГАРИГИ ХАТОЛАРИНИ ЁДГА ОЛМАНГ.
Мақтовларингизни хеч қачон аввалги нохуш ходисалар биланг боғламанг. Масалан Сиз «Илгари сафаргидек бу сафар хам эплай олмайсан деб ўйловдим, маладес зўр чиқибди» деманг. Бу билан Сиз болани гўё мақтагандек бўласиз, лекин аввалги хатосини эслатганингиз учун унинг хаёллари бўлиниши мумкин.
© https://t.me/gepamed_ultra
