НИМАГА УЗОҚ АҚЛИЙ МЕХНАТДАН СЎНГ ИНСОН ЖИСМОНИЙ ТОЛИҚИШ ХИС ҚИЛАДИ?

НИМАГА УЗОҚ АҚЛИЙ МЕХНАТДАН СЎНГ ИНСОН ЖИСМОНИЙ ТОЛИҚИШ ХИС ҚИЛАДИ?

Интенсив ақлий мехнат бош мияни кўп миқдорда энергия саофлашга мажбур қилади. Инсон ақлий мехнат қилганда кўплаб жараёнлар ишга тушади: бу фикрни жамлаш (концентрация), маълумотларни анализ ва синтез қилиш, ахборотларга ишлов бериш, қарор қабул қилиш ва бошқалар. Барча бу жараёнлар кўплаб миқдорда глюкоза – бош миянинг энергия манбаини сарфлайди.     

Узоқ вақт давомида ақлий мехнат қилганимизда қонда глюкоза миқдори камайиб, организм толиқиш ва бўшашиш хиссини сезади. Ундан ташқари бизнинг бош миямизда турли кимёвий моддалар (трансмиттерлар) ишлаб чиқарилади. Улар хам организмни жисмоний холатига таъсир этиб чарчоқ чақиради.

Жисмоний мехнатда инсон чарчаш хиссини хам мускул тўқимасида, хам марказий асаб тизимида хис қилади – айниқса миянинг харакат билан боғлиқ структураларида.

Ақлий мехнат эса нисбатан доимий ва узоқ вақт бир хил холат (поза) да туришни талаб этади. Бу эса скелет мускулларини статик чарчашига, тананинг харакатсиз қисмида қон ва тўқима суюқлигини димланишига олиб келади.
Бу хам жисмоний мехнат каби бўлганидек толиқишга олиб келади.

Шундай килиб, ақлий мехнат натижасидаги чарчоқ бош мия томонидан энергия сарфини юқорилиги, организмдаги кимёвий ўзгаришлар ва иш пайтида харакатсиз турган мускулларнинг зўриқиши хисобига ривожланади.   

Манба: https://faktodrom.com/view/759/Pochemu_posle_dolgoy_umstvennoy_raboty_chelovek_chuvstvuet_fizicheskuyu_ustalost.html