С ВИТАМИНИ ЕТИШМАСЛИГИ НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ

С ВИТАМИНИ ЕТИШМАСЛИГИ НИМАСИ БИЛАН ХАВФЛИ

Доимий бош оғриқлари, хроник чарчаш ва ўта таъсирланувчанлик милкларни сабабсиз қонаши билан бирга келганда С витамини етишмаслигини билдиради. Бу холларда оғриқ қолдирувчилар ичишга шошмасдан овқатланиш турига эътибор қаратиш лозим бўлади.

С витамини организм учун нимага керак?

Инсон организми учун С витамини (аскорбин кислота) нихоятда мухим. У организмда синтезланмайди, балки фақат овқат билан бирга тушади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар:
1.    Коллаген ишлаб чиқаришда қатнашади: Бу модда тери, қон томирлар, суяк, бойламлар ва тоғай холатига жавоб беради. Коллаген жарохатларни тузалишини тезлатади, қаришни секинлатади.
2.    Минерал моддаларни ўзлаштирилишини яхшилайди. С витамини хисобига темир 2 маротаба осон ўзлаштирилади ва бу темир танқис камқонликни олдини олади.
3.    Антиоксидант таъсирга эга. Организмдаги соғлом хужайраларни зарарловчи эркин радикалларни камайтиради.
4.    Иммунитетни оширади. С витамини организмни вирус ва бактериялар таъсирига чидамлилигини оширади, шамоллашни камайтиради.
5.    Юрак-қон томирлар тизимини мустахкамлайди. Қон томирлар деворини мустахкамлайди, ёмон холестеринни камайтиради, қонни суюлтириб, тромблар хосил булишини олдини олади.
6.    Сийдик кислотаси даражасини пасайтиради. Организмдан сийдик кислотасини чиқарилишини таъминлаб, подаграни олдини олади.
7.    Асаб тизимини мустахкамлайди. Марказий асаб тизимига фойдали таъсир этади. С витаминини етарли равишда қабул қилувчиларда стресс ва депрессия холатлари учрамайди.

С витамини етишмаслиги белгилари
•    Тери қуруқшаши;
•    Терини ортиқча кепакланиши;
•    Юзга эрта ажин тушиши;
•    Сочларни тўкилиши;
•    Терида сабабсиз кўкаришлар пайдо бўлиши;
•    Жарохатларни қийин битиши;
•    Милкларни қонаши;
•    Қон кетишига ортиқча мойиллик;
•    Геморрой пайдо бўлиши;
•    Оёқ веналари варикоз кенгайиши;
•    Тишларни қимирлаб қолиши ва тўкилиши;
•    Танада нуқтасимон майда қон қуйилишлар (қизил доғлар) ни пайдо бўлиши;
•    Диққат эътиборни сусайиши;
•    Ортиқча таъсирланувчанлик;
•    Сабабсиз чарчоқ, апатия;
•    Депрессияга мойиллик;
•    Уйқусизлик;
•    Тез-тез ва узоқ шамоллашлар;
•    Мускул ва бўғим оғриқлари.
•    
Аскорбин кислота дефицити ўз вақтида тўлдирилмаса қон томирлар холати ёмонлашиб, юрак касалликлари ривожланади, хансираш ва даврий талваса (судорога) лар кузатилади. Ички қон кетиш хавфи кучаяди.

Хавф гурухи

Айрим категориядаги инсонлар С витамини етишмаслигига мойил. Уларга ўз рационига аскорбин кислота тутувчи озуқа моддаларини қўшиш талаб этилади. Улар қуйидагилар:
•    чекишни суъистемол қилувчилар;
•    қаттиқ пархездаги инсонлар;
•    ошқозон-ичак йўлларида яллиғланиши бор беморлар;
•    50 ёшдан ўтган одамлар;
•    наркоманлар;
•    хомиладор ва эмизикли аёллар.
•    
www.gepamed.uz