АБОРТНИНГ АЁЛ ОРГАНИЗМИ УЧУН САЛБИЙ ТАЪСИРИ

АБОРТНИНГ АЁЛ ОРГАНИЗМИ УЧУН САЛБИЙ ТАЪСИРИ

Аёллар турли сабабларга кўра аборт қилишга қарор қилишади: бу тиббий сабаблар, молиявий сабаблар, бола билан ёлғиз қолишдан қўрқиш, фарзанд кўришни истамаслик бўлиши мумкин. Ҳар бирининг ўз сабаби бор. Аммо аборт қилишга қарор чиқаришдан аввал ушбу муолажанинг барча оқибатларини тасаввур қилиш, барча хавфларни ҳисоблаш ва уларни иложи борича камайтиришга ҳаракат қилиш керак.

Абортнинг қандай турлари бор?
1. Медикаментоз аборт - ҳомиладорликнинг тўхташи аёлнинг оғиз орқали қабул қиладиган гормонал дорилар таъсири остида содир бўлади.
2. Вакуумли аборт - ҳомила пуфаги электр вакуум насоси ёрдамида бачадондан тортиб олинади.
3. Жарроҳлик аборти - ҳомила қисқичлар билан қисмларга пачаланади, кейин бачадон махсус кюретка билан қириб ташлаш орқали тозаланади.
Булар абортнинг асосий турлари. Бошқа турлари ҳам бор, лекин улар камдан-кам ҳолларда бажарилади.

Медикаментоз аборт
Бу ноинвазив процедура бўлиб, хомиладорликнинг 7-ҳафтасигача, оптимал тарзда 4-5 ҳафтада амалга оширилади. Дорилар хомиланинг тушишига олиб келади ва хомила пуфаги қонли ажралмалар билан бирга бачадонни тарк этади. Бу муолажа соддалигига қарамай, шифокор назорати остида амалга ошириладиган жиддий жарроҳлик амалиётидир.
Медикаментоз аборт асоратлари.
1. Қориннинг пастки қисмида оғриқ. Оғриқ ҳомила тушиши пайтида юзага келади, унинг интенсивлиги хомиладорлик муддатига (хомила қанча катта бўлса, оғриқ шунчалик кучлироқ) ва организмнинг индивидуал сезувчанлик чегарасига боғлиқ. Узоқ вақт давомида ўтиб кетмайдиган оғриқ, абортнинг тўлиқ бўлмаганини англатади.
2. Кўнгил айниши, қусиш, диарея. Одатда бу аломатлар абортив дори препаратига реакциядан келиб чиқади ва ўз-ўзидан ўтиб кетади.
3. Қон кетиши. Хомила муддати катта бўлса қон кетиш даражаси кучлироқ бўлади. Катта қон кетишларда бош айланиши ва  ҳушидан кетиш кузатилиши мумкин.
4. Нотўлиқ (чала) аборт. Бу препаратнинг таъсирида ҳомила нобуд бўлса хам бачадонни етарли қисқармаслиги натижасида хомиланинг тўлиқ ёки қисман бачадонда қолган ҳолати.
5. Гормонал фоннинг бузилиши. Хайз кўришнинг кечикиши, кучли ажралмалар ва оғриқ билан кечади.
6. Хомиладорликнинг давом этиши (прогрессияси). Тиббий абортнинг самарадорлиги юқори - тахминан 98-99%. Аммо шундай бўладики, ҳомиладорлик ривожланишда давом этади. Агар аёл болани сақлашга қарор қилса, унда қабул қилинган дорилар ҳомилага таъсир қилиши мумкинлигини тушуниш керак.

Вакуумли аборт
Шунингдек бу абортни вакуум аспирацияси ёки мини-аборт деб хам номланиб, хомиладорликнинг 3 дан 6 ҳафтагача амалга оширилади. 6 дан 12 ҳафтагача вакуумли аборт кюретаж билан қўшиб амалга оширилади.
Мини аборт асоратлари:
1. Қон кетиши. Одатда, ўртача 2 ҳафта давом этиб, аста-секин камаяди. Ушбу даврдан узоқ давом этувчи қон кетишларда хомила пуфагини чала тушганига гумон қилинади.
2. Қин ва қорин пастида оғриқ. Бу нормал ҳолат ва оғриқ бир неча кун ичида пасаяди. Оғриқнинг йўқолмаслиги асоратларнинг ривожланганини англатади.
3. Хомила пуфагини чала тушиши. Одатда у хомиладорликнинг катта муддатларида хомила пуфаги бачадонга маҳкам ўрнашганда кузатилади. Бундай холаларда жарроҳлик кюретажи бажарилади.
4. Бачадон шикастланиши. Асбоблар ёрдамида бачадон бўйни кенгайтирилаётган пайтда кузатилади. Унинг белгилари: қон босимини тушиши, ҳушидан кетиш.
5. Гематометр. Бу бачадон бўйинчаси спазми натижасида бачадон бўшлиғида қон тўпланишидир. Унинг белгилари: оғриқ, иситма, кучли бўшашиш.
6. Инфекция қўшилиши. У ҳомила чала тушганда шунингдек, вакуум аспирацияси натижасида бачадондаги сурункали яллиғланишлар кўзиганда ривожланади.
7. Гормонал ўзгаришлар, хайз циклини бузилиши, бепуштлик, хомиланинг ўз-ўзидан тушиши.

Жарроҳлик аборти
Энг травматик аборт. У тиббий кўрсаткичларга кўра 12 ҳафтагача - ва ундан кейин амалга оширилади.
Жарроҳлик аборт асоратлари:
1. Эндометрийнинг шикастланиши. Бачадон деворини кюретка билан қирилаётганда кузатилади.
2. Перфорация. Бачадоннинг жарроҳлик асбоблари таъсирида тешилиши. Унинг белгилари: кучли оғриқ, қон кетиш, бўшашиш, бош айланиши. Перфорацияда шунингдек, қўшни ички органларга шикаст етказилиши мумкин: ичаклар, сийдик пуфаги. Бу ҳаёт учун хавфли ҳолат. Катта перфорацияларда бачадон олиб ташланади.
3. Бачадон бўйни шикастланиши ва тонусини йўқолиши.
4. Гормонал бузилишлар. Тухумдонлар дисфункциясини ва хайз циклини бузилиши.
5. Эндометрит. Инфекция натижасида бачадон шиллиқ қавати яллиғланиши.
6. Эндометриоз. Жарроҳлик пайтида бачадон шиллиқ қавати хужайрасини бошқа тўқималарга ўтиб қолиши шу ерда уларни  ўсиши, қон кетиши ва яллиғланишни келтириб чиқариши.
7. Бачадон бўшлиғидаги битишмалар. Бачадоннинг шикастланиши натижасида пайдо бўлади. Битишмалар бачадон найларига ўтганда бачадондан ташқари хомиладорлик ривожланиши мумкин.
8. Бачадон бўйни эрозияси. Бунинг сабаби асбобнинг механик шикастланиши ёки гормонал мувозанат бўлиши мумкин.
9. Бепуштлик.


www.gepamed.uz