САРАТОН ХУЖАЙРАСИНИ ЎЛДИРУВЧИ ЗИРАВОР ХАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

САРАТОН ХУЖАЙРАСИНИ ЎЛДИРУВЧИ ЗИРАВОР ХАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Аччиқ зираворлар бир қатор фойдали хусусиятларга эга бўлиб, уларни меёрида қабул қилиш тавсия этилади.   

Масалан, чили қалампири инсон саломатлигига химоявий таъсир этади. Унинг таркибидаги актив компонент - капсаицин моддалар алмашинувини тезлатади, айниқса қондаги липидлар алмашинувини кучайтиради ва бунинг натижасида калорияларни тез ва эффектив тарзда ёқади.

Капсаицин қон томирлар деворида холестерин тўпланишини олдини олади. Ундан ташқари капсаицин одам организмига овқат билан бирга кирадиган бир қатор зарарли бактерияларга қарши курашади, яллиғланиш жараёнларини назорат қилади, хатто организмда ривожланаётган айрим саратон хужайраларини ўлдириш хусусиятига эга.  

Американинг Маршалл Университети қошидаги тиббиёт мактаби олимлари капсаицин моддасини ўпка саратонини ўсишини секинлатишини аниқлашди. Бу хақида 2019 йили Орландода ўтказилган Experimental biology конференциясида эълон қилинган. Текширувда капсаицин моддасини ўпканинг энг кўп тарқалган ёмон сифатли ўсмаси аденокарциномани ўсишини секинлашуви ва метастазлар беришини тормозланиши аниқланган.

Ундан ташқари капсаицин меланома ва холангиосаркома каби тери ва жигар хавфли ўсмаларини ўсишини тўхтатиши хақида маълумотлар мавжуд.  

Капсаициннинг Src оқсили фаоллашувини блоклаш орқали метастатик жараёнларни тормозлаш хусусияти борлиги илмий ишларда тасдиқланган. Шу эффекти хисобига бу модда асосида саратонга қарши препаратларни ишлаб чиқариш борасида изланишлар бошлаб юборилган.

Америкалик олим Джейми Фридман айтганидек: «Тиббиётда вақти келиб турли типдаги ўпка саратонини даволашда бир қатор химиотерапия препаратлари билан бир қаторда капсаициндан хам фойдаланилади».

Чили қалампирини истеъмол қилиш ўлим хавфини 13% га камайтиради. Бу кўрсаткич унинг юрак касалликлари ва инсультни олдини олиши хусусияти билан тушунтирилади.  

Хозирги вақтда мутахассислар чили қалампири каби таъсирга эга аналог моддалар изламоқда. Негаки капсаициннинг ўз вақтида бир қатор ножўя таъсирлари хам  мавжуд. Гап унинг ошқозон ичак йўлларини таъсирлаши, ошқозон спазмини чақириши хақида кетмоқда. Шу сабабли аччиқ калампир 12 бармокли ичак яра касаллигида, кислотали мухити ортган гастритда ва ярали колитда беморларга тавсия этилмайди.

www.gepamed.uz