НИМА САБАБДАН ЭРТАЛАБДАН БОШ ОҒРИЙДИ?

НИМА САБАБДАН ЭРТАЛАБДАН БОШ ОҒРИЙДИ?

Баъзида эрталабдан бош оғриши одатий кунлик жадвални бутунлай бузиши мумкин. Айрим одамларда эрталабки бош оғриши мунтазам тусга киради. Бунинг сабаби кўп бўлиб, энг асосийси нотўғри хаёт тарзи хисобланади.

Эрталаб бош оғришининг 5 та кўп учрайдиган сабаблари.

Бош оғриғига чидаб, бардош бериш нотўғри. Шифокорлар хам буни тез-тез таъкидлайдилар. Бироқ оғриқ қолдирувчи воситаларни хам суистеъмол қилмаслик керак. Эрталабки дискомфорт Сизни даврий равишда безовта қилаётган бўлса, унинг сабабларини исташга тўғри келади.

1.    Уйқуга тўймаслик
Инсон тўғри дам олиши лозим. Кечки уйқу 7-8 соатдан кам бўлмаслиги керак. Узоқ муддат ухламаслик пульсни тезлашишига, қон босимини ортишига, эрталабдан турғун бош оғришига олиб келади. Оғриқдан қутулишнинг йўллари:
•    Оғриқ қолдирувчилар ичиш
•    Кундузи 20-30 дақиқа вақт ажратиб ухлаб олиш.

2.    Ортиқча кўп ухлаш
Бош оғриши шунингдек, ортиқча кўп ухлаш натижасида хам ривожланиши мумкин. Узоқ ухлаш хам, кам ухлаш сингари фойдасиз. 9 соатдан кўп ухлаганда организмда «бахт гормони» хисобланган серотонин миқдори кескин камайиб кетади. Натижада кайфият бузилади. Серотонин етишмаслиги шунингдек, бош мияда қон айланишини камайиши ва гипоксияга олиб келади. Бу жараёнлар бош оғриғи чақиради.     

3.    Эндорфинлар дефицити
Эндорфин хам «бахт» гормонини бир тури бўлиб, эрталабда унинг миқдори хамма инсонда паст бўлади. Амма хамма организм бунга хар хил реакция билдиради. Кимлардир унинг етишмаслиги сезмаслиги мумкин. Кимлардадир эндофин дефицити мигрень чақиради.
Оғриқ пайдо бўлиши қуйидагича тушунтрилади: эндорфин камлиги бир катор мухим нейромедиаторлар синтезини камайтиради. Бу қон томирларни торайишига, қон айланишини бузилишига ва оқибатда бош мия гипоксиясига олиб келади.
Эрталабда боши оғрийдиган инсонларга врачлар кунни жисмоний тарбия билан бошлашни тавсия этади. Хатто енгил машқлар хам эндорфинлар ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва оғриқ йўқолиб, кайфият кўтарилади.
     
4.    Кофе йўқлиги
Кунни мунтазам равишда тетиклантирувчи ичимлик – кофе ичиш билан бошлайдиган одамлар хам кам эмас. Унинг узилиб қолиши бош оғришига сабаб булиши мумкин. Одатда кофе қон томирларини кенгайтиради қон босимини оширади.   

5.    Бир кун илгари алкогол ичиш
Бир кун илгари қанча кўп алкоголли ичимликлар ичилган бўлса, эртасига эрталаб бош оғриши шунча кучли бўлади. Алкогол организмни сувсизлантиради. Унинг таъсирида қон айланиши кескин секинлашади. Бош мияга етарли миқдорда кислород етиб келмайди. Ундан ташқари спиртли ичимликлар уйқу сифатини бузади. Буларнинг бари турғун бош оғришига олиб келади. Организмга қуйидагича ёрдам бериш мумкин:     
•    Сув ичиб, сувсизланишни йўқотиш;
•    Алкоголни чиқариб ташлашни тезлатадиган С витамини ичиш.

Бош оғриғининг врачлар ёрдами керак бўладиган 3 сабаби

Айрим холларда эрталабдан бош оғриши сабаблари жиддий бўлиши мумкин. Улар билан мустақил курашишнинг имкони бўлмайди. Шунинг сабабли, касалликни ривожланиб кетмаслиги учун врачга мурожаат қилиш зарур. Қуйидаги патологияларда хам эрталабки бош оғриғи кузатилади.   

1.    Депрессия
Тушкунлик кайфиятидаги одамлар қонида «бахт гормонлари» миқдори паст бўлади. Улар доимий равшида уйқу билан боғлиқ муаммолар билан тўқнашади. Уларда уйқусизлик холати, ортиқча ухлаш билан алмашиниб туради. Юқорида айтилганидек бу бош оғришига сабаб бўлади.

2.    Уйқуда хуррак отиш
Уйқусида хуррак отувчи одамлар апноэ холатига дуч келади. Апноэ – бу нафас олишни тўхтаб қолиши бўлиб, у бир неча сониялар давом этади. Аммо шу вақтнинг ўзи бош мияни кислород биан таъминланишини бузилишига, қон томирларини кенгайишига, қон босимини ортишига ва натижада бош оғриши билан уйғонишига олиб келиши мумкин.   
Агар эрталабки бош оғришини сабаби апноэ бўлса врачга мурожаат қилиш керак. Улар бемор учун кечки уйқуга мўлжалланган махсус ускуналар танлаб беради.

3.    Бруксизм
Уйқу пайтида тишини ғижирлатадиган инсонларда хам эрталабда бош оғриши билан бирга яна бир қатор ўзгаришлар кузатилади. Булар:
•    Уйқуни бузилиши;
•    Тўсатдан уйғониш;
•    Жағ мускулларида оғриқ;
•    Апноэ ривожланиши хавфи;
•    Чакка сохасида ўтмас оғриқлар.

Эрталабда бош оғришига олиб келувчи ва врачлар ёрдами зудлик билан керак бўладиган жиддий сабаблар.
Айрим холларда бош оғриши жиддий патология белгиси хисобланиб, зудлик билан врач ёрдами талаб этади. Бундай холатларга қуйидагилар киради:
•    Бош мия қон томирлари аневризмаси;
•    Бош мия ўсмалари;
•    Инсульт;
•    Гипертоник криз.

Қуйидаги белгилар кузатилганда врачга мурожаат қилиш зарур хисобланади:
1.    Бош оғриши мунтазам тусга кирганда. Оғриқ хафтасига икки марта ва ундан кўп такрорланса.
2.    Бош оғриши кўнгил айниши ва қусиш билан бирга келса.
3.    Бош оғриши яқин кунларда ўтказилган бош травмасидан кейин пайдо бўлган бўлса.
4.    Бош оғриғи фонида онгни хиралашуви, хушдан кетиш, буюмларни иккитадан кўриш ёки ўта холсизлик кузатилганда.
5.    Бош оғриши ўта кучли, тасодифан бўлса ва бўйиндаги уюшиш холати билан бирга келса.
6.    Доимий бош оғришига болалар шикоят қилганида.
7.    Бош оғриши хансираш ва талваса билан кечганида.

Бош оғришига олиб келувчи жиддий сабаблар ўта кам учрайди. Уларнинг асосийси соғлом хаёт тарзини бузилиши хисобланади. Кунлик режимни нормага келтириб, бош оғришидан батамом қутулиш мумкин.

www.gepamed.uz