ҚАРШИНГИЗДА ПСИХОПАТ ТУРГАНИНИ 11 ТА БЕЛГИСИ

ҚАРШИНГИЗДА ПСИХОПАТ ТУРГАНИНИ 11 ТА БЕЛГИСИ

Оддий маънода психопат – бу мураккаб маньяк ёки ўз хис туйғуларини хаддан зиёд (ноадекват) ифода этувчи одам. Аслида эса хамма нарса анча мураккаброқ. Психопат жуда оддий, хатто жозибали кўриниши мумкин. Доим хам унинг хулқи асоциал эмас, аксинча у хурматли ва муваффақиятли мутахассис бўлиши мумкин.
Аммо шу билан бирга унда тавба ва рахм шавқат қилиш қобилиятини пасайиши, ёлғончи, эгоцентрик ва хиссий реакцияларнинг юзакилиги каби хусусиятлар намоён бўлади. Бу фазилатларнинг тўплами психопатни шафқатсиз манипуляторга айлантиради.
Шунинг учун бизнинг олдимизда ким турганини аниқлаш жуда қийин: машаққатли мехнат орқали юқори мартабаларга эришган мафтункор одамми, ёки керак пайтида хар кимни иккиланмай ва афсусланмасдан «бир ёқи қиладиган» маккор интриганми? Сўнгги тадқиқотлар психопатларга хос бир қатор белгилар хақида маълумот беради.            

1. Улар маълум мансабларни эгаллайди
Оксфорд универститети психологи Kevin Dutton ўзининг «Психопатлар донолиги» китобини ёзиш пайтида ўтказган аноним сўровига кўра психопатлар қуйидаги касб ва лавозимдаги одамлар орасида кўп учрайди:
•    бош директор;
•    адвокат;
•    оммавий ахборот воситалари вакили;
•    сотиш бўйича мутахассис;
•    хирург;
•    журналист;
•    милиция ходими;
•    шеф повар;
•    давлат ишчиси.
Бу дегани хар бир бошлиқ ёки адвокатнинг шахсият бузилиши бор дегани эмас. Эхтимол бу лавозимларда психопатлар ўз потенциалини намоён қилиш ва муваффақиятга эришиши осон бўлади.

2. Тунни афзал кўради
2013 йилда авсралиялик олимлар томонидан чоп этилган тадқиқотга кўра психопатлар бойқушларга ўхшайди. Психологияда «қоронғу триада» вакиллари мавжуд  бўлиб, унга психопатлар билан бир қаторда  нарцисслар (ўзига ортиқча бино қўядиган инсонлар) ва макевиаллистлар (маккор ва фирибгар инсонлар) киритилади. Текширув аниқлашича бу триада вакиллари бошқа йиртқичлар сингари бошқалар ухлаб, химоясиз бўлиб қоладиган куннинг қоронғу вақтини афзал кўради.

3. Эснамайди
Эснашнинг юқумлилиги эмпатия (хамдардлик) билан боғлиқдир. Психопатларнинг бунга мойиллиги маълум эмас ва шунинг учун уларнинг бировдан кейин эснаши эхтимоли камроқ.  Америкада 2015 йилда ўтказилган юқумли эснаш ва психопатия (Contagious yawning and psychopathy) тадқиқоти буни тасдиқлайди.
   
4. Аччиқни хуш кўради
2015 йили «Appetite» илмий журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра психопатлар ва садистлар (зўравон, бировларни қийнаб лаззат оладиган инсонлар) аччиқ овқатларни хуш кўрар экан. Шунингдек, улар джин тоник (музли лимонли) коктейли, аччиқ қора кахва, қора шоколад, брокколи, карам, турп ва кучли пивони ёқтиради. Инсбрук Университети текширувчилари айтишича аччиққа қарамлик макевиаллизм, нарциссизм, садизм, тажовузкорлик (агрессия) ва бошқа антисоциал характер хусусятлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.     

5. Кўп селфи қилади
Бир қарашда кўп селфи қиладиган  инсонлар очиқ кўнгил ва ўз таассуротларини бошқалар билан бахам кўришни хохлашади, психопатлар эса ўз ташқи кўринишидан уялади. Аммо доим хам бундай эмас. Огайо университети психологлари Jessi Foks ва Margaret Runi томонидан олиб борилган тадқиқот доимий селфи қилиш истагини «қоронғу триада» вакиллари орасида кучли ривожланганини аниқлади. Психопатик бузилишлари мавжудлиги гумон қилинган эксперимент иштирокчилари бошқаларга кўра кўпроқ ижтимоий тармоқларда вақт ўказиши ва ўзини кўпроқ суръатга олиши қайд этилган.    
 
6. Ижод билан шуғулланади
Масариков Университети доктори Adrian Galang нинг текширув натижаларига кўра психопатик характер хусусиятлари баъзан мухим ижодий ютуқлар билан боғлиқ. Психопатлар жамиятга зид ва жиноятга мойил бўлиши шарт эмас. Ижодий салохиятини рўёбга чиқариш учун ўз жасоратидан фойдаланадиган ижтимоийпарвар шахслар хам бор. Бундай психопатлар юқори ижодкорлик (креативлик) билан ажралиб туради. Масалан: Ван Гог қулоғини кесиб ташлаганига қарамай, ажойиб рассом бўлган; Психопатнинг хусусиятларини ўзида жамлаган Пикассо рассомчиликда янги йўналиш - кубизмни яратди; Садизмга мойиллиги бор Бетховен - бир қатор ажойиб мусиқаларни яратган. Шундай қилиб, гениал инсонлар қисман ақлдан озган бўлади деган стереотип асоссиз эмас.   

7. Реп эшитади
Эхтимол кимлардир «психопат» сўзини эшитганида ўз қурбонининг қичқириғи жўрлигида классик мусиқани тинглайдиган маньякни тасаввур қилар. Аммо Нью Йорк Университети психологи Paskal Uollish психопатларнинг мусиқий дидини тахлил қилиб, психопатия тестларида юқори балл тўплаган одамлар реп тинглашни яхши кўради деган хулосага келган. Бундай инсонларнинг кўпчилиги дидига Blackstreet гурухининг No Diggity ва Эминемнинг Lose Yourself композициялари мос келган.    

8. Кўнгилхушликни ёқтиради
Психопатлар доимий зерикиш хис қилади ва улар бу зерикишни йўқотиш учун хамма нарсага тайёр. Кундалик қувончлардан улар завқлана олмайдилар. Уларга адреналин ва ёрқин хис туйғулар етишмайди. Психопатнинг асаб тизими шундай тузилганки, у ўзини нормал хис қилиши ва қўзғалмасликнинг юқори даражасини сақлаб қолиши учун доимо хаяжонли онларни тақдим қилувчи ишларни бажариши керак. Психиатр Erik Monasterio психопатик хусусиятларини намоён қилувчи инсонлар зерикишдан халос булиш учун сакраш (бейсжампинг) ва тоққа чиқиш (альпинизм) каби экстремал спорт турларига қизиқишини аниқлаган.

9. Кўплаб қисқа романлар юргизади
Доимий ва тез зерикканлиги сабабли психопатлар ўз муносабатларидан тезда кўнгли қолади ва янгиларини топишга шошилади. Британиялик психолог Tomas Chamorro Premusic олиб борган тадқиқот шуни кўрсатдики бу касалликка чалинган инсонлар ўзларининг жозибаси билан қисқа муддатли интригаларга мойил бўлади. Бу романлари орқали психопат шеригига хукмронлик қилишдан завқланади.  

10. «Аввалгилари» билан дўстлик алоқаларини узмасликка харакат қилади.
Агар Сиз учрашиб юрган ғалати йигит (ёки қиз) билан нихоят орани очиқ қилишга қарор қилган бўлсангизу у сизга «дўст бўлиб қолиш» ни тавсия қилса, бу таклифни жиддий ўйлаб кўришни тавсия этамиз. Бу хар бир дўст бўлиб қолишни таклиф қилган «эски» мухаббатингизнинг психопатик мойиллиги бор дегани эмас албатта. Аммо ёдда тутинг, психопатлар худбин мақсадларда (жинсий истагини қондириш ёки тайёр молиявий ёрдам йўқолмаслиги учун) собиқ хушторлари билан алоқани бутунлай узмасликка интилади. Шу билан бирга улар собиқ «севгиси» га қанчалик хиссий таъсир ўтказаётганига ахамият бермайди.    

11. Бир оғиз сўз билан жиноятчи
Гарчи хамма психопатлар хам ўзларини асоциал тутмаслиги айтилган бўлсада, жиноятчилар орасида уларнинг нисбати юқорилигича қолмоқда. Доктор Pol Babiak нинг Федерал Тергов Бюроси (ФБР) учун тайёрлаган докладида психопатларнинг 15-20 фоизини жиноий мойиллиги мавжудлиги аниқланган. Агар ер шарининг 1 фоиз инсониларида шахсиятида психопатик бузилишлар белгилари борлигини хисобга олсак, бу кўрсаткич хавотирли тус олади.     

Албатта айтиб ўтилган белгиларнинг бир ёки иккитаси мавжудлиги инсонда психопатия борлигини билдирмайди. Аммо инсон характерида психопатларга хос хусусиятлар учраса ва бир нечта пункт бўйича мосликлар аниқланса – яхшироқ ўйлаб кўриш керак бўлади.
 
Манба: https://lifehacker.ru/priznaki-psihopata/