СТРЕССДАН СОЧЛАР ОҚАРИШИ МУМКИНМИ?

СТРЕССДАН СОЧЛАР ОҚАРИШИ МУМКИНМИ?

Одамлар сочи рангига жавоб берувчи механизм асоси мезенхимал ўзак хужайраларда (MeSC) ётади. Уларда ажралиб чиққан меланоцитлар соч фолликулаларининг илдизига миграция бўлади. Бу ерда меланин пигменти ажралиб чиқиб сочга ўзига хос ранг беради. Организм эмоционал зўриқишга учраганида бу жараёнлар кетма-кетлиги бузилиб, соч фолликулалари  қора пигмент ўрнига оқ ёки кулранг пигмент дозаларини олади.

Табиатан одамларнинг сочини оқариши ирсий хусусиятларига қараб ўртача 30-40 ёшдан бошланади. Бу ходиса меланин пигментини ишлаб чиқарувчи меланоцитлар миқдорини табиий камайиши билан тушунтирилади. Одатда одамларнинг сочи тўхтовсиз ўсиш ва тўкилиш жараёнида бўлади. Буни сунъий равишда бўялган сочлар мисолида кўриш мумкин. Яъни бўялган сочлар остидан вақт ўтиб инсонга табиат томонидан берилган рангга эга сочлар ўсиб чиқади.

Олимларнинг фикрича доимий асабийлашиш ва қўрқув хақиқатда сочлар ўсиши циклини қискартириб, соч оқаришини тезлатиши мумкин экан. Ундан ташқари стресснинг тизимли яллиғланиш чақириши, натижада меланоцитларнинг кескин камайиши ва организмни қаришига олиб келиши аниқланган. Бу хатто ўрта ёшдаги одамларда хам кўплаб оқ сочлар бўлиши мумкинлиги билан тушунтирилади.

Стресс ва сочлар оқариши орасидаги хақиқатда боғлиқлик мавжудлигини бир неча йил илгари Гарвард университетининг бир гурух олимлари хам исботлаб, хулосаларини Nature илмий журналида чоп этган.
Экспериментнинг натижаларига кўра узоқ давом этувчи стресс ёки жисмоний дискомфорт симпатик асаб тизими ишига таъсир этади. Организмнинг хавфга реакцияси циклин-боғлиқ киназа оқсилини блокланишига олиб келади. Бу оқсилни етишмовчилиги ўз навбатида ўзак хужайралар (MeSC) да меланоцитлар алмашинишини тормозлайди ва хаказо.   

Сочлар оқариши каби жараён буқаламун (хамелеон) да хам кузатилади. Бу ушбу хайвон стрессга тушганда рангини ўзгартириши билан тушунтирилади.  Учувчи аждар (калтакесакнинг бир тури) ларда хам стресс вақтида тўқ кул ранг пигмент даражасини ортиши кузатилган.

Хулоса қилиб айтганда доимий асабийлашиш оппоқ сочлар эгаси бўлиш имконини оширади.

www.gepamed.uz