ОҒИЗ АЧЧИҚ БЎЛИШИНИНГ 9 САБАБИ ВА БУНДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

ОҒИЗ АЧЧИҚ БЎЛИШИНИНГ 9 САБАБИ ВА БУНДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Бир қарашда бу сабаблар зарарсиз бўлсада, айрим пайтларда улар организмда ривожланаётган хавфли касалликнинг битта белгиси булиши мумкин.

1. Оғиз қуриши
Таъм сезгисини ўзгариши одатда оғиз бўшлиғида истиқомат қиладиган бактериялар миқдори ва сонига боғлиқ. Антибактериал хусусиятларига эга бўлган сўлак шираси микроорганизмлар миқдорини камайтиради. Шу сабабли оғиз қуриганда микроблар фаолроқ кўпаяди. Уларнинг айримларини хаёт махсулоти оғиз аччиқ булишига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Оғиз қуришига йўл қўйманг, сув билан чайқанг, керакли миқдорда сув ичинг, ёки шакарсиз сақич чайнанг. Буларнинг бари сўлак ажралишини кучайтиради. Оғиз ачиши яна пайдо бўлмаслиги учун хар икки соатда бир марта суюқлик истеъмол қилинг (масалан: сув, чой, компот морс).  

2. Оғиз бўшлиғи гигиенасини ёмонлиги
Оғиз бўшлиғида бактериялар ривожланишига шароит яратилиши оғиз аччиқ бўлишига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Тишларингизни мунтазам яхшилаб ювинг. Хар сафар бу муолажага 2 дақиқадан кўпроқ вақт ажратинг. Доимий равишда оғиз гигиенасига эътибор қаратинг, негаки бу нафақат оғиз ачиши балки оғриқли кариесга хам сабаб бўлади.

3. Кедр ёнғоғи синдроми
Айрим одамларда кедр ёнғоғи қизиқ реакция чақиради – уни истеъмол қилган одамларда икки сутка мобайнида оғизда аччиқ металл (темир) таъми пайдо булади. Бошқа махсулотларни ейиш бу хиссиётни янада кучайтиради. Олимлар бу холатни кедр ёнғоғи эффекти деб атайди.
Нима қилмоқ керак?
Кутинг. Одатда оғиз аччиқ бўлиши 2-4 хафтада ўз-ўзидан ўтиб кетади.

4. Хомиладорлик
Хомиладорлик кўпинча таъм сезгисини ўзгариши билан кечади. Бу организмнинг гормонал қайта қурилиши, иммунитетни реакцияси ва қон таркибини ўзгаришига боғлиқ. Хомиладорлар кўпинча оғизда темир таъмини хис қилишига, шунингдек, зарда бўлишга шикоят қилади.
Нима қилмоқ керак?
Кутинг. Оғиз таъм бузилиши билан боғлиқ шикоятлар одатда хомиладорликнинг биринчи триместрида кузатилиб, кейинча йўқолади.

5. Дори воситаларини ножўя эффекти
Canadian Family Physician журналида эълон қилинган текшириш натижаларига кўра камида 250 та дори препаратлари оғиз аччиқ бўлишига сабаб булади. Уларнинг энг машхурлари қуйидагилар:
•    антибиотиклар: масалан тетрациклин ва хинолон қатори;
•    хафақонликка қарши препаратлар;
•    диуретиклар;
•    мигренга қарши дорилар;
•    миорелаксантлар;
•    антидепрессантлар;
•    тинчлантирувчи ва уйқу препаратлари;
•    антигистамин препаратлар;
•    турли яллиғланишга, вирусга ва замбуруғга қарши препаратлар.
Хар қандай холатда таъм бузилиши турли сабаблар ортидан чақирилади. Масалан, айрим дори воситалари сўлак таркибига таъсир этса, айримлари бош миянинг таъм сезгисига жавоб берадиган марказларига бевосита таъсир этади.
Нима қилмоқ керак?
Оғиз аччиқ бўлиши айнан Сиз қабул қилаётган дори препарати хисобига ривожланганини гумон қилсангиз даволовчи врачингиз билан маслахатлашинг.  Врач препаратингизни ушбу ножўя таъсири камроқ (ёки йўқ) дори билан алмаштириб беради.

6. Зарда бўлиш

Жиғилдон кайнаши (зарда бўлиш) ошқозон шираси қизилўнгач даражасигача кўтарилганда ва унинг шиллиқ қаватини таъсирлаганида кузатилади. Кўпинча зарда бўлиш кўкраклар қисиши ва оғизда нордон таъм сезгиси билан намоён бўлади. Эътибор қаратинг зарда бўлиш хафтада икки маротабадан кўп такрорланганда гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРБ) хакида гапирилади. Бу холат керакли текширишлар ўтказиш ва даволаш талаб этади.
Нима қилмоқ керак?
Бунинг учун терапевт (гастроэнтеролог) га мурожаат қилинг у сизга керакли дори препаратларини  белгилаб беради. Шунингдек, хаёт ва овқатланиш тарзини ўзгартиринг: ейилаётган овқат хажмини камайтиринг, ёғли ва қовурилган овқатлардан пархез қилинг, ухлашдан олдин овқат еманг, паст болиш (ёстиқ) да ухламанг.   

7. Рух микроэлементи етишмовчилиги
Рух етишмовчилиги таъм сезгисини бузилишини энг кўп учрайлиган сабаби хисобланади. Маълумки, рух оғиз бўшлиғида таъм рецепторларини янгиланиб туриши учун зарур булган густин моддаси концентрациясини кўпайтиради. Рух дефицити таъм рецепторлари регенерациясини секинлатади. Натижада нейтрал махсулотлар истеъмол қилган вақтда хам оғиз ачиши кузатилади.  
Нима қилмоқ керак?
Терапевт билан маслахатлашинг. Қон тахлилида рух камлиги тасдиқланса врач кўрсатмасига кўра кўп миқдорда рух тутувчи махсулотлар истеъмол қилинг, масалан:
•    ловия ва бошқа дуккакли махсулотлар;
•    қизил гўшт;
•    қисқичбақасимонлар (моллюск);
•    ошқовоқ уруғи ва кешью ёнғоғи;
•    қора шоколад;
•    пишлоқ (сыр).
Ундан ташқари врач рух элементи камайиб кетиши сабабини аниқлайди ва уни коррекциялашга ёрдам беради.

8. Гепатит В
Оғиз аччиқ бўлишининг доимий қайтарилиши жигар зарарланишини, жумладан гепатит В нинг белгиси хисобланади. Бошқа эрта белгиларга қуйидагилар киради:
•    оғиздан нохуш хид келиши;
•    иштахани йўқолиши;
•    тана хароратини 37 °С дан бироз ортиши;
•    кўнгил айниши;
•    диарея (ич ўтиши).
Нима қилмоқ керак?
Кутманг. Айтиб ўтилган белгилар кузатилса терапевта мурожаат қилинг. Керакли тахлил натижаларига қараб врач Сизга даво чораларини белгилаб беради.

9. Яллиғланишли ёки аутоиммун касалликлар
Яллиғланиш жараёнига жавобан организмда махсус оқсиллар ажралиб чиқади. Улардан бири TNF-α бўлиб, у оғиздаги таъм сезгиларига таъсир этиб оғиз аччиқ бўлишига сабаб булади.
Нима қилмоқ керак?
Юқорида айтганимиз каби маслахатимиз, чидаш керак эмас. Мунтазам равишда оғиз аччиқ бўлиши - терапевт кўригига боришга, керакли тахлилларни  топширишга ва даво курсини олишга сабаб бўла олади.

www.gepamed.uz