БЕДАВО КАСАЛЛИКЛАР: НИМА САБАБДАН ТИББИЁТ ОЖИЗ?

БЕДАВО КАСАЛЛИКЛАР: НИМА САБАБДАН ТИББИЁТ ОЖИЗ?

Тиббиёт – сехргар эмас, шифокорлар худо эмас, мўжизавий таблеткалар йўқ. Давосиз касалликлар инсон хаётини сезиларли даражада қисқартимоқда. Нима сабабдан замонавий тиббиёт беморларни хроник ва ўлим хавфи билан кечувчи касалликлардан халос эта олмаяпти. Туннель охирида ёруғлик кўриняптими, ёки инсоният бундан буён хам онкология, қон томир касалликлари ва вирусли инфекциялардан ўлишда давом этаверадими?     

Бедаво касалликлар – замонавий хақиқатлар
Тиббиёт технологиялари такомиллашмоқда, илм ва фан олдинга қараб силжимокда, инсон геноми қайта шифрланди. Аммо инсонлар юз йил олдинги бўлгани каби ўша-ўша касалликлардан муддатидан олдин вафот этмоқда. Ўлим статистикасида хам кўп нарса ўзгаргани йўқ. Барвақт ўлимга сабаб бўлувчи асосий давосиз касалликлар эса қуйидагилар бўлиб қолмоқда:
1.    Юрак қон томир касалликлари (инфаркт, инсульт);
2.    Онкология (ўпка саратони, сут безлари саратони);
3.    Вирусли инфекциялар (ОИТС, Эбола иситмаси, грипп).

Айрим хроник касалликлар инсонни ўлдирмасада унинг хаёт сифатига жиддий таъсир этади. Тиббиёт хозиргача уларни тўла енга олган бўлмасада, касалликлар белгиларини ва кечишини енгиллаштира олади:
•    Қандли диабет;
•    бронхиал астма;
•    вирусли гепатитлар;
•    тизимли қизил волчанка;
•    ревматоид артрит;
•    эндометриоз;
•    нейродегенератив жараёнлар (Аьцгеймер синдроми, Паркинсон касллиги).

Нима сабабдан уларни батамом тузатиб бўлмаяпти?
Айрим касалликлар яқинда пайдо бўлган, айримлари эса минглаб йиллардан буён инсонларни ўлдириб келмоқда. Замонавий шароитларда касалликларни батамом даволаш имконияти йўқлигини асосий сабаблари қуйидагилар хисобланади:
1.    Экология и зарарли одатлар (кимёвий канцерогенлар, чекиш, нотўғри овқатланиш, наркотиклар ва спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш);
2.    Қандли диабет, қон томир патологиялари, саратоннинг ирсий шакллари ва аутоиммун касалликларни келтириб чиқарувчи инсон хромосом аппаратида нуқсонли генларнинг йиғилиши натижасида табиий танланишни йўқлиги.
3.    Вирусларнинг доимий мутацияга мойиллиги. Шу сабабли гриппга қарши вакциналар хар йили янгиланади, ОИТС га қарши эффектив вакцина ишлаб чиқилмаган;
4.    Шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаслик (саратонни 0-1 босқичларида аниқлаб операция қилинса, уни ютиш мумкин);
5.    Диагностика усулларини такомиллашмаганлиги (касалликлар шаклланишини бошланғич босқичларида аниқлаб, олдини олишга қаратилган идеал тест ва универсал услубларнинг йўқлиги);
6.    Даво чораларини ноадекватлиги (тиббиёт марказида ишловчи профессор ёки қишлоқ врачлик пунктидаги шифкор бўлишидан қатъий назар хар доим хам оптимал даво курсини танлай олиш имкони йўқлиги).

Туннель охирида ёруғлик кўриняптими?
Кун келиб бедаво касалликларни аста-секин енгиш имконияти топилади. Ахир қуйидаги касалликлар хам қачонлардир давосиз хисобланган:
•    полиомиелит;
•    чума;
•    мохов (лепра);
•    қорин тифи.

Эмлаш орқали миллионлаб хаётлар сақланиб қолди. Антибиотикларни ихтиро қилиниши инфекцион ва яллиғланишли касалликларни даволашга нуқта қўйди. Онкология ва юрак касалликларини енгишда генетика ва имунотерапиядаги янгиликлар ёрдам бермоқда. Умид охирги бўлиб сўнади. Ишонамиз, вақти соати келиб барчасини бўлмасада бедаво касалликларнинг аксариятини даволаш принциплари яратилади.  

www.gepamed.uz