ТУХУМДОН КИСТАЛАРИ НИМА? УЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ ШАРТМИ?

ТУХУМДОН КИСТАЛАРИ НИМА? УЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ ШАРТМИ?

Тухумдон кистаси нима?
Киста – грекчадан олинган пуфакча ёки қопча маъносини англатувчи сўз бўлиб, суюқлик тутувчи бўшлиқдан иборат. Бу суюқлик сероз характерда, қон ёки йиринг хам бўлиши мумкин. Киста тананинг турли қисмларида учраши мумкин. Тухумдон кисталари хам кўп учрайдиган холат.

Тухумдон кистаси турлари:
Тухумдон кистасини келтириб чиқарувчи омиллар турлича. Уларнинг ўзини кейинча қандай тутиши қайси турдан эканлигига боғлиқ. Функционал ва органик кисталар фарқланади. Функционал кисталар гормонал бузилишлар хисобига ривожланиб, фолликуляр, лютеинли ва геморрагик турлари фарқланади. Органик кисталарнинг кўп учрайдиган турлари  эндометриоид, дермоид, сероз кисталар деб аталади.

Фолликуляр киста
Мохияти жихатидан бу овуляция пайтида ёрилмай қолган фолликул бўлиб, у ўсишда давом этади ва шаффоф суюқлик тутувчи пуфакчага айланади. Одатда бу кисталар диаметри 50 мм дан ортмайди ва ўз ўзидан сўрилиб кетади. Айрим холларда унинг диаметри 50-80 мм га етиши ва ёрилиш хавфи бўлиши мумкин.


Лютеин киста
Бу кисталар сариқ танадан хосил бўлади. Фолликулдан тухум хужайра ажралгандан кейин сариқ танада прогестерон гормони ишлаб чиқарилади. Нормада сариқ тана хайз бошлангунча йўқолади. Агар у йўқолмаса, ўлчами 80 мм гача етадиган, сарғиш суюқлик тутувчи киста хосил бўлади. Вақти келиб бу каби хосилалар мустақил равишда йўқолади.


Геморрагик киста
Фолликуляр кисталар ёки сариқ тана бўшлиғига қон қуйилганда улар геморрагик кисталарга айланади.

Эндометриоид киста
Бунда тухумдонда бачадон шиллиқ қавати сингари тўқима шаклланиб, уларнинг девори қалин, кўп холда киста ичидаги тўсиқчалари мавжуд, ичида хайз қони тутади. Туриб қолган қон жигар ранггига киради. Бундай кисталар ўз-ўзидан йўқолиб кетмайди ва махсус даво талаб қилади.


Дермоид киста
Улар тухумдон тўқимасидан ривожланиб, таркибида шунингдек турли тўқималар киритмалари: соч, тери, тиш ёки ёғ безлари тутади. Бу дермоид кисталарни эмбрионни шаклланиш давридаги бузилишлар хисобига эмбрионал пластлардан ривожланишини англатади. Дермоид кисталар ўлчами 150 мм гача етиб, одатда ўнг тухумдонда жойлашади. Яхши сифатли хисоблансада ўз-ўзидан ўтиб кетмайди.


Сероз киста
Бу сероз суюқлик тутувчи, ўлчами 300 мм гача бўлган, яхши сифатли ўсма хиобланади.

Органик кисталарнинг шунингдек, бошқа кам учрайдиган яхши сифатли папилляр кистома, муцидоз кистома каби турлари фарқланади.

Тухумдон кисталари қандай намоён бўлади.

Кисталар симптоматикаси уларнинг тури ва ўлчамига қараб белгиланади.
Функционал кисталар – улар кичик ўлчамли бўлса, хеч қандай шикоят билдирмайди. Улар режали кўриклар пайтида тасодифан топилади. Кам холларда аёлларни хайз циклини бузилиши (ой суриш, узоқ ва кўп хайз кўриш) безовта қилади. Геморрагик кисталар учун шунингдек, киста сохасидаги тортишиб оғриш шикояти хос.

Органик кисталар
Эндометриоид кисталар қуйидагича симптоматика беради:
•    Номунтазам, оғриқли, бир хафта ва ундан ортиқ давом этувчи хайз келиши;
•    Қорин пастида мижиб оғриши;
•    Икки хайз оралиғида қонли ажралмаларни келиши;
•    Жинсий алоқа вақтида қинда оғриқ хис қилиш;
•    Тез толиқиш ва бўшашиш.

Кичик ўлчамли дермоид ва сероз кисталар шикоят билдирмайди. Улар ўсганда эса:
•    Қоринда, унинг пастки қисмида ва чов сохасидаги оғриқлар;
•    Оғирлик ва тортишиш хисси;
•    Тухумдон кистаси жойлашган томонда қоринни шишиб қолиши;
•    Киста томонидан ичакларни қисилиши натижасида қабзият;

Катта ўлчамдаги сероз кистларда шунингдек қуйидаги шикоятлар кузатилади:
•    Жинсий алоқанинг оғриқлилиги;
•    Хайз циклини бузилиши: қон кетишни камайиши ёки кучайиши;
•    Бўшашиш ва иш фаолиятини камайиши.

Тухумдон кисталарини асоратлари


Кистани ёрилиши
Киста ўз ўзидан сўрилиб кетмаганда у хаддан зиёд катталашади ва унинг ичида босим ортиши хисобига ёрилиши мумкин. Бу холат хавфли бўлиб, перитонит ривожланишига олиб келади.

Киста оёқчаларини буралиб қолиши
Киста катта ўлчамли ва оёқчали бўлса, улар ўз ўқи атрофида буралиб қолиши мумкин. Бунда қон томирларини қисилиши ва киста тўқималарини ўлиши – некроз ривожланади. Бу асорат кўпинча дермоид ва лютеин кисталари учун хос.

Кистани яллиғланиши
Кистанинг яллиғланиши каби асорат хар қандай киста учун хос. Бунинг сабаби жинсий йўллар инфекциялари, бачадон ичи спиралини ўз вақтида олмаслик ва шу каби жинсий аъзоларда ўтказиладиган тиббий муолажалар бўлиши мумкин. Инфекцияни ўз вақтида даволамаслик бепуштликка олиб келади.

Кистани малигнизацияси
Функционал кисталар малигнизация бермайди. Ракка айланиш органик кисталар учун хос.

Бепуштлик
Кистани яллиғланиши, тухумдонлар ва бачадон найларида битишмалар (спайкалар) ни хосил бўлиши бепуштлик сабаби бўлиши мумкин.

Тухумдон кистлари қандай даволанади.


Кисталарни даволаш усулини танлаш унинг тури, ўлчами ва ўзини қандай тутишига боғлиқ. Кичик ўлчамли кисталар аёлларни безовта қилмайди ва улар назоратга олинади. Киста ўсаётган бўлса врач консерватив даво (одатда гормонал препаратлар) муолажаларини буюради. Яллиғланиш аниқланса антибиотиклар қўшилади.    
Консерватив даво натижа бермаса, киста ташрих йўли билан олинади. Киста билан бирга айрим тухумдоннинг бир қисмини, айрим холларда эса тухумдонни бутунлай қўшиб олиб ташланади.
Дермоид кисталарда фақат ташрих йўли танланади. Кисталар ёрилганда ёки буралиб қолганда хам тезкор операция бажарилади.

Www.gepamed.uz




Тухумдон кистаси нима?
Киста – грекчадан олинган пуфакча ёки қопча маъносини англатувчи сўз бўлиб, суюқлик тутувчи бўшлиқдан иборат. Бу суюқлик сероз характерда, қон ёки йиринг хам бўлиши мумкин. Киста тананинг турли қисмларида учраши мумкин. Т...">