ПОДАГРА НИМА ВА ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

ПОДАГРА НИМА ВА ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?


Подагра нима?
Подагра касаллиги – грекчадан сўзма-сўз таржима қилинганда «оёқлар учун қопқон» деб таржима қилиниб, оёқ бармоқларида (айниқса бош бармоқ бўғимида) кучли санчувчи оғриқ, қизариш, шиш ва «терини ёниши» билан характерланади. Оғриқлар бир неча соатгача, хатто бир суткагача давом этиши мумкин. Айтиб ўтилганидек подаграда асосан оёқ бош бармоғини бўғими шикастланади. У бир ва икки томонлама  бўлиши мумкин. Подагрик артрит, шунингдек, бошқа бўғимлар: тўпиқ, тизза, тирсак, қўл кафти бармоқлари бўғимларини зарарлаши мумкин.   

Аввалига оғриқ хуружлари тезда ўтиб кетиб, хафталаб ва ойлаб қайталанмаслиги мумкин. Кейинча бўғимлар яллиғланиши кучайиши хисобига хар бир кейинги оғриқ хуружлари давомий ва кучлироқ бўлиб боради, янги-янги бўғимларни зарарлайди.   

Бу қандай содир бўлади?
Подагра бўғим юзаларида сийдик кислотаси кристалларини тўпланиши натижасида ривожланади. Сийдик кислотаси пуринлар алмашинувининг охирги махсулоти бўлиб, у шунингдек, бир қатор озуқа махсулотлари ва ичимликлар таркибига киради. Масалан: гўшт, денгиз балиқ махсулотлари ва пиво ичимлиги. Одатда организм сийдик кислотасини қонда эритиб, буйраклар орқали чиқариб юборади. Айрим холларда бу механизм бузилиб, қонда сийдик кислотаси концентрацияси ортиб кетади. Натижада «тиконсимон» сийдик кислотаси кристаллари бўғимлар ва уларнинг атрофидаги тўқималарда тўпланиб, оғриқ, шиш ва хроник яллиғланиш чақиради.        

Подаграга нималар олиб келади?
Қуйида подаграга олиб келувчи омиллар хақида ёзилади:

1. Носоғлом овқатланиш рациони
Гўшт жуда катта миқдорда пурин асосларини тутади. Уни алкогол (айниқса пиво) билан истеъмол қилиш буйраклар фаолиятини бузади ва қонда сийдик кислотаси миқдорини ошириб юборади. Шунингдек, балиқнинг айрим навлари, хайвонларнинг ички аъзолари (жигари, буйраги, юраги), дудланган гўшт махсулотлари, нўхат, ясмиқ (чечевица), ширин газланган ичимликлар хам кўп миқдорда пурин тутади.   

2. Ёш ва жинс
Подагра билан кўпроқ 30-50 ёшдаги эркак кишилар оғрийди. Негаки «хавфли озуқа ва ичимликлар» ни кўпроқ эркаклар истеъмол қилади. Ундан ташқари эркаклар организмида сийдик кислотаси кўпроқ ишлаб чиқаради. Аёллар организмида сийдик кислотаси миқдорининг ортиши менопауза (климакс) дан кейинги даврда кузатилади. Уларда подагрик артрит белгилари 50 ёшдан кейин кузатилади.            

3. Ортиқча тана вазни
Инсон вазни қанча ортиқча бўлса, подаграга мойиллик шунчалик юқори бўлади. Бунда организм кўп миқдорда сийдик кислотаси ажратади, буйраклар эса уни фильтрациялашга улгурмаслиги мумкин.

4. Шикастланишлар, операциялар, жисмоний зўриқиш
Айтиб ўтилган холатларда организмда сийдик кислотаси кўп ишлаб чиқилади.

5. Айрим касалликлар
Гипертония, қандли диабет, юрак ва буйрак касалликларида хам қонда сийдик кислотаси миқдори юқори бўлади.

6. Айрим дори воситаларини қабул қилиш
Айрим диуретиклар (шу жумладан, гипертония касаллигини даволашда ишлатиладиганлари хам) ва салицилат тутувчи препаратлар қабул қилинганда сийдик кислотаси кўп ажралади..

7. Ирсият
Яқин қариндошларингиз орасида подагра билан оғриган инсонларни бўлиши Сизда хам шу касалликка мойиллик яратади.

Подагра қандай даволанади?
Энг аввало тўғри ташхис қўйиш керак. Подаграга хос оғриқларни бошқа реаматик оғриқлардан фарқлаш осон бўлсада, терапевт, хирург ёки ревматолог маслахатини олинг. Бир қатор қўшимча текширш усулларини ўтказиш керак бўлади:
Возможно, вам понадобится провести дополнительные исследования:
•    Қон тахлили орқали: сийдик кислота миқдори ва буйрак фаолияти хақида маълумот берувчи креатинин даражасини аниқлаш;
•    Бўғимни рентген ёрдамида текшириб, бошқа яллиғланиш белгилари ва шикастланиш (травма) ни инкор этиш;
•    Ультратовушли текшириш орқали бўғимда сийдик кислотаси кристалларини аниқлаш;
•    Бўғимнинг синовиал суюқлигини текшириб, сийдик кислотаси кристалларини аниқлаш;

Подагра касаллиги тасдиқланганда икки хил категориядаги дори препаратлари тавсия этилади:
1.    Оғриқ қолдирувчи ва бўлажак хуружларни олдини олувчи препаратлар:        
      а Носпецифик яллиғланишга қарши препаратлар: ибупрофен, вольтарен ва бошқалар;
      б Кортикостероидлар: таблетка ёки инъекция холида.
2   Подаграни асоратларини олдини олувчи препаратлар:
3    Сийдик кислотаси хосил бўлишини блокловчи препаратлар
4    Буйрак фаолиятини яхшиловчи дорилар.  

Подагра бўлмаслик учун нима қилиш керак?

1. Овқаатланиш рационига риоя қилинг
Кўп миқдорда пурин тутувчи махсулотларни истеъмолини чегараланг. Масалан: гўшт, ярим фабрикатлар (сосиска, колбаса), дудланган махсулотлар, алкогол, пиво ва газировкалар.

2. Кўпроқ суюқлик ичинг
Суюқлик ичиш организмдан ортиқча сийдик кислотасини чиқарилишини таъминлайди.

3. Кўп харакатланинг ва жисмоний машқлар бажаринг
Бу нормал вазнни ушлаб туришга қаратилган. Аммо таъкидлаш лозимки ортиқча жисмоний зўриқиш ва қатъий пархез аксинча қонда сийдик кислотаси миқдорини оширади.

4. Сут махсулотлари кам ёғлилигини истеъмол қилинг
Майо клиникаси мутахассислари таъкидлашича гўшт истеъмоли камайтирилганда, оқсил ўрнини тўлдириш учун ёғсиз сут ва сут махсулотларини кунлик рационга қўшиш тавсия этилади. Улар подагра хавфини камайтиради.



Www.gepamed.uz 



Подагра нима?
Подагра касаллиги – грекчадан сўзма-сўз таржима қилинганда «оёқлар учун қопқон» деб таржима қилиниб, оёқ бармоқларида (айниқса бош бармоқ бўғимида) кучли санчувчи оғриқ, қизариш, шиш ва «терини ёниши» билан характерланади. Оғри...">