СИЗДА ПАРАЗИТЛАР БОРЛИГИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?

СИЗДА ПАРАЗИТЛАР БОРЛИГИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?

Паразитлар нима?
«Паразит» ва «қуртлар» хақида билиш керак бўлган асосий нарса бу: улар битта касаллик эмас, балки иккита турли инфекцияларнинг катта гурухлари хисобланиб, уларни икки холат умумлаштиради:
1.    Барча паразитлар одам организми ичида яшашга мослашган;
2.    Улар инсонга фойда келтирмайди, балки катта зарар етказади.  

Паразитлар қандай белгилар келтириб чиқаради?
Хар хил мамлакатларда турли хил паразитар инфекциялар тарқалган бўлиб, Россия ва Европада уларнинг 15 га яқин тури кўп учрайди. Хар бир паразитар инфекциялар ўзига хос носпецифик сипмтомлар билан кечади. Уларнинг асосийлари ва қайси инфекция турига хослиги қуйида келтирилган:    

1.    Қуруқ йўтал - Аскаридоз, токсокароз, анкилостомоз, стронгилоидоз, эхинококкоз инфекциясига хос;
2.    Теридаги аллергияга ўхшаган тошмалар - Деярли барча қуртларга хос. Агар тошмалар маълум бир сохада жойлашса  (масалан, оёқда), унинг сабаби анкилостомоз, стронгилоидоз, токсокароз ёки шистосомоз бўлиши мумкин;
3.    Орқа пешоб ва жинсий аъзолардаги қичишиш – остриций, яъни энтеробиоз инфекцияси белгиси хисобланади.
4.    Иситма, бўшашиш, жунжикиш ва қориндаги кучли оғриқлар - Лямблиоз, описторхоз, клонорхоз, трихинеллёз, шистосомозда;
5.    Узоқ чўзилган ич кетиши (диарея) – Лямблиозда кузатилади;
6.    Қориндаги узоқ давом этадиган оғриқлар - Аскаридоз, анкилостомоз, дифиллоботриоз, трихоцефалёз, ва стронгилоидозга хос;
7.    Мускулларнинг кучли оғриши – Трихинеллёз ва эхинококкоз инфекциясида учрайди;
8.    Кўриш ўткирлигини бузилиши - Кўп инфекцияларга хос, айниқса токсокароз, аскаридоз, токсоплазмоз, фасциолёзга;
9.    Тери остидаги зичланишлар - Фасциолёз, аскаридоз, анкилостомозда кузатилади;
10.    Эпилепсия хуружлари, нутқни бузилиши, координация ва юришни бузилиши - Эхинококкоз, токсоплазмоз, токсокароз, цистицеркозга хос;
11.    Сийдикда қонни пайдо бўлиши – Шистосомозда;
12.    Ахлат билан бирга қуртларни ажралиши – Аскаридозда кузатилади.

Паразитга қарши дори воситалари рекламасида иштахани бузилишидан тортиб, соч тўкилишини хам паразитларга боғлашади. Бу фикр нотўғри ва уйдирма хисобланади.  

Паразитларни қандай юқтириш мумкин?
Зарарланиш олдини олиш учун паразитларнинг узатилиш механизмини билиш ва бунга қарши туриш керак.

1. Ювилмаган мевалар ейиш ва ифлосланган сув ичиш - бу йўл орқали лямблиоз, аскаридоз, эхинококкоз, анкилостомоз юқади.
Қандай химояланиш керак:
1.    Ейишдан олдин мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг.
2.    Қўлларни яхшилаб ювинг (айниқса тупроқ билан контактда бўлгандан сўнг).
3.    Номаълум манбалардан сув ичманг.
4.    Саёхат пайтида бутилкали сув ичинг (айниқса ривожланаётган мамлакатларга борганда).

2. Хом ва чала пишган гўшт ва балиқ махсулотларини ейиш - инфекцияни бундай юқиш йўли тениоз, трихинеллёз, дифиллоботриоз ва описторхозга хос.
Қандай химояланиш керак:
1.    Айтиб ўтилгандек чала пишган ва хом гўшт махсулотларини еманг ёки ветеренария назоратидан ўтган гўштни истеъмол қилинг
2.    Гўшт ва балиқ махсулотларини яхшилаб пиширинг
3.    Балиқни оддий музлатгичда –18 °С дан паст хароратда икки хафтадан ортиқ музлатинг. Ўзингиз қўлда тутган балиқни яхшилаб (20 дақиқа) қовуриб ва қайнатинг.
 
3. Зарарланган одам билан контактда бўлиш - бу усул билан асосан энтеробиоз инфекцияси (остриций) юқиб, боғча ва мактаб ёшидаги болаларни ўйин пайтида зарарланиши мумкин.
Қандай химояланиш керак:
1.    Овқатланишдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш керак.
2.    Бировларни қўлида тайёрланган махсулотларни (масалан, меваларни арчиб берса) емаслик керак

4. Зарарланган хайвонларнинг нажаси бидлан контакда бўлиш орқали - дипилидиоз ва токсоплазмоз юқади.
Қандай химояланиш керак:
1.    Хайвон ва унинг нажосати билан контактда бўлгандан кейин қўлларни яхшилаб ювинг.
2.    Даврий равишда хайвонларга антипаразитар воситалар беринг ва мунтазам равишда битга қарши даволаб туринг

5. Зарарланган сув ва тупроқ билан контактда бўлиш - айрим паразитлар (масалан, анкилостомоз ва шистосомоз қўзғатувчилари) организмга тери орқали сув хавзаларида чўмилиш пайтида ёки зарарланган ерда ялангоёқ юрган пайтида юқиши мумкин.
Қандай химояланиш керак:
1.    Тропик мамлакатларга саёхат пайтида доимо оёқ кийимида бўлинг.
2.    Чиқинди сувлари билан ифлосланган чучук сув хавзаларида чўмилманг.

Паразитга қарши воситаларни профилактика мақсадида ичиш керакми?
1.    Йўқ бу нотўғри қарор. Негаки турли паразитар инфекцияларни давоси хам турлича бўлади.  
2.    Барча турдаги паразитларни ўлдира оладиган «сехрли» таблетка мавжуд эмас.
3.    Касалликнинг асоратларини олдини олишда қайта-қайта даволаниш эмас, балки унинг юқишини олдини олиш мухим хисобланади.
4.    Агар инсон инфекция манбаи билан контактда бўлишни тўхтатмаса даволаниш эффекти бир неча кун ёки хафтага етади холос. Агар контакт тўхтатилса кўплаб паразитлар давосиз хам ўлиб кетади.  



Www.gepamed.uz