ОЗОНОТEРАПИЯ НИМА ВА КИМЛАР УЧУН КЕРАК?

ОЗОНОТEРАПИЯ НИМА ВА КИМЛАР УЧУН КЕРАК?

Озон терапияси – физиотерапевтик муолажа бўлиб, организмга озон газини юборилиши билан характерланади. Озон гази (О3) стандарт кислород (О2) ни қўшимча кислород атоми билан боғланиши натижасида хосил бўлади. Бу газ нотурғун бўлиб, осон ва тез парчаланади. Аммо қисқа вақт ичида ҳам у органик бирикмаларга таъсир кўрсатиши мумкин: яъни замбуруғ бирикмаларида бактерияларнинг мембраналарини йўқ қилиши ва вируслар кўпайишини тўхтатиши мумкин. Шу хусусиятига асосланиб, озонланган хавони сув хавзалари (бассейнлар) ни зарарсизлантириш, моғорларни йўқ қилиш ва жамоат биноларини дезинфекция қилиш учун ишлатилиб келинади.


Озон соғлиққа қандай таъсир қилади
Бу мавзу бўйича бир-бирига қарши маълумотлар кўп. Бироқ, озон терапиясининг афзалликларини қўллаб-қувватловчи алоҳида тадқиқотлар мавжуд.

1. Инфекциялар билан курашади
Озон яллиғланиш жараёнларини даволашда самарали: яъни бактериялар; вируслар; замбуруғ  ва оддий бир ҳужайрали организмларни ўлдиради. Озон шунингдек, инфекцияланган ҳужайралардан халос бўлишга ёрдам беради. Ва тозаланган организм, ўз навбатида, янги соғлом хужайраларни ишлаб чиқаришни бошлайди.

2. Тўқималарга кислород киришини яхшилайди
Озон қизил қон ҳужайралари - эритроцитларга таъсир этиб, тўқималарга кислородни узатилишини фаоллаштиради. Шу орқали энергия алмашинуви яхшиланади.

3. Озон эркин радикалларга қаршилик кўрсатади
Озон таъсирида антиоксидант ферментларни ишлаб чиқарилиб, улар организм хужайраларини эркин радикаллар таъсиридан шикастланиши ва мутацияланишини олдини олади. Эркин радикаллар кўплаб жиддий касалликлар - диабет ва саратон касалликлари ривожланишига олиб келишини ҳисобга олсак, бу жуда фойдали хусусиятдир.

4. Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Озон таъсирида организмда вирусли инфекция ривожланишини бостирувчи интерферонлар – оқсиллар ишлаб чиқилади. Яъни, иммун тизими вируслар ёки бактериялар хужумига зудлик билан жавоб беради.

5. Оғриқни камайтиришга ёрдам беради
2009 йили олимлар озон терапиясини зарарланган асаб тўқималарини тикланишини кемирувчиларда синаб кўришган. Аниқланишича, озонланган физиологик эритманинг хатто бир марта юборилиши оғриқни сезиларли даражада камайтиради ва сичқонларни тинчлантиради.

Озон терапияси нимаси билан хавфли бўлиши мумкин?
Саломатликка сезиларли фойдалари бўлишига қарамай, исботли тиббиёт озон терапиясига шубҳа билан қарайди. Хозирга қадар Американинг озиқ-овқат ва фармацевтика (ФДА) идораси касалликларни даволаш учун ушбу муолажадан фойдаланишни ҳали тартибга солмаган ва ҳатто тасдиқламаган хам. Ва бунинг сабаби оддий. Озон терапиясининг фойдали эканлиги унинг зарарли эмаслигини англатмайди.
Бугунги кунга келиб, озон газининг танага киритилишидан келиб чиқадиган бир қанча ножўя таъсирлар аниқланган бўлиб, улар куйидагилар:
•  хансираш ва нафас олиш билан боғлиқ бошқа муаммолар;
•  қон томирларининг шиши;
•  юрак-қон томир муаммолари;
•  инсульт хавфи мавжудлиги;
•  ўпка эмболияси ва ўлим.
Таъкидлаш керакки, айтиб ўтилган асоратлар жуда кам учрайди. Бироқ, муолажани ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилишдан олдин, мумкин бўлган салбий сценарийларни хисобга олиб, терапевт билан маслаҳатлашиш талаб этилади.

Озон терапияси қандай амалга оширилади?
Озон газини организмга тўғридан тўғри соф холатда юбориш ёки ундан нафас олиш мумкин эмас: газ ўпкага токсик таъсир кўрсатади. Озон газидан шифобахш мақсадда фойдаланишни бир қатор усуллари мавжуд, улар қуйидагилар:
•  томир ичига озонланган (тиббий асбоб - озонатор орқали) физиологик эритмани юборилади;
•  озгина қон олиб, озонлаштириб инъекция ёрдамида қон оқимига қайтарилади;
•  тананинг зарарланган жойларига озонланган зайтун мойи суртилади;
•  беморга озонланган сувни ичиш тавсия этилади;
•  озонланган сув ёки мой билан ингаляция қилинади;
•  бурун-халқум озонланган сув билан ювилади;
•  озон-кислород аралашмаси тўғри ичакка (анус орқали) юборилади.
Қайси усулни танлаш кўзланган мақсадга боғлиқ. ОРВИда – ингаляция, жарохатларни тузатишда – мой суртиш, иммунитетни кўтариш учун - озонланган физиологик эритмалар билан инъекция қилинади ёки томчилаб юборилади.

Озон терапияси кимларга ёрдам бериши мумкин?

1. Ўпка ва нафас олиш тизими касалликлари
Озон қонни органлар ва тўқималарга кўпроқ кислород беришга мажбур қилганлиги сабабли, ўпкага тушадиган юк камаяди. Назарий жиҳатдан бу пневмония, бронхит, астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ҳолатини енгиллаштириши мумкин. Аммо бу эффект борасида илмий далиллар етарли эмас. Астма ва сурункали обструктив ўпка касаллиги бўйича клиник тадқиқотлар якунлангани йўқ.

2. Қандли диабет

Қандли диабетнинг бир қатор хавфли асоратлари мавжуд. Яъни қандли диабетда эркин радикалларнинг кўплаб хосил бўлиши натижасида кўрлик, буйрак фаолияти бузилиши, гипертония, юрак ва мияни зарарланиши ривожланиши мумкин. Озон терапияси айнан шу эркин радикалларни бартараф қилиш оркали асоратлар олдини олади. Шунингдек, қандли диабет билан оғриган одамларда яралар пайдо бўлиши ва жароҳатни секин битиши кузатилади. 2015 йилги тадқиқотда олимлар озон терапия ёрдамида зарарланган терини тикланишини тезлашганини исботлашга муваффақ бўлишди.

3. Иммунитетни пасайиши
Озон иммун тизимини фаолроқ ишлашини таминлаш орқали организмни турли вирус ва бактериялар хужумидан химоялайди. 1991 йили ўтказилган бир тадқиқотда озонотерапия мулажаси орқали одам иммун танқис (ВИЧ) вирусини инактивация қилингани хақида сенсацион хулоса чиқарилган. Кейинчалик 2008 йилдаги яна бир тадқиқотда эса озоннинг ВИЧ га таъсири исботланмаган.

4. Бошқа шартлар

Бошқа соҳаларда ҳам клиник текширувлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2017 йилда 17 нафар кўнгиллилар иштирокида ўтказилган кичик тадқиқотлар натижасида озон терапияси ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва муковисцидозда бемор ахволини яхшиланиши қайт қилинган. Аммо исботли тиббиёт бундай кам сонли текшириш натижаларига таяна олмасада, озонотерапия даволаш усули учун ҳали ҳам истиқболлар мавжуд.

Хулоса қилиб айтганда, озон терапияси жуда истиқболли усул хисобланиб, бу бир қатор касалликларни енгишга ёрдам беради. Аммо бу хақида хали ҳам мутлақо ишончли илмий далиллар мавжуд эмас.


www.gepamed.uz 




Озон терапияси – физиотерапевтик муолажа бўлиб, организмга озон газини юборилиши билан характерланади. Озон гази (О3) стандарт кислород (О2) ни қўшимча кислород атоми билан боғланиши натижасида хосил бўлади. Бу газ нотурғун бў...">