КЎЗ ҚОВОҒИ НИМАГА УЧАДИ?

КЎЗ ҚОВОҒИ НИМАГА УЧАДИ?

Кўпгина ҳолларда, кўз қовоқларини учиши зарарсиз ва ўз-ўзидан ўтиб кетади. Аммо қовоқ учиши бир неча кун ва ҳафталарга чўзилса, унинг сабабларни аниқлаш керак, негаки уларнинг айримлари хавфли хисобланади.

Қон босимини ортиши.
Қон босими кўтарилганда пульсацияланувчи қон томирлари кўзнинг нерв толаларини таъсирлаши ва натижада кўз қовоғи учиши мумкин. Шунинг учун, қовоқ учиши тез-тез пайдо бўлганда, қон босимини мунтазам назорат қилиш тавсия этилиб, бу юрак етишмовчилиги инсульт каби хавфли касалликларни олдини олишга ёрдам беради.

Стресс ва чарчоқ.
Қовоқ учишини мунтазам тусга ўтиши одамнинг стресс холати ва чарчаш белгиси бўлиши мумкин. Бу орқали у организмни дам олиш кераклигини англатади.

Магний етишмовчилиги.
Магний микроэлементи мускуллар ва асабларнинг ишини қўллаб-қувватлайди. Унинг етишмаслиги мускуллар тортишиши, уюшиши ва конвулсив қисқаришларини келтириб чиқариши мумкин. Агар кўз қовоғини учиши билан бирга, бош оғриғи ва уйқунинг бузилиши каби аломатлар ҳам кузатилса, бунинг сабаби аниқ магний етишмаслигидадир.

Қалқонсимон без касалликлари.

Қалқонсимон без Т3 ва Т4 гормонларини ишлаб чиқаради, улар асаб тизимининг функцияларига таъсир қилади, тана ҳароратини тартибга солади ва моддалар алмашинувида иштирок этади. Ушбу гормонларнинг кўп ишлаб чиқарилиши - юрак уришини тезлашиши, асабийлашиш ва мушакларнинг тортишиши пайдо бўлишига олиб келади.

Спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш.
Спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш мияга узоқ муддатли зарар етказади ва нерв толаларида импульсларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Ушбу жараённинг кўринадиган белгиларидан бири кўз қовоқларининг назоратсиз учиши бўлиши мумкин.


www.gepamed.uz