ЭСТРОГЕНЛАР НИМА ВА УЛАР НИМА УЧУН КЕРАК?

ЭСТРОГЕНЛАР НИМА ВА УЛАР НИМА УЧУН КЕРАК?

Эстрогенлар - аёллар гормонлари нафақат репродуктив тизимга таъсир қилади, балки уларнинг иштирокида бир қатор ички аъзоларнинг фаолияти назорат қилинади.

Эстрогенлар нима?
Эстрогенлар - жинсий гормонлар бўлиб, стероидлар синфига киради. Аёлларда улар асосан тухумдонларда, эркакларда эса жуда кичик миқдорда моякларда синтез қилинади. Шунингдек, эстрогенлар - буйрак усти безларида, ёғ тўқималарида, жигарда ва оз миқдорда хомиладор аёлларда йўлдошда ҳосил бўлади.

Эстрогенларнинг учта тури фарқланиб, улар турли хил биологик фаолликка эга ва уларнинг концентрацияси аёлнинг ҳаёт даврига қараб ўзгариб туради. Улар қуйидагилар:
1.    Эстрадиол - балоғат ёшидан менопаузагача бўлган аёлларда учрайдиган энг фаол эстроген.
2.    Эстрон - эстрадиолдан 12 марта кам фаол бўлиб, ҳаёт давомида оз миқдорда ҳосил бўлади, аммо менопауза ривожлангандан кейин унинг синтези кескин ошади.
3.    Эстриол - унинг биоактивлиги эстрадиолникига нисбатан 80 марта кам. Эстриол аввалги икки эстрогеннинг жигарида метаболизм натижасида, шунингдек, ҳомиладорлик пайтида йўлдошда синтез қилинади.
Эркакларда эстрогенларнинг асосан эстрадиол тури аниқланади.

Аёлларда эстрогенлар нимага керак?
Эстрогенларга сезгир рецепторлар деярли барча тўқималарда учрайди, шунинг учун бу гормонлар кўпчилик органларда метаболизм ва физиологик жараёнларига таъсир қилади. Эстрогенларнинг функциялари қуйидаги тизимларда энг кўп сезилади.

• Бачадон - гормонлар орган деворидаги қон оқимини кўпайтиради ва хайз цикли ўзгаришлар учун жавобгардир: улар шиллиқ қаватнинг ҳужайралари бўлинишини ва ундаги спираль томирларнинг ҳосил бўлишини стимуллайди. Ҳомиладорлик пайтида эстрогенлар бачадоннинг фаол ўсиши учун керак.
• Цервикал канал - гормонлар бачадон бўйинчасидаги безларнинг ишини тартибга солади, улар сперма бачадонга тушиши учун зарур бўлган шилимшиқни чиқаради. Хайз циклининг ўрталарида қонда эстрадиол микдори кўпаяди, шунинг учун шилимшиқ миқдори ҳам ошиб ва цервикал канал бироз очилади.
• Қин - эстрогенлар қинда қон оқимини оширади ва шилиқ қавати ҳужайраларида гликоген доначаларини тўплашга ёрдам беради. Бу микрофлоранинг нормал таркибини сақлаб қолиш ва инфекциялардан ҳимоя қилиш учун керак.
• Бачадон найлари - жинсий гормонлар сперматозоидларнинг ҳаракатланиши учун зарур бўлган бачадон найчаларининг ритмик қисқаришини келтириб чиқаради. Фолликулани стимулловчи гормон билан биргаликда эстрадиол тухумдонлардаги фолликулларнинг етилишига ёрдам беради.


www.gepamed.uz 



Эстрогенлар - аёллар гормонлари нафақат репродуктив тизимга таъсир қилади, балки уларнинг иштирокида бир қатор ички аъзоларнинг фаолияти назорат қилинади.

Эстрогенлар нима?
Эстрогенлар - жинсий гормонлар бўлиб, стероидлар синфига кира...">