ТАБАССУМ СЕХРИ ЁКИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТАБАССУМ ОРҚАЛИ ЎЗ ХАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШ МУМКИН.

ТАБАССУМ СЕХРИ ЁКИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТАБАССУМ ОРҚАЛИ ЎЗ ХАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШ МУМКИН.

Табассум – бу очиқлик, муносабатлар хохиши ва севги ифодаси хисобланади. Чинакам бахтли инсон - бу фақат бахт табассумидан ажин ва тиришлар тушган инсон хисобланади. Японларнинг фикрича энг кучли инсон – бу табассум қилган инсон хисобланади.

Кўплаб халқларда хушмуомилалик ва табассум маданияти мавжуд. Факат славян халқлари учун бу одат ёт хисобланиб, доимо кулиб туриш ва «навбатчи табассум» улар учун негадир ахмоқлик белгиси хисобланар экан. Шарқ халқларида эса хеч қачон юзларидан табассум аримаслиги ва бунинг учун доимо қувончли сабаб топилиб турилиши ният қилинади. Нафақат табассум, балки хаётнинг завқ ва кулгуга тўлишига тилак билдирилади.

Кулгу бу киши рухиятининг энг яхши табиби хисобланади. Буни комедияли кино томоша қилган, латифа ўқиган ёки ўртоқлари билан дилдан кулган одам яхши тушунади. Кулгу умрни узайтиради деб бекорга айтилмаган.  
Табассум ва кулгу шунингдек, қарама-қарши жинсдаги инсон билан танишиш учун қурол хисобланади. Айнан табассум қилиш инсонлар орасида кейинги муносабатларни давом эттириш мумкинлигини англатади.

Шарқ табобатида айтилишича «хўмрайган юз ифодаси» киндик устида жойлашган энергетик марказларни тормозлайди ва инсоннинг социал адаптациясига тўсқинлик қилади. Организм даражасида айтилганда бу овқат хазм қилишни бузади.

Илмий маълумотларга кўра кулгу пайтида юзнинг 17 хил турдаги мускуллари қисқариб, одамнинг холати рухан аъло бўлса бош мия мускулларга сигнал юбориш орқали, кулишга мажбур қилар экан. Айтиб ўтиш керакки юз мускуллари ва бош мия ўртасида қарама-қарши боғлиқлик хам мавжуд, яъни организмнинг хамма фаолияти нормада бўлса юздаги мускуллар табассумни ифодалагани учун бош мияга тегишли сигнал бориб, бу хақида маълумот беради. Организмда бирор муаммолар туғилган бўлса шулар хақида сигнал кетиб, бош мия ушбу камчиликларни бартараф қилиши учун керакли механизмларни ишга туширади ва организмнинг тузалишини таъминлайди. Шунинг учун доимо табассум қилиб туришлик тавсия этилади. Агар бу табассум чин дилдан бўлса янада аъло хисобланади.

Ёлғон табассумда фақатгина оғиз бурчаклари атрофидаги мускуллар қисқариши, дилдан кулганда эса кўз атрофидаги мускулларни хам унга қўшилиши кузатилади. Бош мияга бунинг ахамияти йўқ. Асосийси мажбурий булса хам кулиб юришга одатланинг.
Юз мускуллари ва бош мия ўртасидаги боғлиқлик хақида яна бир далил, бу инсульт бўлган одамларнинг юзларидаги нотабиий табассум хисобланади.

Хуллас табассум хаётимиздаги кўплаб омадсизликларнинг, касалликларнинг ва ёмон кайфиятнинг профилактикасидаги мухим бўғим хисобланади. Табассум инсонни ўзига ва қуршаб турган атрофидаги мухитга муносабатини ўзгартиради. Бир одамнинг табассуми ва кулиб муомала қилиши ён атрофидаги бир қанча одамларнинг дунёқарашини ўзгартириб юбориши мумкин. Инсоннинг бир оғиз гапи қайси охангда гапирилишига караб атрофидагилар учун энг эффектив дори воситаси хам бўлиши хам мумкин, бир қатор касалликларнинг ривожланиши учун калит вазифасини хам ўтади мумкин.
Масалан, ўзингизга бўлган нафрат ва шавқат жигарнинг фаолиятини бузилиши, кўрқув – буйракларни, мусибат ва ғам-ғусса – ўпкани, ташвиш ва вахима талоқни зарарланишига олиб келиши мумкин экан. Хасал ва рашк юракни захарласа, гунохкорлик хисси турли хил онкологик касалликларга сабаб бўлади.

Манфий эмоциялар организмдаги кўплаб аъзолар фаолиятини бузилишига ва стресс гормони (кортизол) ни кўп миқдорда ажралишига сабаб бўлади. Одам организмида стресс холатидан чиқиш учун бир қатор механизмлар мавжуд. Булар: овқатланиш, секс, жисмоний нагрузка ва бошқа реаксация турлари. Психологлар айрим холларда ён атрофдагиларни қўрқитмаган холда яхшигина бақириб олиш, ёстиқ ёки боксерлик қопчасини муштлаб туриш, баланд мусиқа қўйиб рақсга тушиш хам стрессдан халос бўлишга ёрдам бериш мумкинлигини таъкидлайди. Ховурингиздан тушгандан сўнг эса эрталаб югуришга, спорт секцияларига қатнашга, дам олиш кунлари табиат қўйнида дам олишга, хуллас Сизни психологик мувозанат холатидан чиқарувчи омиллардан узоқроқ юришни тавсия этади. Хар қандай вазиятда хам табассум қилишни унутмаслигингиз сўралади. Чунки табассум кайфиятни кўтаради, умидсизлик ботқоғидан чиқаради.

Кулгу ва табассумнинг яна бир фойдали томони у Сизни турли нозик вазиятларда «химоя қилади». Одам қанчалик тинч ва табассуми қанчалик катта бўлса, унга ёмонлик тиловчи инсонлар ўзларини шунчалик ишончсиз ва ожиз хис этадилар. Йиртқич хайвонларга эътибор берганмисиз. Улар доим тишини оқини кўрсатиб юришади. Бу «мен билан ўчакиш яхшиликка олиб келмайди» деган маънони англатади ва бу бошқа хайвонларни чўчитади.

Сўнгги сўз ўрнида айтиб ўтишни лозим топдик.
Юзингиздаги табассум доимо самимий бўлсин. Кулиб юринг ва хаётда кўп нарсага эришасиз. Кинояли, лаганбардорли, айбдор хисли, масхарали, тахқирли ёки бефарқ кулгулар Сиз учун ёт бўлсин.

© https://t.me/gepamed_ultra