ХОЛЕСТЕРИН ДАРАЖАСИНИ МЕЁРЛАШТИРИШ УЧУН ПАРХЕЗ

ХОЛЕСТЕРИН ДАРАЖАСИНИ МЕЁРЛАШТИРИШ УЧУН ПАРХЕЗ

Соғлом хаёт учун зарарли» холестерин ишлаб чиқаришини кўпайтирувчи махсулотларни чегаралашни ўзи кифоя қилмайди. Мухими «фойдали» холестерин даражасини меёрда ушлаб турувчи ва «зарарли» холестеринни организмдан чиқариб ташловчи махсулотлар: ўртача тўйинмаган ёғлар, омега ёғ кислоталари, клетчатка, пектин кабиларни истеъмол қилиш керак.   

•    Фойдали холестеринни балиқнинг ёғли навлари, масалан тунец ва скумбрия тутади. Шу сабабли 100 грамм денгиз балиғини хафтасига 2 марта истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу қонни суюқ холатда туришини таъминлайди ва қонда холестерин миқдори ортиб кетганда кузатилиши мумкин бўлган турли тромблар хосил бўлишини олдини олади.   

•    Ёнғоқлар – ўта ёғли махсулот хисобланиб, таркибида организм учун фойдали бўлган монотўйинмаган холестерин тутади. Диетологлар хафтасига 5 маротаба 30 граммдан ёнғоқ ейишни тавсия қилади. Даволаш мақсадида нафақат ўрмон ва грек ёнғоғи балки бодом, кедр ёнғоғи, бразилия ёнғоғи, кешью, хандон писталарни хам истеъмол қилиш мумкин. Фойдали холестерин миқдорини кунгабоқар донлари, кунжут ва зиғир ёғи хам оширади. 30 грамм ўрмон ёнғоғи таркибидаги холестерин тенг миқдорда - 7 дона грек ёнғоғида, 22 дона бодомда, 18 та кешьюда, 47 дона хандон пистасида, 8 дона бразилия ёнғоғида мавжуд.

•    Ўсимлик мойларидан энг фойдалиси зайтун, сўя ва зиғир мойлари, шунингдек, кунжут уруғи мойи хисобланади. Аммо хеч қачон бу ёғларда таомларни қовуриш тавсия этилмайди. Уларни тайёр таомга қўшиш керак. Шунингдек, зайтун ва сўя махсулотларини ўзини ейиш хам мумкин.


•    «Зарарли» холестеринни чиқариб юбориш учун кунига 25-35 грамм клетчатка ейиш керак. Клетчатка мева ва сабзавотларда, ошкўк ва кунгабоқар уруғида, лўя ва дон махсулотларида, кўп миқдорда мавжуд.  

•    Олма ва пектин тутувчи бошқа меваларни хам эсдан чиқармаслик керак. Улар қон томирларни ортиқча холестериндан тозалайди. Пектин цитрус меваларда, кунгабоқарда, қизилчада, тарвуз пўчоғида хам кўп. Пектин – моддалар алмашинувини хам яхшилаб, организмдан токсин ва оғир металларни чиқариб юборади. Бу айникса ноқулай экологик мухитда яшовчилар учун фойдали.

•    Организмдан ортиқча зарарли холестеринни чиқариб юборишнинг яна бир усули шарбат терапияси хисобланади. Мева шарбатларидан энг фойдалиси апельсин, ананас, грейпфрут (айниқса лимон шарбати қўшилган бўлса) ва олма шарбатлари хисобланади. Хар хил турдаги ертут шарбатлари, сабзавотлардан қизилча ва сабзи шарбатини бир чой қошиқдан ичиш, айниқса жигарида муаммоси борлар учун тавсия этилади.  

•    Организмда холестерин ортиб кетганда кўк чой ичиш мақсадга мувофиқ хисобланади. Бу орқали сиз биринчидан «фойдали» холестерин миқдорини кўпайтириб, иккинчидан «зарарли» холестеринни кескин камайтирасиз.
 
www.gepamed.uz