ОЁҚ-ҚЎЛЛАР НЕГА СОВУҚ ҚОТАДИ ВА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

ОЁҚ-ҚЎЛЛАР НЕГА СОВУҚ ҚОТАДИ ВА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Кўп холларда оёқ ва қўлларнинг музлаши – бу нормал холат. Негаки, улар совуқда биринчи бўлиб музлайди ва охирги навбатда исийди. Бу яшаш учун курашнинг мухим элементи хисобланади.
Организм совуқ мухитга тушганда бош мия оёқ-қўллардаги қон томирларни торайишига мажбур этади. Яъни периферик қон айланиш чегараланади, қон секинроқ совийди, ва хаёт учун мухим бўлган ички аъзоларни иссиқлик билан таъминлайди.

Шундай холатлар хам бўладики мухит унчалик совуқ эмас, аммо оёқ ва қўллар барибир совуқ туюлади ва исигиси келмайди. Бунга қуйидаги холатлар сабаб бўлиши мумкин:

1. Сиз хаяжонланаяпсиз ва сизда стресс холати мавжуд.
Организмнинг стресс холатига жавобан берадиган табиий жавоб реакцияси - қонга адреналинни хайдаб чиқариш хисобланади. Бу гормон периферик қон томирларни торайтириб, уларда қон харакатини секинлатади – натижада оёқ ва қўллар совуқ қотади.
Нима қилмоқ керак?
Энг асосийси – тинчланиш ва бўшашиш. Стресс холати ўтиб кетгач оёқ ва қўлларингиз яна исий бошлайди.

2. Сизда қон айланиши билан боғлиқ муаммолар бор?
Оёқ ва қўлларнинг совушини яна бир асосий сабаби – уларда қон харакатини бузилиши хисобланиб, у қуйидаги омиллар хисобига чақирилиши мумкин:
•    Тана холатининг ноқулай вазиятда бўлиши ва натижада қон томирларни қисилиши;
•    Веналарнинг варикоз кенгайиши;
•    Қонда холестерин миқдорини ортиши, қон томирларни торайтирувчи ёғ бляшкаларни хосил бўлиши;
•    Чекиш;
•    Юрак-қон томирлардаги патологиялар;
•    Харакатсиз ва кўп ўтирган холатдаги фаолият ва хаёт тарзи.
Нима қилмоқ керак?
Оёқ қўлларнинг совуқ қотиши доимий тусга ўтса терапевтга мурожаат қилинг. Улар бунинг сабабини аниқлаб, керакли даво чораларини белгилаб беради. Агарда бу холат онда-сонда такрорланса ўрнингиздан туриб бироз жисмоний машқ қилишнинг ўзи кифоя.

3. Сизда темир танқис камқонлик мавжуд.
Оддийроқ қилиб айтганда қонда гемоглобинни камайиб кетиши – оёқ қўлларнинг мунтазам совушига сабаб бўлади.
Нима қилмоқ керак?
Темир етишмовчилиги одатда бўшашиш, тез толиқиш, сочларни тўкилиши ва тирноқларни синиши билан намоён бўлади. Шу каби шикоятларингиз хам бўлса: терапевтга учранг, қон тахлили топширинг, рационингизни тўғриланг ва қонни кўпайтирувчи махсус препаратлар ичинг.

4. Сизда қалқонсимон бези гормонлари дисбаланси мавжуд.
Гипотиреоз – кенг тарқалган холат бўлиб, у хам тез толиқиш, шишларга мойиллик, тана вазнини ортиши, ич қотиши ва тана терисини қуруқшаши билан намоён булади. Қўлларнинг совуши буқоқ бези гормонлари метаболизмини бузилишини эрта белгиси хисобланади.
Нима қилмоқ керак?
Эндокринологга мурожаат қилинг, буқоқ безини ультратовушли текширувдан ўтказинг, буқоқ бези гормонларига қон тахлили топширинг. Уларнинг натижаларига кўра эндокринолог сизга даво чорасини белгилаб беради ёки бошқа қўшимча текширувларга юборади.

5. Сизнинг қонингизда қанд миқдори юқори.
Қонда қанд миқдорини ортиб кетиши қон томирлар бутунлигига салбий таъсир этади: уларнинг эластиклигини бузади ва торайтиради. Натижада тўқималарга қон келиши камайиб қўл-оёқларни музлаши кузатилади. Ундан ташқари диабетикларда периферик нейропатия кузатилиб, қондаги ортиқча қанд таъсирида оёқлардаги нерв тугалмалари зарарланади. Бу эса товонни сабабсиз қизиши ёки аксинча музлашига хос шикоятларни келтириб чиқаради.
Нима қилмоқ керак?
Бунда хам терапевтга учранг, қондаги қан миқдорини текширтиринг, керакли даво чораларини олинг

6. Сизнинг буйраклар билан боғлиқ муаммоларингиз бор

Буйраклар фаолиятини бузилиши шишларга ва унинг натижасида қон томирларни босилиб, қон харакатини бузилишига сабаб бўлади. Бу холатга биринчи бўлиб, оёқ-қўллар музлаб реакция билдиради.
Нима қилмоқ керак?
Терапевтга учранг, керакли қон ва сийдик тахлилларини топширинг.

7. Сизда анорексия мавжуд.
Анорексия – оқатланишдан бош тортиш ва кескин озиш билан характерланади. Организмда ёғ тўқимасининг камайиши натижасида иссиқликни ушлаб туриш қобилияти кескин ёмонлашади. Хаёт учун мухим аъзоларга иссиқликни таъминлаш мақсадида бош мия периферик қўл ва оёқлар томирини торайтиришига мажбур бўлади.
Нима қилмоқ керак?
Организмда анорексия оқибатида жиддий ўзгаришлар юзага келмасдан туриб, мажбурий рационни белгилаб олинг.

8. Сиз сурункали уйқуга тўймаяпсиз.

Уйқунинг етишмовчилиги организмда моддалар алмашинувини ва жумладан қон айланишини секинлатади. Бунинг оқибати маълум.
Нима қилмоқ керак?
Имкон қадар 7-8 соатлик уйқуни канда қилманг. Бу нафақат қўл-оёғингизни исишини таъминлайди, балки организмни умумий холатига хам яхши таъсир этиб, соғлиғингиз учун хам фойдали хисобланади.

www.gepamed.uz