КЎП ТУГУНЛИ БУҚОҚ НИМА?

КЎП ТУГУНЛИ БУҚОҚ НИМА?

Кўп тугунли буқоқ деб, буқоқ бези тўқимасида икки ва ундан ортиқ тугунли хосилалар аниқланганда айтилади. Тугунларнинг келиб чиқишига кўра тўртта морфологик турлари фарқланади:
•    Коллоид тугунлар;
•    Фолликуляр аденома;
•    Ёмон сифатли ўсмалар (рак).
•    Ёлғон тугунлар: улар яллиғланиш натижасида хосил бўладиган инфильтратлар хисобланади (масалан, аутоиммун ва ярим ўткир тиреоидитда).

Касаллик белгилари
Кўп тугунли буқоқнинг клиник кўриниши буқоқ безининг эндокрин фаолиятини холатига боғлиқ. Шунга кўра унинг учта тури фарқланади:
•    Эутиреоз – тиреоид гормонлар ажралиши нормада бўлади;
•    Гипертиреоз – тиреоид гормонлар кўп ажралади;
•    Гипотиреоз – тиреоид гормонлар кам ажралади.

Буқоқ бези гормонларини синтези бузилгунга қадар касаллик яширин кечади. Кейинчалик қуйидаги клиник белгилар кузатилади:
•    Ютинишни бузилиши;
•    Овозни хириллаши;
•    Буқоқ безини туртиб чиқиши натижасида бўйин сохасидаги косметик дефект.

Тиреоид гормонларни ортиб кетиши қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:
•    Юрак уришини тезлашиши
•    Кўп терлаш
•    Кўз соққасни туртиб чиқиши
•    Тана вазнини камайиши
•    Тез таъсирланувчанлик ва бошқалар.

Тиреоид гормонларини камайиб кетишида эса қуйидаги белгилар кузатилади:
•    Тана вазнини ортиши
•    Теридаги шишлар
•    Сочлар тўкилиши
•    Харакат ва нутқни секинлашуви
•    Пульсни камайиши.

Касаллик сабаблари
Энг кўп учрайдиган тугунли буқоқ тури – коллоид буқоқ хисобланиб, уни қуйидагилар келтириб чиқаради:
•    Регионда йод етишмаслиги;
•    Йод микроэлементини индивидуал кам истеъмол қилиш;
•    Ирсият.
Булар натижасида тиреоцитларнинг митотик бўлиниши кучайиб, улар тез бўлинади ва бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда коллоид ишлаб чиқарилади.

Ёмон сифатли ўсмалар антионкоген хужайралар фаоллигининг пасайиши ва ўсма хужайраларини тез бўлиниши натижасида ривожланади. Бу жараён қуйидаги омиллар таъсирида ривожланиши мумкин:
•    Радиация
•    Хроник яллиғланиш
•    Чекиш
•    Организмга турли канцероген моддаларни тушиши.

Диагностика

Кўп тугунли буқоқни ташхислаш қуйидагиларга асосланади:
•    Пайпаслаш ва тугунларни аниқлаш
•    Ультратовушли текшириш
•    Ингичка игнали биопсия ва хужайра таркибини гистологик текшириш
•    Сцинтиграфия орқали тугунлар фаоллигини аниқлаш.

Асоратлари
Ўз вақтида даволамаслик бир қатор асоратларга сабаб бўлади.
•    Қўшни аъзолар қизилўнгач, трахея ва халқумни ишини бузилиши
•    Жараённи ёмон сифатлига ўтиб кетиши
•    Ёмон сифатли ўсмаларда ракли интоксикация белгилари
•    Буқоқ безини эндокрин фаолиятини бузилиши ва унинг натижасидаги асоратлар.

Даволаш
Яхши сифатли ўсмаларда қуйидаги холатларда операция тавсия этилади:
•    Тугун таъсирида бўйин сохасидаги қўпол косметик дефектда
•    Қўшни аъзоларни тугун босиб қўйганда (компрессияда)

Ёмон сифатли ўсмаларда комплекс терапия хажми ўсма хужайрасининг дифференциация даражасига боғлиқ бўлиб қуйидагиларни ўз ичига олади:
•    Оператив даволаш
•    Нур терапияси
•    Химиотерапия.

Параллел равишда хар бир холатда буқоқ безининг эндокрин функциясини коррекциялаш талаб этилади.

Профилактика
Профилактик чора тадбирлар қуйидагилардан иборат:
•    Сув ва овқат таркибида етарли миқдорда йод тутувчи махсулотларни бўлишини таъминлаш;
•    Буқоқ безидаги тугунли хосилаларни ўз вақтида аниқлаш ва керакли даво чораларини қўллаш;
•    Бевосита қуёш нури таъсиридан химояланиш.


www.gepamed.uz