ТОВОН ЁРИЛИШИ САБАБИ НИМАДА ВА УНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

ТОВОН ЁРИЛИШИ САБАБИ НИМАДА ВА УНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

Нима сабабдан товонда ёриқлар пайдо бўлади?
Асосий сабаби терини қуруқшаши. Товонда фақат тер безлари бор, ёғ безлари йўқ. Шу сабабли бизнинг оёқларимиз қўшимча намланишга мухтож. Намлик етишмаганда товон териси қуруқшайди, дағаллашади ва унда зичланишлар – кадоқлар хосил бўлади. Қуйида оёқ товонида ёриқлар хосил бўлишини бир нечта сабаби келтирилади:
1.    Кам суюқлик истеъмол қилиш, организмнинг сувсизланиши;
2.    Оёқларни ўта иссиқ сувда ювиш. Бу тери устидаги юпқа химоя қатламини ювиб ташлайди, натижада тери қуриши ва кепакланиши кузатилади;
3.    Тик турган холда кўп вақт ўтказиш;
4.    Оёқларни дағал совунда ювиш натижасида қуриши;
5.    Оёқ товони терисига махсус намловчи кремлар билан ишлов бермаслик;
6.    Ноқулай (қисувчи) оёқ кийимида юриш;
7.    Совуқ иқлимда яшаш. Совуқ харорат оёқ терисига ёмон таъсир этади;
8.    Бир қатор касалликлар:
a.    Қандли диабет – юқори қанд миқдори тер безлари фаолияти ва сув балансини ишдан чиқаради;
b.    Семизлик – оёқларга бўлган зўриқиш кучаяди;
c.    Авитаминоз – эпидермис регенерацияси учун керакли витаминларни етишмаслиги;
d.    Экзема ёки псориаз – хроник касалликлар бўлиб, терини таъсирланишига сабаб бўлади;
e.    Замбуруғли инфекциялар – улар таъсирида тери қуруқшайди.

Қачон врачга мурожаат қилиш керак:
Қуйидаги холатларда тиббий ёрдам керак бўлади:
1.    Товон ёриқлари қизарганда, оғриса, қичишса ёки қонаганда;
2.    Тик туриш ва юриш оғриқ келтириб чиқарса;
3.    Сизда диабет, псориаз, экзема, авитаминоз ёки семизлик бўлганда. Бу холда уйдаги воситалар ёрдамида муаммони хал қилиш қийин бўлади;
4.    Товон ёки тирноқларда замбуруғ инфекцияси пайдо бўлганда. Мустақил даволаниш хавфли: скраб ва ниқоблар инфекцияни янада тарқалишига олиб келиши мумкин;
5.    Товон терисига етарлича парвариш қилинганда хам, ёриқлар камаймаса.

Товон ёрилишини уй шароитида қандай даволаш мумкин.
Бу усуллар ёриқлар ўлчами кичик бўлганда, оғриқ синдроми кузатилмаганда ва касаллик оқибатида келиб чиқмаганда фойда беради:

1. Ўлган тери хужайраларини олиб ташланг.
Оёқни илиқ сувда ювиб, пемза ёки скраб воситалари ёрдамида пўст ташлаган теридан қутулинг. Бунда терини мугуз қаватига зиён етказмасликка харакат қилинг. Қуриган тери ва қадоқларни қайчи ёрдамида кесманг. Бу уларни катталашишига олиб келади. Муолажани хафтада 1-2 марта такрорланг.

2. Компресс ва ниқоблар қилинг.
Дағаллашган товон терисини табиий воситалар ёрдамида юмшатиш ва намлаш мумкин:
•    Кокос мойи – микробга қарши эффектга эга. Хар куни уйқуга кетишдан олдин терига суртинг ва пахтали пайпоқ кийиб ётинг.
•    Ши мойи – у витамин А ва Е, ёғ кислоталари, антиоксидантлар тутади. Улар терини тикланиши ва регенерациясини тезлатади. Кокос мойи сингари қўллаш мумкин.
•    Асал – антибактериал хусусиятга эга бўлиб, хафтада икки марта қўллаш мумкин. Тоза терига асал суртиб, 15-20 дақиқа ўтгач ювиб ташланг.
•    Банан пюреси – замбуруғга қарши эффекти бор ва терини озиқлантиради. Уйқудан олдин 15-20 дақиқага, хафтада 2-3 марта суртиш мумкин.

3. Терини намланг
Ниқоб ёки компрессдан сўнг терига намловчи крем (масалан вазелин) суртинг. Бу тери устида юпқа пленка хосил қилиб, тери намлигини йўқолишини камайтиради.

4. Пахтали пайпоқда юринг
Бу оёқларни нафас олишига ва камроқ терлашига шароит яратади. Ундан ташқари пахта тери намлигини сақлайди. Синтетик пайпоқлар кийманг.

5. Ёриқ ва қадоққа қарши профессионал воситалардан фойдаланинг.
Бу кремлар таркибида мочевина, изомерат сахарид, сут, гликол ва салицил кислоталари мавжуд бўлиб, улар терини юмшатиб, ўлган эпидермисни кўчишини тезлатади. Бундай  кератолитик воситаларни истаган аптека ва магазиндан олиш мумкин, аммо қўллашдан олдин барибир врач маслахатини олиш керак.

Товон ёрилишини қандай олдини олиш мумкин.
1.    Товонингизда яллиғланиш, кесилган жой ёки бошқа ўзгаришлар бор йўқлигини назорат қилиб туринг.
2.    Терини илиқ сувда ювинг. Иссиқ сувда ва узоқ вақт ювманг – бу терини қуритади;
3.    Оёқларни ювгач терини крем ёки лосьон билан намланг;
4.    Оёқларингизга мос оёқ кийими танланг.
5.    Шиппак ва орқаси очиқ оёқ кийими кийманг. Бунда товон териси чанг ва ультрабинафша нурлар таъсирида зарарланиши мумкин.
6.    Битта оёқ кийимини хар куни кийманг. Уларни шабадаланишига вақт беринг. Нам мухит оёқ кийимида замбуруғ инфекцияси тарқалишига шароит яратади.


Www.gepamed.uz