КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ САҚЛАШ УЧУН 10 МАСЛАХАТ.

КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ САҚЛАШ УЧУН 10  МАСЛАХАТ.

1. Чекишни ташланг. Тамаки чекиш нафақат ўпка балки кўриш ўткирлигига хам таъсир этади. Чекиш натижасида кўз ичи босимини ортиши кузатилиб бу бир катор бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.   

2. Кўпроқ черника истеъмол қилинг. Черника кўриш ўткирлигини кучайтиради, кўзларнинг толиқишини камайтиради, бир қатор кўз касалликарини олдини олади. Уни музлатиб қўйиб, йил давомида тановул қилиш мумкин.

3. Мультивитаминлар қабул қилинг. Статистика бўйича мунтазам равишда турли хил витамин комплекслари ичиб юрган одамларда кўз касалликлари кескин камаяди.
 
4. Мониторингизни тўғри жойлаштиринг. Иш жойингизда компьютер мониторини кўз даражасидан бироз пастроқ жойлаштириш тавсия этилади. Бу Сизнинг устки қовоқларингизни бироз пастга тушиши, кўз олмаси орқали суюқликни парланишини камайиши ва «кўз қуриши» синдромини олдини олади.

5. Кўпроқ сайр қилинг. Тоза хавода айланиш нафақат кўзга балки бутун организм учун фойдали. Айнан табиат қучоғида кўзларни бўшашиши, дам олиши ва нигохни узоқ-яқинга фокусланиши натижасида кўз мускулларини ўзига хос гимнастикаси кузатилади.

6. Кўзингизни ўта ёрқин қуёш нуридан химоя қилинг. Қуёшли кунларда доимо химояловчи кўзойнак тақиб юринг. Бу кўз қорачиғи ва мускулларини зўриқиши ва толишини олдини олади. Фақат сифатли кўзойнаклар олишни тавсия этамиз.

7. Кўкат махсулотларини кўпроқ истеъмол килинг. Кўк пиёз, петрушка, укроп, салатлар ва сельдерей кўз учун жуда фойдали хисобланади. Шунингдек қизилча ейиш, унинг таркибидаги рух ва темир микроэлементлари хисобига кўриш ўткирлигига фойдали таъсир этади.
 
8. Кўзларингизга дам беринг. Агар Сизнинг иш фаолиятингиз компьютер олдида ишлаш ёки китоб ўкишга таалуқли бўлса, хеч бўлмаса бир соатда бир марта 1 дақиқага кўзларингизга дам беринг. Кўзларингизни бирор нуқтага ярим дақиқага тикилиб туринг.

9. Қон босимингизни назорат қилинг. Кўз касалликларини аксарияти қон босимини ортиши билан бевосита боғлиқ.

10. Ишлаш жараёнида кўзни химояловчи кўзойнаклар тақинг. Хлорланган бассейнда чўмилган пайтингизда, электросварка ишлатганингизда ёки чанг тўзонда тозалик ишлари олиб бораётганингизда кўзнинг тўр пардасини химояловчи махсус кўзойнаклардан фойдаланинг.

© https://t.me/gepamed_ultra