НИМА САБАБДАН НОННИ ИССИҚЛИГИДА ЕЙИШ ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ.

НИМА САБАБДАН НОННИ ИССИҚЛИГИДА ЕЙИШ ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ.

Янги тайёрланган нон иси бош мияни қўзғайди, иштахани очади ва хеч бўлмаса бир тишлам ейиш хиссини чақиради. Айнан нон бутун дунёда асосий таом тури хисобланади. Аммо уни қандай холатда истеъмол қилинса тўғри бўлади?    


Қанчалик иштаха билан ейилмасин, барибир янги ёпилган нон қийин хазм бўлади ва бу ошқозонида шамоллаши мавжуд инсонларда гастрит ёки ошқозон ярасини қўзишига сабаб бўлади. Ундан ташқари янги нон истеъмол қилинганда  ёпишиб бурда-бурда холатга айланади ва ошқозон шираси таъсирида етарлича хазм бўлмайди.  Гастроэнтеролог-гепатолог Давид Юрьевич Матевосовнинг фикрича: «Хазм жараёнининг бундай бузилиши янги нон таркибидаги кўп миқдордаги клейковина хисобига кузатилади. Бир-иккита бутерброд организмга зиён етказмаслиги мумкин. Аммо хамир махсулотларини мунтазам ва кўп миқдорда истеъмол қилиш – ошқозон сохасида оғирлик хисси, хансираш ва кўнгил айнишини хам келтириб чиқаради».  
Диетологларнинг фикрича янги нон хали етарлича тайёр махсулот хисобланмайди. Бу жараён унинг ичида хона хароратига қадар совигунга давом этади. Шу сабабли иссиқ нон ейилиши биланоқ ичакларда ачиш жараёни бошланади. Нон крахмали спирт ва карбонат ангидрид газига парчаланади. Бу ичакларда ортиқча газларнинг хосил бўлиши, тўпланиши – дискомфорт холати, қорин дам бўлиши ва ичак хуружларига сабаб бўлади.


Айтиш мумкин, илгарилари иссиқ нон организмга бундай таъсир этмаганку. Бу қуйидагича тушунтирилади. Олдинги нонвойлар хамир тайёрлашда табиий хамиртурушлардан фойдаланишган. Хозир эса унга синтетик ачитқилар қўшилмоқда.  Айнан шу синтетик хамиртурушлар ичак микрофлорасига салбий тасир этмоқда: соғлом бактерияларни ўлдириб, патологик микроб ва бактерияларни ривожланишига шароит яратмоқда. Бу эса турли касалликларни келтириб чиқармоқда. Айтиб ўтилганларни нафақат нонга тааллуқли, балки қаерда синтетик ачитқи ишлатилаётган бўлса, улардан тайёрланаётган барча махсулотларга хам хос.
Хар қандай озиқ-овқат махсулоти ўзини сақлаш қоидалари ва муддатига эга. Бу қоида ун ва ун махсулотларига хам тегишли. Европанинг дон махсулотлари саноатида ун махсулотларига уларнинг чиройли кўриниши ва узоқ сақланиши учун синтетик материаллар, жумладан: термофил хамиртуруш ва витамин (фолиев кислота) лар билан бойитишмоқда. Доктор Сиан Эстлининг фикрича витаминлаштирилган бундай ун махсулотларининг салбий томонлари хам мавжуд. Жумладан, ортиқча витамин В9 таъсирида – артрит ва лейкемия билан даволанаётган беморларда, ичак саратони ёки қон томирлар атеросклерози билан касалланган қарияларда бир қатор муаммолар келтириб чиқармоқда.


Буларнинг баридан қочиб қутулишнинг имкони бор. У хам бўлса кечаги нонни ёки имкон бўлса қуритилиб чала қотирилган холатдаги нонни истеъмол қилиш хисобланади. Қотирилган нон махсулотларида учувчан органик кислоталарнинг парланиши натижасида кислоталилиги камаяди ва натижада юқори калориялик нон пархез (диетик) нонга айланади.
Йўлдош касалликлари орасида жигар, ошқозон ва юрак муаммолари бор инсонларга янги ёпилган нонни ортиқча истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

www.gepamed.uz