СЕМЕЧКА ЧАҚИШ ФОЙДАЛИМИ?

СЕМЕЧКА ЧАҚИШ ФОЙДАЛИМИ?

Кунгабоқар уруғи – халқ тилида семечка – деб аталиб, қуёш рамзини эслатади ва фойдали хислатларига кўра хақиқатда қуёшли махсулот хисобланади. Қадимдан семечка донлари кўп миқдорда минерал ва витамин тутувчи дори воситаси сифатида истеъмол қилинган.

Семечкани фойдаси.
1. Антиоксидант хисобланади - яъни кўп миқдорда витамин Е тутиб, тери ва шиллиқ қаватлар саломатлигини таъминлайди, эркин радикаллари ёрдамида уларнинг шикастланишини олдини олади. 30 грамм тозаланган семечка 11 миллиграм витамин Е тутиб, у организмнинг тавсия этиладиган кунлик нормасини 110 фоизини ташкил этади. Семечканинг антиоксидантлик хусусияти шунингдек ундаги хлороген кислотасининг полифенол бирикмалари ва хинин кислотаси хисобига амалга оширилади.  
2. Юрак қон-томирларни мустахкамлайди  -  семечкадаги алмашинмайдиган аргинин аминокислотаси қон томирлар девори мустахкамлайди, В1 витамини ва фойдали ёғ кислоталари - юрак ишемик касаллиги, артерия ва веналар тромбозини олдини олади.  
3. «Ёмон» холестеринни камайтиради – семечкадаги фитостерол бирикмаси, ниацин ва витамин В – қон томирлар орқали паст зичликдаги липопротеидлар (ёмон холестерин) ни сўрилишини тормозлайди. Семечкадаги ёғ кислоталари таркибида «яхши» холестерин (юқори зичликдаги холестерин) организмдаги моддалар алмашинувини яхшилайди.   
4. Бебахо минераллар – семечкадаги кальций, темир, марганец, рух, магний ва селен кимёвий элементлари суяк тўқимасини мустахкамлайди, эритроцитларни кўпайтиради, гормон ва ферментлар синтезини кучайтиради. Ундан ташқари селен моддаси – кўплаб касалликлар шунингдек, саратон ривожланишини олдини олади. Магний – қон босимини тушириб, астмага қарши курашади, мушаклар оғриғи ва чарчоқни олдини олади, иммунитетни мустахкамлайди.
5. Менопауза даврида аёлларда климакснинг ножўя белгиларини енгиллаштиради.

Семечканинг зарари.
Семечканинг зарари фақат уни ортиқча истеъмол қилиш билан тушунтирилади ва ортиқча калориялар (семириш) га сабаб бўлади. Масалан, ярим стакан семечкада 375 калория мавжуд. Агар семечка тузланган бўлса ортиқча натрий таъсирида қон босими ортиши мумкин. Организмда витамин В ни ортиб кетиши – мушак координациясини бузилиши ва оёқ-қўллардаги санчишга сабаб бўлади. Нотўгри ва тартибсиз семечка чақиш орқали эмалини зарарлаш мумкин.  


Ортиқча қовурилган семечканинг фойдали элементлари йўқолиб кетади. Семечка танлашда шуни хисобга олинг.

www.gepamed.uz