ГОРМОНЛАР НИМА ВАЗИФА БАЖАРАДИ?

ГОРМОНЛАР НИМА ВАЗИФА БАЖАРАДИ?

Гормонлар – бу организмдаги барча аъзо ва тизимларни нормал иш фаолияти учун жавоб берадиган моддалар хисобланади. барча гормонлар орасида инсонга куч қувват бағишлайдиган, ўсиш ва ривожланиш учун туртки (мотивация) берадиган 5 та гормонни ажратиб олиш мумкин. Улар мелатонин, дофамин, эндорфин, серотонин ва окситоцин бўлиб, уларнинг хар бирини вазифаси хақида алохиа тўхталиб ўтамиз.


МЕЛАТОНИН - "тунги саёк", айнан унинг қондаги концентрацияси Сизни қанчалик яхши ухлашингизни белгилаб беради. Мелатонин шунингдек, қариш жараёнини секинлатади, ўсмалар ривожланишини олдини олади, хаётдаги депрессияга қарши курашади.


ДОФАМИН – «қониқиш гормони», бутун организмни асосий мотиватори. У кучли ва ёқимли таассуротлар, ширин овқат таъсирида ажралади. Дофамин инсн вазнини назорат қилиб, диққат эътибор ва иш фаолияти даражасини белгилаб беради, яхши кайфиятни таъминлаб, депрессиядан халос этади.


ЭНДОРФИН – «завқланиш гормони», унинг асосий вазифаси стресга жавобан оғриқни камайтириш хисобланади. Оғриқ хиссини йўқотиб, кайфиятни кўтаради ва эйфорияга олиб келади.


СЕРОТОНИН – «шодлик гормони», у тромбоцитларга ва овқат тизимига таъсир этиб, иштахани назорат қилади, кўтаринки кайфиятни таъминлайди.


ОКСИТОЦИН – «севги гормони», хавотир даражасини камайтириб, мосланиш хусусиятини кучайтиради. Жинси алоқа пайтида, массаж олганда ва оддий дилдан мулоқот қилганда ажралади.

www.gepamed.uz