БЎЙ ЎСИШИ УЧУН САБЗИНИ ҚАНДАЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЕРАК?

БЎЙ ЎСИШИ УЧУН САБЗИНИ ҚАНДАЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ КЕРАК?

Бўй ўсиши учун сабзини қай тариқа истеъмол қилган маъқул, уни қандай тайёрлаш керак?  

Энг оддий ва фойдали усули – сабзини хом холида ейиш керак. Шу холда у осон ўзлаштирилади ва термик таъсирга учрамайди. Тўғри қайнатилган холда хам сабзини ейиш мумкин. Аммо бунда унинг 30-70% фойдали хусусиятлари йўқолади.

Сабзини шунингдек коктейл холида хам истемол қилиш мумкин.
Ўртача ўлчамдаги уч дона сабзи олиниб шарбат чиқаргичдан ўтказилади. Бунда ўртача 150-300 мл шарбат олиш мумкин. Сўнгра унга 1 ош қошиқ ўсимлик мойи, 1-2 та қайнатилган тухум оқи солиниб блендерда бир турдаги масса хосил бўлгунча аралаштирилади (50-100 мл сув қўшиш хам мумкин).  
Коктейлни янги тайёрланган пайтида ичиш лозим. Тайёрланганан кейин 10-15 дақиқадан сўнг ичилса эса кўзланган эффект олинмайди.  Коктейлни 2 хафта давомида кунига икки махал 250 мл дан, эрталаб ва уйқугача 4-6 соат олдин ичилади. Сўнгра икки хафта дам олиниб яна қайтарилади.

Айтиб ўтиш лозим ортиқча ичилган сабзи шарбати хам ножўя таъсирларга олиб келиши мумкин: тиш эмали бузилади, кўриш ўткирлиги пасаяди, тана териси сарғаяди, ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Шу сабабли сабзи шарбати ичиш давомида организм реакциясига эътибор қаратиш лозим.

Сабзини фойдаси хақида гапирилганда, унинг нафақат бўйни ўстиришни стимуллаши, балки организмдан ортиқча токсинларни хайдаб чиқариб тозалаши, зарарли ўт (хилт) лардан халос қилиши, ортиқча ёғ тўпланишини олдини олиши, метаболизмни кучайтиришини хам таъкидлаш лозим. Кунига 5-10 та ўртача катталикдаги сабзини икки ой давомида ейилганда теридаги хар хил муаммолар йўқолади ва жигар тозаланади.
 
Докторлар сабзи ва унинг шарбатини хомиладор аёллар ва хомила учун хам фойдаси хақида алохида тўхталиб ўтади. Айниқса сабзи шарбати ичиш ва қуёшда етарлича қолиш хомиланинг скелет тизимини шаклланиши учун зарур бўлган иккита асосий витамин: А ва D нинг етарлича синтезланишига шароит яратади.
 


Www.gepamed.uz