ИНСОН ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР – 2

ИНСОН ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР – 2

1.    Кундузги овқат – тушликдан сўнг бор йўғи 26 дакиқа мудраб олиш иш фаолиятини 34% га, зийракликни эса 54% га оширар экан

2.    Янги туғилган болаларда катталарга нисбатан суяклари сони кўп бўлади. Кейинчалик айрим суякоарнинг бир-бири билан қўшилиб кетиши кузатилади. Шундай суяклар хам борки улар чақалоқларда кузатилмайди. Бу тизза қопқоғи бўлиб, у 2-6 ёшга келиб шаклланади.

3.    Одамзоднинг кўзи туғилгандан то хаётини охирига қадар бир хил ўлчамда бўлади. Қулоқ ва бурунларимиз эса ўсишдан хеч қачон тўхтамайди.

4.    Айрим инсонлар қулоқлари билан харакат қила олади. Аммо уларнинг фақат учдан биригина битта қулоғини қимирлата олади.

5.    Стоматологлар тишларингизни эхтиёт қилинг дейиши бежиз эмас. Негаки одам танасида фақат тишларгина ўз-ўзини тиклаш хусусиятидан махрум бўлган.

6.    Одам танаининг энг мустахкам элементларидан бири бу соч толаси хисобланади. Битта соч толаси 3 кг гача юкни кўтара олади.

7.    Агар Сиз малла сочли бўлсангиз бритвага кўп пул сарфлашингизга тўғри келади. Негаки айнан малла одамларнинг соқоли қорасочларникига нисбатан тезроқ ўсади.

8.    Аёллар эркакларга нисбатан кўзларини 2 баробар кўпроқ юмиб очади.

9.    Одам ошқозони шиллиқ қавати хар 2 хафтада қайтадан янгиланиб туради. Бу холат ошқозонни ўз шираси таъсирида емирилишидан сақлайди.

10.    Ер шарида стандарт тестлар бўйича аёллар ичида энг юқори тафаккур интеллекти Даниела Симидчевага тегишли. Бу кўрсаткич бўйича у нобель мукофоти лауреати Мария Кюри билан бир қаторда туради. Хозирда бу аёл ер шарининг энг ақлли ишсиз одами хисобланади. Унинг IQ си 200 га тенг бўлиб, инженер-электрик, саноат-инженери, инглиз тили ўқитувчиси ва 5 та даражали магистр унвонига эга бўлиб, ўзининг туғилиб ўсган Болгариясида иш топа олмаяпти. Негаки иш берувчилар унинг резюмесини ўқиб дахшатга тушмоқда.


© https://t.me/gepamed_ultra