ҚАЛАМПИРНИНГ УЗОҚ УМР КЎРИШГА АЛОҚАСИ БОРМИ?

ҚАЛАМПИРНИНГ УЗОҚ УМР КЎРИШГА АЛОҚАСИ БОРМИ?

Узок умр кўрувчилар ичида чили қалампирини севувчи инсонлар кўплиги аниқланди.
Гарвард университети олимлари кўп йиллик текширишлар натижаларини умумлаштириб қуйидагиларни аниқлади. 400 мингдан ортиқ 30 ёшдан то кексайгунгача бўлган даврдаги инсонларнинг касаллик тарихи ўрганиб чиқилди. 37 ёшгача бўлган даврда ўлган инсонлар сони 20 мингтани ташкил этди. Уларнинг аксарияти чили қалампирини истеъмол қилмаганлиги қайд этилди.

Таъкидланишича аччиқ қалампир узоқ умр кўришни 14 фоизга кўпайтирар экан. Шунингдек, у турли хил жиддий касалликлар, жумладан онкология, инсульт, ва нафас аъзолари патологиялари билан касалланишни олдини олар экан.
Сўнгги гипотезаларга кўра эса бу зираворнинг организмни химоя кучларини мустахкамлаши тасдиқланди. Ундан ташқари олимларнинг исботлашича аччиқ қалампир қон айланишини яхшиланишида ва ичак микрофлорасини яхши томонга ўзгаришида мухим роль ўйнайди.

Кўпчилик қалампирнинг энг аччиқ қисми унинг уруғи деб хисоблайди. Аслида эса унинг энг аччиқ қисми ичидаги ғовак оқ қатлами хисобланиб, у кўп миқдорда капсаицин моддасини тутади.
Қалампирни тишлаганда бу капсаицин моддаси сўлак билан аарлашиб, оғизда жойлашган ванилоид рецепторларига таъсир этади ва куйдирувчи таъсир этади. Бошқача айтганда капсаицин терморецепторларга таъсир этади, улар эса бош мияга оғизни «ёнаётганлиги» хақида сигнал узатади.  

Қалампирни тишлаганда дархол кўз ёшланиб, пульс тезлашади. Организм томонидан жавоб тариқасида адреналин ва эндорфинлар ажралади.   Эндорфинлар – оғриқни қолдириш учун ажралсада, қониқиш гормонлари хисоблангани учун «бахтиёрлик» хиссини хам чақиради.   


Www.gepamed.uz