ФАҚАТ МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНСА ОРГАНИЗМДА НИМА КУЗАТИЛАДИ?

ФАҚАТ МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНСА ОРГАНИЗМДА НИМА КУЗАТИЛАДИ?

Фақат ўсимлик диетасига ўтириш – ўзининг фойдали ва салбий таъсирларига эга.

2017 йили Лондонлик олимларнинг ўтказган тадқиқотларига қараганда меваларга бўлган кундалик нормани икки маротабага оширилганда хар йили дунёда 7,8 миллионта бевақт ўлимни олди олинган бўлар эди.   
Текшириш муаллифи Дагфинн Аун (Dagfinn Aune) маълумотларига қараганда мева ва сабзавотлар қондаги холестерин миқдори ва қон босмини камайтиради, иммун тизими ва қон томирлар холатини яхшилайди. Мева ва сабзавотларнинг бу эффекти улардаги озиқ моддаларнинг мураккаб тузилиши тизими билан боғлиқ. Антиоксидантлар эса хужайралар ДНК сини зарарланишини олдини олиб, саратон ривожланишини камайтиради. Шундай экан кундалик рационни фақат мева ва сабзавотлардан таркиб топтириш нималарга олиб келади? Қуйида шу хақида гапирилади.

Организмдаги оқсил ва ёғлар миқдори камайиб кетади.
Мева ва сабзавотлар организмни клетчатка ва углеводлар билан тўйинтирсада керакли ёғ ва оқсиллар етишмовчилиги сезилади. Ёғлар моддалар алмашинувини кучайтириб, бош мия соғлиги учун керакли энергия берса, оқсиллар кучли мускуллар ва иммун тизими учун керакли бўлади. Фақат мева ва сабзавот ейиш, куч-қувват ва мускул массасини камайишига олиб келади. Ўсимликлардан дон махсулотлари ейилса оқсил миқдорини бироз тўлдириш мумкин.

Организмда ялиғланиш даражаси пасайди.
Организмда яллиғланиш вирус ва бактериялардан химояланиш пайтида ва зарарланган тўқималарни тиклаш жараёнида пайдо бўлади. Аммо айрим махсулотлар, масалан гўшт, пишлок, қайта ишланган махсулотлар хам яллиғланишни кучайтириб сурункали турга ўтказади. Хроник яллиғланищ эса атеросклероз ривожланиши, инфаркт, иинсульт диабет ва аутоиммун касалликарга олиб келади. Олимларнинг исботлашича ўсимлик диетасига ўтган инсонлар организмида яллиғланиш индикатори – С реактив оқсил миқдори кескин камаяди.

Организмнинг қуввати камаяди
Ўртача кундалик фаолликдаги эркаклар учун кунига 2400–2800 калория, аёллар учун 1800–2200 калория керак булади. Бу дегани 23 та олма ёки 100 чашка майда тўғралган карам дегани. Тўғри унданда калорияси юқорироқ мевалар хам бор, масалан авокадо. Барибир ўсимлик диетасини максимал ранг-баранг қилиш учун улардан кўп миқдорда ейиш керак. Шунда хам организм энергия берувчи ва диққат эътиборни кучайтирувчи углеводларга эга бўа олмайди.

Организмда мухим витаминлар ва микроэлементлар миқдори камаяди
Ўсимлик диетасига амал қилинганда В12 ва D витаминлари, шунингдек, темир етишмовчилиги кузатилади. Тўғри шпинат ва бошқа баргли ошкўкларда катта миқдорда темир тутади. Аммо уларда айнан шу темирни сўрилишини тормозловчи фитат моддаси хам мавжуд.

Тана вазни камаяди.
Кўп микдорда клетчатка ва сув тутгани учун мева ва сабзавотлар тўйиш хиссини тезроқ чақиради. Бу эса камроқ овқатланиш ва вазн ташлашга сабаб бўлади. Ундан ташқари бундай диета хожатга тез-тез қатнашга олиб келади. Бу эса ичакларни ўз вақтида тозаланиб, енгиллик хиссини бағишлайди.

Қорин дамлиги кучаяди.
Айрим инсонларда ичакларда шакар ва бошқа углеводларни сўрилиш жараёни қийин кечади ва метероризмга олиб келади. Бу ларнинг ичаги микрофлораси ва организм хусусиятига боғлиқ хисобланади.

Холестерин миқдори кескин камаяди.
Бир қатор текшириш хулосаларига қараганда ўсимлик диетасига ўтилганда холестерин миқдори 35 фоизга камаяди. Худди шундай натижани озиш учун фойдаланиладиган дори воситалари хам беради. Бу эса турли хил препаратларсиз озмоқчи бўлганлар учун фойдали хисобланади.
Хулоса қилиб айтганда мева сабзавотларда клетчатка жуда кўп, ёғ ва қайта ишланган шакар эса йўқ. Агар озишни ва холестеринни камайтиришни ният қилган бўлсангиз айнан ўсимлик диетасига риоя қилганингиз маъқул.


Www.gepamed.uz