НИМА САБАБДАН ЯЛПИЗ ТАЪМИ ОҒИЗДА СОВУҚ ХИССИНИ УЙҒОТАДИ?

НИМА САБАБДАН ЯЛПИЗ ТАЪМИ ОҒИЗДА СОВУҚ ХИССИНИ УЙҒОТАДИ?

Ялпиз таъмли ичимлик, обакидандон истеъмол қилган ёки сақич чайнаган барча инсонлар оғизда совуқ қотиш хиссини туяди. У қайдан пайдо бўлади?

Маълумки совуқни биз танамиз ва шиллиқ қаватларда жойлашган совуқ сезувчи терморецепторлар ёрдамида хис қиламиз. Агар харорат маълум даражадан пасайса, бош мияга импульслар юборилади ва натижада қон томирлар торайиб, қон камроқ оқиб келади.
Аммо бу рецепторлар нафақат хароратга балки, бошқа бир қатор моддаларга, жумладан ялпиз таркибида бўлувчи ментолга хам реакция билдиради. Аслида ментол оғизни совутмайди, балки шунга ўхшаш иллюзия чақиради. Унинг таъсирида совуқни сезувчи рецепторлардан бошқа барча рецепторлар сезгирлиги йўқолади ва бош мияга худди паст хароратга тўқнаш келгандаги каби нерв импульсларини юборади.    

Худди шу каби, аммо аксинча иссиқ терморецепторларига бўлган таъсирот капсаицин моддасида хам кузатилади. Капсаицин турли хил қалампирлар таркибида бўлиб, уларга аччиқ таъмини беради. Шу сабабли қалампир қўшилган таомлар таъсирида худди оғиз куйиб ёнаётгандек хис қилинади.  

www.gepamed.uz