ҚУЛОҚЛАРДА ШОВҚИН ҚАЧОН КУЗАТИЛАДИ:

ҚУЛОҚЛАРДА ШОВҚИН ҚАЧОН КУЗАТИЛАДИ:

Кулоқлар шанғиллаши қачон кузатилади. Қачон бемалол яшашни давом эттириш мумкин. Қачон врачга учраш керак.
Вақти-вақти билан қулоқларда шовқин соғлом одамларда хам кузатилиши мумкин. Бу масалан, уйқуга тўймасликда, ортиқча толиқишда, жиддий жисмоний зўриқишлардан кейин, рухий эмоционал стресс холатларидан кейин, ёки бўлмаса концертларда қулоқларга ортиқча баланд товуш таъсир килгандан кузатилади. Аммо қулоқларда шовқин сабабсиз пайдо бўлса, организмдаги жиддий касалликларни инкор қилиш керак. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:

1. Хафақон касаллиги
Қулоқлар нимага шанғиллайди. Бош мия қон томирлари ва қулоқ артерияси спазми натижасида кислород билан тўйинган артериал қоннинг оқиб келиши камаяди. Қон босими ортиши натижасида қулоқларда бир ёки икки томонлама пулсацион шовкин кузатилади. Шовқин юрак ишига мос равишда бўлади.    
Нима қилмоқ керак. Бу каби шовқинлар тез-тез кузатилиб турса терапевт ва кардиологга мурожаат қилинг. Қон босимини камайтирувчи препаратлар бу симптомларни йўқотади.

2. Бош мия қон томирлари, уйқу ва умуртқа артериялари атеросклерози.
Қулоқлар нимага шанғиллайди. Бош мия қон томирлари ичидаги холестерин бляшкалари қон харакатига тўсқинлик қилади, қоннинг уюрма харакатига – қулоқлардаги шовқинга, бош айланишига сабаб булади.
Нима қилмоқ керак. Аввал терапевт ва невропатолог маслахатини олиш, атеросклерозни ташхислаш учун бўйин артериясини триплексли сканерлаш, бош мияни МРТ текшируви ва ангиографияси ўтказилади. Даволаш қон томирларни зарарланиш даражасига ва атеросклероз бляшкаси катталигига қараб белгиланади. Қон томирларни мустахкамловчи, холестеринни «эритувчи» препаратлар буюрилади, ёки оператив даво ўтказилади.

3. Остеохондроз
Қулоқлар нимага шанғиллайди. Умуртқа поғонасининг бўйин қисмидаги остеохондроз ва умуртқа артерияларининг туғма торайишлари қон харакатини бузиб бир қатор шикоятларга сабаб булади. Уларга қулоқлардаги шовқиндан ташқари, бош айланиши, мувозанатни бузилиши, кўз олдида қоронғилик ёки мушакларнинг учиши киради. Бу белгилар бемор бошини ён томонга бурганда ёки энгашганда кучаяди. Шовқин характери тушунарсиз ёки металлик тонда бўлади.
Нима қилмоқ керак. Бўйин қон томирларини тўлақонли сканерланади (бошни ён томонга бурган холда хам), умуртқанинг бўйин қисми функционал пробалар билан рентгеноскопик текширилади, умуртқанинг бўйин қисмини МРТ текшируви ўтказилади.

4. Бош мия травмалари
Қулоқлар нимага шанғиллайди. Бош мия шикастланиши натижасида мия шишини ривожланиши қулоқлардаги шовқин сабаби бўлиши мумкин. Бунда беморда шунингдек, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, координациянинг бузилиши, куриш ўткирлигининг пасайиши хам кузатилади. Шовқин характерига кўра чийиллаган ёки хуштак чалгандаги каби бўлади.
Нима қилмоқ керак. Эшитиш фаолиятини текшириш керак. Кенг диапазондаги тонал бўсағали аудиометрия ўтказилади. Даволаш мия шишини бартараф этишга, бош мия хужайралари нормал фаолиятини ва улар орасидаги боғлиқликни тиклашга қаратилади. Беморга уйқу ва дам олиш режимини тартибга солиш, ёқимли мусиқа тинглаш тавсия этилади.

5. Бош мия ўсмалари, эшитув нерви невриномаси.
Қулоқлар нимага шанғиллайди. Эшитув нервининг чиғаноқ қисмини ўсма билан қисилиши натижасида кузатилиб, ўсма мия ўзагини хам босиб қўйиши мумкин. Катта ўлчамдаги ўсмалар нафақат қулоқларда шовқин балки эшитиш ва кўрувни умуман йўқолишига сабаб бўлиши, нафас ва қон томирларни харакатга келтирувчи марказларни зарарлаб бемор хаётига хавф туғдириши мумкин. Бунда қулоқлардаги шовқин характери жаранглаган ёки денгиз тўлқини шовқинига ўхшаши мумкин.  
Нима қилмоқ керак. Ўсмани аниқлаш учун компьютерли томография ёки магнит резонансли томография ўтказилади.


Айтиб ўтилганлардан ташқари қулоқларда шовқин шунингдек, Меньер касаллиги (ички қулоқ шамоллаши), қулоқлардаги олтингугурт тиқилмаларида, бир қатор ЛОР касалликлари, камқонлик, буқоқ бези касалликлари, қандли диабет, токсик моддалар билан захарланишда хам кузатилади.
Доимий равишда кузатиладиган қулоқ шанғиллаши терапевтга мурожаат қилиш учун кўрсатма хисобланади.


www.gepamed.uz