Асал фойдали махсулот бўлиб, доривор, антибактериал, диетик, умумий қувватлантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир этади.
Таркиби
Асалнинг фойдали хусусиятлари унинг мураккаб, уникал таркиби билан тушунтирилади. Унда кўп миқдорда қуйидагилар мавжуд:
• Сахароза: глюкоза, фруктоза ва бошқалар;
• Витаминлар: С, Е, РР, В гурухи витаминлари;
• Микроэлементлар: кальций, калий, мис, магний, темир, фосфор, натрий, рух, бор, кремний, титан, никель, осмий;
• Кислоталар: олма, узум ва лимон кислоталари.
Асалнинг фойдали хусусиятлари:
Барча ички аъзолар фаолиятини меёрлаштириб, кўплаб касалликларга профилактик ва доривор таъсир этади:
• Умумий қувватланитирувчи таъсир, организмга энергия ва куч бағишлайди;
• Иммунитетни ошириб, шамоллашга қарши таъсир этади;
• Организмда моддалар алмашинувини бошқаради;
• Кучли антибиотик хисобланиб, бактерияларга қарши курашади.
• Қон таркибини яхшилайди;
• Юрак қон томир касалликлари учун фойдали;
• Куйишда, тери касалликларида, замбуруғли инфекцияларда жарохатларни тез битишини таъминлайди;
• Буйрак ва жигар касалликларида фойдали;
• Ошқозон –ичак йўллари ишини яхшилайди;
• Нафас аъзоларини шамоллашларида кучли фойда беради;
• Уйқусизликни олдини олади;
• Организмни эрта қаришини олдини олади.
Асал турлари:
Турли манбалардан олинган асал таркиби, сифати ва фойдали хусусиятлари билан ажралиб туради. Қуйида энг кўп тарқалган турлари келтирилади:
1. Гречихали (галла экини тури);
2. Жўка гулидан олинган (липовый);
3. Акаций гулидан олинган;
4. Қашқарбеда гулидан олинган (донниковый):
5. Кунгабоқар гулидан олинган (подсолнечниковый);
6. Тоғрайхон (жамбил, душица) асали;
7. Хантал гулидан олинган (горчичный);
8. Пахта гулидан олинган.
Асалга қарши кўрсатмалар:
Асални истеъмолига қарши кўрсатмалар деярли йўқ. Аммо асалга аллергияси мавжуд инсонларга, қандли диабети бор беморларга ва болаларга тавсия қилишдан олдин врач маслахатини олиш керак.
Асални қанча ейиш мумкин:
Қатта ёшдаги одамлар асални кунига 100-150 грамм астрофида, болалар учун эса 1-3 чой қошиқ ейиш тавсия этилади. Кекса ёшдаги одамларга, айниқса улар кам харакатчан бўлса 1-2 чой қошиғидан ошмаслиги лозим. Ёз фаслида қишга нисбатан икки маротаба камроқ асал ейиш мақсадга мувофиқ. Асал маълум бир касалликни даволаш мақсадида истеъмол қилинганда унинг миқдори даволовчи врач томонидан белгиланади.
www.gepamed.uz
