БУЙРАК ТОШЛАРИ: ТУРЛАРИ, ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ.

БУЙРАК ТОШЛАРИ: ТУРЛАРИ, ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ.

Оксалат тузлари гўшт махсулотларини севувчи, фосфатлар эса ёрма истеъмол қилувчиларда кўп бўлади.

Тошларни пайдо бўлиши схемасини билиш учун қуйидагиларни билиш керак: буйраклар организмда кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи аъзо бўлиб, улар нафақат моддалар алмашинуви махсулотларини чиқариб ташлайди, балки тузлар алмашинувини бошқариб, қоннинг pH ини бир меёрда ушлаб туради. Агарда инсон соғлом хаёт тарзи қоидаларини бузадиган бўлса, организмда муаммолар пайдо бўлади. Буйраклар «зарба»ни охиригача ушлаб туради, қон босимини ошириб-тушириш орқали организмни ортиқча суюклик ва тузлардан халос қилади. Аммо бир хилдаги хаёт ва овқатланиш тарзи натижасида буйракларда хавфли мухит пайдо бўлиб, тошлар хосил бўлиши учун имконият яратилади.  

Нималар истеъмол қилиш маън қилинади.
Буйракларда тошлар хосил бўлмаслиги учун кўп суюқлик ичиш, турли туман махсулотлар билан овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, асабийлашмаслик, қон ва сийдикнинг pH мухитини бир меёрда ушлаб туриш учун шароит яратиш керак. Шунингдек, мунтазам равишда сийдик тахлили топшириб туриш, гастроэнтеролог ва уролог маслахатини олиб туриш, белни ва қувуқ сохаларини шамоллашини олдини олиш талаб этилади. Врачлар йўлдош касалликларни хисобга олган холда даво терапиясини белгилаб, тегишли пархезни белгилайди, истеъмол қилиш мумкин бўлмаган махсулотларни инкор қилади. Масалан сийдикда:
Фосфат тузлари аниқланганда қуйидагилар таъқиқланади: сут ва сут махсулотлари (сметанадан ташқари), тухум сариғи, мева ва сабзавотлар, консерва ва дудланган махсулотлар, зираворлар (мурч, қалампир, ерқалампир), алкоголли ичимликлар, кофе ва аччиқ чой, бульонлар ва қайнатмалар, тузланган озиқ моддалар.
Оксолат тузлари аниқланганда қуйидагилар мумкин эмас: шовул, салат, ровоч, мурч, қизилча, узум, гўшт, гўштли ва балиқли бульонлар, холодец,  конверваланган ва дудланган махсулотлар, исмалоқ, кашнич, сарсабил, қизил ва брюссел карами, редька, сельдерей, ловиясимонлар, ясмиқ, қўзиқорин, қовурилган картошка, олхўри, крыжовник, ертут, қизил смородина, какао, аччиқ қора чой, помидор шарбати, нонли квас, хамиртурушли нон махсулотлари, музқаймоқ.     
 
Тошнинг турлари
Кимёвий таркибига кўра буйрак тошлари уч хил бўлади: оксалатлар, фосфатлар ва уратлар. Уларнинг хар бири буйракдаги pH мухитига қараб хосил бўлади. Буни хар бир инсон мустақил равишда аниқлашни имкони мавжуд. Яъни махсус лакмус коғозини сийдикка солинади: қизил ранг – мухитни кислоталилигини, зангори ранг – ишқорий эканини англатади. Ундан ташқари сийдик тахлили топширса хам бўлади. pH миқдори қанча кам булса- кислотали мухит, қанча юқори бўлса – ишқорий мухит хисобланади. pH миқдори 4,5 дан кам бўлса – кислотали, 8 дан ортиқ бўлса –ишқорий дейилади.   

Оксолатлар – кислотали мухитда пуринлар алмашинуви бузилиши натижасида пайдо бўлади ва «қироллар» тошлари хисобланади. Негаки улар гўшт ва гўшт бульони, товуқ ва балиқ гўшти, колбаса, паштет ва бошқа дудланган овқатларни кўп миқдорда истеъмол қилувчиларда пайдо бўлади.
 
Уратлар – улар хам кислотали мухитда пайдо бўлиб, нисбатан агрессивлиги камроқ хисобланади. Улардан қутулиш учун кўпроқ (газсиз, тоза) суюқлик ичиш ва гўштсиз пархезга ўтишни ўзи кифоя қилади.

Фосфатлар - улар ишқорий мухитда ривожланиб, асосан сут махсулотлари, оқ нон, пишлоқ ва ёрмани кўп истеъмол қилувчиларда кузатилади. Бундай тошларни пайдо бўлмаслиги учун сут махсулотларини чеклаш ва врач назорати остида гўшт махсулотларини ейиш тавсия этилади.



www.gepamed.uz