ОЧ ҚОРИНГА МАШҚ ҚИЛИШ ХАВФЛИМИ?

ОЧ ҚОРИНГА МАШҚ ҚИЛИШ ХАВФЛИМИ?

ОЧ ҚОРИНГА МАШҚ ҚИЛИШ ХАВФЛИМИ?

Ха. Организмнинг барча тизимлари фаолияти эрталабда пасайган бўлади. Шу сабабли оч қоринга шуғулланиш орқали юрак муаммосини келтириб чиқариш ёки қон томирларда тромблар пайдо бўлишига замин яратиш мумкин.

Йўқ. Эрталабки жисмоний машқлар: югуриш, гантель кўтариш озишни режалаштирганлар учун фойдали. Мускул массасини кўпайтиришни истаган инсонларда эса нахорга шуғулланиш бироз ёғ массасини эриши ва мускул массасини қуришига олиб келади.  

Хулоса: Зарарли. Диетологлар хулосасига кўра оч қоринга шуғулланиш мутлақо тавсия этилмайди. Негаки овқат тановул қилгандан 3-4 соат ўтгандан сўнг қонда қанд миқдори пасайиб, мускулларда гликоген захираси камаяди. Бу эса гипогликемия холати ва тез толиқишга сабаб бўлади. Инсон хушидан кетмаган тақдирда хам, максимал даражадаги имкониятларини намоён қила олмайди. Мускулларнинг адаптацион мустахкамланиши жараёни бузилади.

www.gepamed.uz