ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 26

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР – 26

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 26



МРТ – магнит-резонансли томография ускунасини совутиш мақсадида гелийдан фойдаланади. Суюқ гелийнинг қайнаш даражаси энг паст бўлиб ўртача битта аппаратга 1700 литр керак бўлади.



Стоматолог касби 19 асрда пайдо бўлган бўлиб, унгача тиш олиш хизматини сартарошлар бажариб келган.



Чувалчангсимон ўсимта (аппендикс) кераксиз рудиментар аъзо хисобланмайди. Унинг бўшлиғида ичак микрофлорасини таъминловчи ичак батериялари резерв холида сақланади.



19 асрнинг иккинчи ярмида кокаиндан оғриқсизлантирувчи, чидамлиликни оширувчи, депрессиядан халос қилувчи, хатто сифилис ва алкоголизмга қарши дори восита сифатида фойдаланган. Кейинча кокаинга нисбатан тобеълик аниқлангач уни барча мамлакатларда таъқиқлашган.



Кўплаб дори препаратлари ўзининг белгиланган сақлаш муддати тугаган бўлса хам, дориворлик хусусиятини анча пайтгача (баъзилари 5-10 йилгача) сақлаб қолади.



Инсон танасидаги жами хужайралар сони 10 триллионтани ташкил этади.



Кўк кўзли инсонлар оғриқ хиссига сезгир бўлади.



Германияда вена ичига юбориладиган хар қандай дори препаратлари инъекцияси фақат врачлар томонидан амалга оширилади.



Германияда беморларни текширадиган врачлар қоғозга бемор тўғрисидаги маълумотлардан фақат ташхис ва кўрсатмаларни қайд қилади. Қолган барча маълумотлар диктофон орқали овозли лентага ёзиб олинади.



Эркакларда тестостерон миқдорини ошириш учун дори препаратларидан ташқари ўртача жисмоний мехнат, жисмоний мехнат, тўғри ва меёрида овқатланиш, кайфиятни бузмаслик, 8 соатдан кам ухламаслик, алкогол ичмаслик ва тамаки чекмаслик тавсия этилади.

www.gepamed.uz
    



ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 26