БОШ МИЯ ОҒРИҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ.

БОШ МИЯ ОҒРИҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ.

Тиббиётда бош мия оғриғи цефалгия деб аталади. Цефалгия – бу бошда (бош мияда эмас) ва бўйинда жойлашган оғриқ рецепторларини таъсирланиши хисобланади. Бу рецепторлар бўйин қисмида, веналарда, мускулларда ва бош миянинг пардасида жойлашади. Бош оғриғи хавфли касалликларнинг сабаблари бўлиши мумкин шу сабабли уларнинг характери ва келиб чиқишига диққат билан эътибор бериш керак.

Бош оғриғи турлари ва сабаблари.
Бошдаги оғриқнинг жойлашуви ва характери ва уларни келтириб чиқарган касалликка қараб қуйидаги турлари фарқланади:

1. Чакка сохасидаги бош оғриқлари.
Ахолининг 70 фоизини бош миянинг чакка сохасидаги оғриқларга шикоят қилади. Оғриқлар кўпинча кучли ва даврий равишда такрорланувчи бўлади. Чакка сохасидаги оғриқлар айрим касалликларнинг эрта белгиси бўлиб, инфекция, стресс, захарланиш хисобига кузатилиши мумкин.

2. Энса сохасидаги бош оғриқлари.

Бошнинг энса қисмидаги оғриқлари асосан умуртқа поғонаси касалликларида, аниқроғи бўйин умуртқаси остеохондрозида кузатилади. Бу оғриқлар жисмоний травма – чўзилиш ёки лат ейиш оқибати бўлиши мумкин. Энса қисмидаги оғриқлар қулоқлардаги шовқинлар, бош айланиши ва кўз тиниши билан кечади. Шунингдек, бошнинг энса ва чакка қисмидаги оғриқлар мигрень оқибати бўлиши мумкин.

3. Пешона сохасидаги бош оғриқлари.
Пешона сохасидага оғриқлар кўпинча мигрень, гайморит, фронтит, тиш касаликлари ва бош мия ичи босимини ортиши хисобига кузатилади.

Санаб ўтилганлар бош оғриғининг кўп учрайдиган турлари бўлиб, улар бир бири билан қўшилиб келиши, бош айланиши, кўнгил айниши ва кўз олди қоронғилашуви билан намоён бўлиш мумкин. Бош оғришининг хар бир турлари хар-хил усуллар ёрдамида даволанади ва даво курси невролог томонидан белгиланади.

Бош оғриганда нима қилиш керак.
Доимий ва кучли бош оғриқларида зудлик билан врачга мурожаат қилиш керак. Бунга шунингдек, оғриқ қолдирувчи препаратлар ёрдамида бош оғришини олдини олишни имкони бўлмаган холатлар (масалан, мигрень) хам киради.

Айтиб ўтилганидек бош оғриғи жиддий касаллик аломати булиши мумкин, шу сабабли ўзбошимчалик билан даволаниш тавси этилмайди. Айниқса бош оғриғи бошнинг шикастланишидн кейин пайдо бўлса ва уч кундан ортиққа чўзилганда.

Бош оғриғини ташхислаш.
Бош оғриғини келтириб чиқарадиган касалликларни ташхислаш учун бош ва бўйинни томография қилиш, ультратовушли текшириш, рентген қилиш тавсия этилади. Шунингдек врач кўригидан ўтиш ва бош мияни ЭЭГ текширувини ўтказиш мақсадга мувофиқ хисобланади.


© www.gepamed.uz