АЖИН ВА ТИРИШЛАР ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ ВА УЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН.

АЖИН ВА ТИРИШЛАР ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ ВА УЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН.

Ажинлар – норма хисобланадими?
Ха ажинлар соғлом тери учун одатий хол хисобланади. Вақт ўтиши билан тери эластиклиги ва пишиқлиги камайиб, терида бурма ва эгатчалар пайдо бўлади. Хатто чақалоқларда хам қўл-оёқларини букиб очадиган бўғимлари сохасида бурмаларни кўриш мумкнин.
 
Ажинлар қаердан пайдо бўлади?
Ажин ва тиришлар бирданига ва тезлик билан пайдо бўлмайди. Уларни қаерларда пайдо бўлишини олдиндан айтиш мумкин:
•    Мускуллар энг кўп қисқарадиган жойларда. Масалан кўп куладиган ва қовоғини соладиган одамларда кўз атрофида ва пешонасида.
•    Қуёш нури кўп тушадиган жойларда. Ультрабинафша нурлар ажин ва тиришларга олиб келади.
•    Терини юпқа жойларида. У ерларда тери коллагенни осон йўқотади.

Ажинлар пайдо бўлишига нима таъсир этади?
1. Инсон ёши.
2. Ультрабинафша нурлар.
3. Чекиш.


Ажинларни қачон даволаш керак?
Ажин ва тиришлар инсон саломатлигига ёмон таъсир этмайди, балки эстетик ноқулайлик туғдиради холос. Шу сабабли уларни даволаш инсон ўз қиёфасини гўзал кўринишини истаганда ва иқтисодий томондан етарли бўлганда бошланади. Ажинлар тез орада модага кирмаслигини хисобга олсак профилактика билан шуғулланиш осонроқ хисобланади.  

Ажинлардан қандай қутулиш мумкин?
Ажинларни даволаш – косметик муолажалардан иборат. Гап жаррохлик устида кетганда хам, бу хаётий кўрсатмалар асосида бўлмайди. Бундай муолажалар пациентнинг холатини кескин ўзгартирмайди, ўзини яхши хис қилишини эса таъминлайди. Айтиб ўтиш керак, саломатлик – нафақат жисмоний, балки рухий барқарорлик хамдир. Рухиятга эса инсоннинг ойнадаги акси катта таъсир ўтказади.

Ажинларни йўқотувчи косметологик муолажаларни қуйидагича гурухлаш мумкин:

1. Юзнинг юза мускулларини параличи. Бу ботокс ва шу каби инъекциялар хисобланади. Табиатда кучли бактерия – ботулик клостридий мавжуд бўлиб, унинг токсини (захри) мускулларда паралич чақиради. Масалан, ботулизм билан зарарланган консерваларни истеъмол қилинганда нафас мускуллари параличи хисобига ўлим хавфи кузатилади. Бактериялар захрининг бу эффекти ажинларни йўқотишда қўлланилади. Жумладан ботулотоксин махсус шароитларда тозаланиб, кучсизлантирилади ва юзнинг мускулларига укол ёрдамида юборилади. Натижада мускуллар харакати таъсирида пайдо бўлган ажинлар йўқолади. Инъекциялар 2-3 ойгача таъсир этади.



2. Чуқурларни тўлдириш.
Ажинларнинг чуқур қаватларига юбориш мумкин бўлган бир қатор препаратлар мавжуд. Масалан гиалурон кислотасидан ажинларни йўқотиш, лабларни чўччайтириш, юз шаклини коррекция қилиш учун фойдаланилади.

3. Инвазив-деструктив муолажалар ёки тиббий воситалар ёрдамида коллагенларга ўзгартириш киритиш.
Тери коллагени сифатини яхшилайдиган муолажалар хам мавжуд. Масалан: лазер, химик пиллинг, дермабразия орқали тери ўлган хужайралардан тозаланади ва кўпроқ коллаген ишлаб чиқариш учун фибробластлар стимулланади. Бу максадда ультразвук ва паст частотали қурилмалардан хам фойдаланиш мумкин.

4. Ортиқча терини хирургик йўл билан олиб ташлаш. Бу муолажа пластик жаррохлик туркумига кириб, наркоз остида амалга оширилади. Натижа эса жаррохнинг малакасига боғлиқ бўлади ва яхши тассурот қолдиради.

Ажинлар камроқ бўлиши учун нима қилиш керак?
Ажинларни олдини олишнинг усуллари кўп эмас:
1.    Мимик мускулларни толиқтирмаслик: камроқ кулиш ва камроқ хўмрайиш.
2.    Терига зарарли таъсирларни камайтириш: чекиш ва ультрабинафша нурлардан қочиш.
3.    D витаминини тўлдириш мақсадида қуёш таъсирига қарши крем ёрдамида қуёш нурида енгил загар олиш + ёғли балиқ истеъмол қилиш.


© www.gepamed.uz