ТАБЛЕТКАЛАРНИНГ НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ-2

ТАБЛЕТКАЛАРНИНГ НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ-2

Хавфни камайтириш.

Дори воситаларини кўплаб ножўя таъсирлари уларни нотўғри қўллаш натижасида пайдо бўлади.

Дори воситасини белгиланган терапевтик дозасидан анчагина орттириб юбориш жиддий муаммолар туғдиради. Ножўя таъсирларни ривожланиш тезлиги эса дори воситасини юборилиш йўлига боғлиқ бўлади. Апликация ва ингаляция тезроқ реакция бериб, хавфли холатларга олиб келса, парентерал инъекциялар бироз секинроқ аммо янада хавфлироқ таъсир кўрсатади.

Истеъмол қилинаётган овқат тури хам мухим ўрин тутади. Негаки у дори воситасининг сўрилиш тезлигини кучайтириши ёки камайтириши мумкин. Овқат махсулотлари дори воситалари билан ўзаро таъсирланиб, уларнинг салбий эффектини кучайтириши мумкин. Масалан, пишлоқ таркибида тирамин ва гистамин каби биологик фаол моддалар мавжуд бўлиб, худди шундай таъсир этувчи препаратларни қабул қилиш – ножўя таъсирлар ривожланишига олиб келади.

Ундан ташқари айрим антибиотиклар ичакнинг табиий микрофлорасини ўлдириб организмга зарур бўлган моддаларни (масалан, В гурухи витаминларини) ўзлаштирилишини тормозлайди. Ичакларда овқатни мавжудлиги эса сульфаниламидлар таъсирини камайтиради.

Дориларни қабул қилаётган вақтда алкоголли ичимликлардан воз кечиш тавсия этилади.  Негаки этил спирти эритувчи сифатида таъсир этиб, кўплаб дориларни сўрилишини кучайтиради. Ичкилик таркибидаги моддаларга эса (масалан, винодаги)  аллергия ривожланиши мумкин.                            

Бир нечта дори воситаларини бирга қўллаганда уларнинг ўзаро реакцияга кириши ва натижада юқори аллерген бирикмаларнинг хосил бўлишини хам хисобга олиш  мухим хисобланади. Айрим препаратлар ферментларнинг таъсирини тормозлаб, дориларнинг сўрилиши ва организмдан чиқариб юборилишини секинлатади, аллергия чақирувчи токсик модалар хосил қилади. Дори воситаларини қабул қилишан олдин шулар хақида билиш лозим.

Агар хамма кўрсатмаларнинг тўғри бажараётган бўлсангиз хам муаммолар туғилса албатта врачларга учранг. Улар дозани камайтириши, частотасини ўзгартириши, дори воситасини бошқасига алмаштириши  мумкин. Буларнинг барчаси ножўя таъсирларни кескин камайтиради.

Ха айтмоқчи…
Аллергик реакциялар дори воситаларининг ножўя таъсирларини 70 фоизини ташкил этади. Улар анафилактик шок, иситма, тери ва шиллиқ қаватларни зарарланиши, ички аъзолар ва нафас тизимини зарарланиши, шунингдек, асаб тизими ва қон таркибидаги ўзгаришлар билан намоён бўлади. Аллергия чақириши мумкин бўлган кучли моддаларга: антибиотикларнинг пенициллин қатори, сульфаниламидлар, махаллий оғриқсизлантирувчилар, вакциналар ва аналгетиклар киради. Бундай аллергик реакцияларнинг 50 фоизини қайтаришнинг имкони мавжуд. Негаки улар асосан дори дозаларининг нотўғри белгиланиши ва пациентларнинг индивидуал хусусиятларини хисобга олмаслик натижасида ривожланади.  

Мутахассислар тавсия қилади…
- Дори воситаларини врач кўрсатмасига биноан қабул қилинг.
- Турли препаратларни бирга ичиш орасидаги интервалларга риоя қилинг.
- Аннотацияни диққат билан ўқиб чиқинг, мос келмайдиган дори воситаларини бирга қўлламанг.
- Белгиланган дозани хеч қачон орттириб юборманг.
- Ёдда тутинг, қабул қилинаётган дори воситасининг дозаси қанчалик кўп бўлса, асоратлар ривожланиш хавфи шунча юқори бўлади.
- Агарда дори воситасини ўз вақтида ичмаган бўлсангиз, навбатдаги қабул вақтида қолдирилган дозани қўшиб ичманг.

Билишингиз мухим:
Дори воситаларига ножўя таъсирлар турли-туманлиги билан ажралиб туради. Булар:
- организм хужайраларидаги мутация натижасида ўсма касалликларини ривожланиш хавфи;
- хомилага зарарли таъсири натижасида туғма нуқсонлар ривожланиши ва хатто хомилани она қорнидаёқ нобуд бўлиши;
- моддалар алмашинувини турғун бузилиши, дорига боғлиқликни пайдо бўлиши, дори воситасини бирданига қабул қилмай қўйганда абстиненция ривожланиши (масалан, кортикостероид ва транквилизаторларни);
- Дорилар таъсирида иммун танқис холатларни юзага келиши.


© www.gepamed.uz