Маълум бўлишича тилдаги оқ караш қип-қизил тоза тилга нисбатан яхшироқ экан.
Тилдаги карашларнинг қандай турлари бор.
Тилдаги оқ караш
Тилдаги оқиш ва сарғиш караш оғиз бўшлиғида бактерия ва замбуруғларнинг фаол кўпайиши ва уларнинг ўлган хужайраларини тилнинг таъм билувчи сўрғичларига ёпишиб қолганда пайдо бўлади. Одатда караш тилнинг асосида тўпланади ва у ердан атрофга тарқалади – бу нормал холат хисобланади. Юқори нафас йўллари инфекцияси қўшилганда ёки молочница (еликиш) да тилдаги караш кўпаяди. Айрим холларда карашнинг сабаби бодомсимон безларнинг доимий яллиғланиши хисобланади.
Чекиш хам тилдаги карашни кучайтиради. Чекиш натижасида шунингдек, оқ бактериал карашнинг тўқариши кузатилади.
Аслида тилдаги карашнинг инсон соғлиги учун хавф туғдирмайди аммо оғиздан нохуш хид келишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай холларда карашга сабаб бўладиган омилни топиш ва уни бартараф этиш лозим. Бунда отоларинголог ёрдам беради.
Тилдаги қора рангли караш
Қанчалик хунук кўринмасин тилда қора карашнинг хам мавжудлиги унчалик хавфли эмас. Қора ёки кулранг қўнғир рангли карашда тил худди моғор босган каби кўринади. Бу холат хам оғиздан ёқимсиз хид келишига сабаб бўлиб, вақтинчалик хисобланади ва кунига икки махал тил ва тишларни тозаланса йўқолиб кетади.
Тилдаги сариқ рангли караш
Тилдаги оқиш сарғиш караш одатдаги холат хисобланиб, яқин орада тўқариб қорайишидан далолат беради. Агар тил билан бирга кўз оқи ва тери ранги хам сарғайса Боткин касаллиги (гепатит А) ни инкор этиш лозим бўлади.
Тилдаги оқ караш қизил доғлар ва ёриқлар билан
Бу холат караш эмас, балки глоссит- тилнинг яллиғланиши бўлиб, тил бунда географик карта кўринишини олади. Бу касалликда тилнинг таъм сўрғичлари яссиланиб, гўёки қўшилиб кетади ва доғлар хосил қилади. «Географик тил» ноқулайликлар туғдириб, оғриши ёки овқатга сезгирликни ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Бу холатда хам карашни даволаш шарт эмас ва тез оради ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Симптомлар бир неча кун давомида хам йўқолмаса стоматологга учраш лозим.
Тилнинг барча қисми рангини ўзгартирса нима қилмоқ керак?
Тилдаги карашлар тилнинг маълум бир қисминигина (кўпроқ марказини) эгаллаши билан характерланади. Айтиб ўтилганидек бу соғлиқ учун унчалик хавф туғдирмайди.
Шундай холатлар бўладики, тилнинг барча қисми рангини бир хилда ўзгартиради. Бу маълум бир касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин:
1. Жуда оқиш, кул ранг, ва ярачалар тутадиган тил – захмнинг белгиси хисобланади.
2. Оқиш-пушти рангли тил – камқонлик белгиси.
3. Малина рангли тил – скарлатина (қизилча) белгиси.
4. Қип-қизил тил – тилнинг умумий яллиғланиши, В3 витамини танқислиги ёки Коксаки вируси келтириб чиқарган касалликка хос.
Тилдаги карашни қандай даволаш керак?
Кўп холларда тилдаги карашни даволаш шарт эмас. Негаки бу касаллик хиобланмайди. Агарда карашнинг мавжудлиги ёқмаса, тилнинг одатдагидек гигиенасига эътибор бериш керак. Бу хам ёрдам бермаса стоматолог билан маслахатлашиб, тишлар ва тилни кундалик стандарт тозалаш сонини яна бир иккитага кўпайтириш керак.
Тилдаги караш билан курашишга яна нима ёрдам беради::
1. Кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, негаки зич карашнинг пайдо бўлишини асосий сабабларилан бири сувсизланиш хисобланади.
2. Чекишни ташлаш.
3. Кун давомида нимадир қаттиқроқ ва сувли нарса истеъмол қилиш, масалан олма ёки сабзи.
4. Оғиз билан нафас олмасликка харакат қилиш (агар шундай одатингиз бўлса). Бурун битганда қон томирларни торайтирувчиарни қўллаш.
© www.gepamed.uz