ҚОРИН ОҒРИГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ҚОРИН ОҒРИГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Қачон тез ёрдамга телефон қилиш керак ва нима сабабдан оғриқ қолдирувчилар ичиб бўлмайди?

Қорин нима сабабдан оғрийди?
Қорин сохасидаги оғриқлар босиб, ачишиб, бураб, мижиб, тиқилиб, осилиб, уюшиб, куюшиб, кесиб оғрувчи ва хаказо характерда бўлиши мумкин. Қориннинг қай қисмини оғриётганини аниқлаш доим хам осон бўлмайди. Қорин сохасидаги оғриқлар нафақат ошқозон ичак йўллари патологияларидан, балки буйрак ва сийдик пуфаги, простата бези ва гинекологик аъзолар касалликлари хисобига хам кузатилиши мумкин.
Уларнинг хар бирида ўзига хос ёндашиш талаб этади. Оғриқни тушуниш ва уни даволаш учун фақат оғриқ симптомига эмас, балки унга қўшимча белгиларни хам хисобга олиш керак.   

Қандай симптомларга эътибор қаратиш лозим

1. Ич келиши билан боғлиқ муаммолар.
Ич қотиши хам қоринда «бир хилда ачишиб оғрийди» каби шикоятларни келтириб чиқаради.
Ич ўтиши – қандайдир инфекция ёки захарланиш натижасида юзага келиб, беморлар «қорним бураб, мижиб оғрияпти, бироз тўхтаб яна бошлаяпти» каби шикоятларни билдиради. Бу холларда енгил пархезга ўтиш ва йўқотилаётган сув ўрнини тўлдириш учун кўпроқ суюқлик ичиш талаб этилади. Шунингдек, бундай холатларда организмдан шлакларни чиқариб юбориш учун энтеросорбентлар (актив кўмир) ни ичиш тавсия этилади.

2. Кўнгил айниши ва қайт қилиш

Бу шикоятлар кўпинча захарланишлар ва ичак инфекцияларида пайдо бўлади. Кўп қайт қилаётган пайтда диареядаги каби кўпроқ (газланмаган) суюқлик ичиш, қусиш рефлексини чақирмаслик учун оз-оздан хўплаб ичиш керак бўлади. Ошқозонни ювиш шарт эмас. Яхшиси аптекадан регидратация қилувчи эритмалар олиб ичган маъқул.

3. Қорин сохасидаги ёқимсиз хиссиётлар
Агар оғриқ эмас, қоринни дам бўлиши ва кўнгил айниши безовта қилса, катта эхтимол билан овқатни яхши хазм бўлмаслиги билан кечувчи диспепсия хисобланади. Бу холат ўз-ўзидан ўтиб кетади. Тўш суяги ортида қизиш сезилса, ошқозон таркибининг қизилўнгачга ташланиши хисобига зарда бўлиш хисобланади.    

4. Қорин оғрияпти холос, бошқа шикоятлар йўқ
Бундай холатларда бироз кутинг. Бирданига оғриқ қолдирувчилар ичиш, спазмолитиклар олиш нотўғри. Чунки хар қандай жиддий патология хам енгил оғриқдан бошланади. Таблеткалар касалликнинг клиник манзарасини яширмаслиги керак. Оғриқ ўта кучайганда врачга учраш талаб этилади. Хайз даврида қорин сохасидаги оғриқнинг сабаби маълум бўлган холатлар бундан мустасно.

Врачга қачон мурожаат қилиш керак?
Одат бўлиб қолган ва кундалик қорин сохасидаги оғриқлар ва диспепсик белгилар (овқатни яхши хазм бўлмаслиги ва запор) хеч қандай тиббий ёрдам талаб қилмаслиги мумкин. Аммо қуйидаги холларда врачга учраш зарур:
1.    Оғриқ кучли бўлганда ва тобора кучайиб борса;
2.    Оғриқ камарсимон характерда бўлса;
3.    Ўнг қовурға ёйи остида ёки ўнг ёнбош сохасида кучли оғриқ бўлса (ўт пуфаги шамоллаши ёки аппендицит);
4.    Оғриқ хисобига озиш пайдо бўлса;
5.    Белгилар 2-3 кунда йўқолмаса;
6.    Тана харорати кўтарилса;
7.    Оғриқ доимгидек эмас ва ўзингиз врач маслахати зарурлигини хис этсангиз.

Қачон тез ёрдам чақириш лозим?
Айрим холларда беморларда ўткир қорин белгилари кузатилиб, бу тезлик билан госпитализация қилиш ва жаррохлик амалиётини қўллашни талаб этади. Бундай ўткир қорин белгиларига қуйидагилар киради:
1.    Қорин сохасининг истаган жойида кучли оғриқ;
2.    Совуқ терлаш;
3.    Тана холатнинг мажбурий холатда бўлиши;
4.    Қон билан (ёки кофе қуйқаси каби) қайт қилиш;
5.    Ахлатни қора келиши ёки ахлатга қон аралашиши.

Хар қандай холатда хам тез ёрдам чақириш, белгиларини санаб ўтиш ва беморни ортиқча харакат талаб қилмайдиган холатда ётқизиш лозим. Қорин сохасига совуқ нарса (музли халта) қуйиш хам фойдадан холи бўлмайди.

© Www.gepamed.uz