ЎЗ ОВҚАТ РАЦИОНИНГИЗГА ХУРМОНИ ҚЎШИШ КЕРАКЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 7 ТА ЖИДДИЙ САБАБ.

ЎЗ ОВҚАТ РАЦИОНИНГИЗГА ХУРМОНИ ҚЎШИШ КЕРАКЛИГИНИ АНГЛАТУВЧИ 7 ТА ЖИДДИЙ САБАБ.

Хурмо ўз таркибида кўплаб фойдали моддалар тутиб, организмни нормал фаолиятини таъминлайди ва кўплаб касалликлардан – хафақон касаллигидан бошлаб, саратонгача химоялайди.

Хурмо нима тутади?
•    Табиий шакар (глюкоза, фруктоза, сахароза).
•    Озиқ-овқат толалари.
•    В гурухи витаминлари, витамин А, никотин кислотаси.
•    Макро- и микроэлементлар (калий, кальций, магний, фосфор, темир).
•    Тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари.
•    Алмашинмайдиган аминокислоталар.

Хурмонинг организмга қандай фойдаси бор:

1. Соғлиқни мустахкамлайди.
Хурмо таркибидаги фойдаи моддалар организмнинг кўплаб тизимларини нормал ишлаши учун керак бўлади. Хурмонинг биохимик ва озуқавий характеристикалари қуйидагилардан иборат:
•    Витаминлар қоннинг соғлиги ва нормал глюкоза миқдорини таъминлаб, углеводлар метаболизмини кучайтиради.
•    Магний, кальций ва фосфор суяклар саломатлиги учун мухим хисобланади.
•    Калий мускуллар ва нерв тизими учун фойдали хисобланади.

2. Энергия билан таъминлайди.
Кўп миқдорда табиий қанд тутгани учун хурмо энергетик балансни бир зумда тўлдиради. Ундан ташқари темир камқонликка қарши курашиб, унинг натижасида ривожланадиган бўшашиш ва чарчашни йўқотади.

3. Қон босимини пасайтиради.

Магний ва калий қон босимини туширади. Калий, шунингдек хафақонга қарши буюриладиган дори воситаларини таъсирини кучайтиради.

4. Юрак ва қон томирларни химоялайди.
Хурмодан атеросклерозни профилактикаси мақсадида фойдаланиш ва 8-10 фоизгача инсульт хавфини камайтириш мумкин. Хурмо таркибидаги овқат толалари юрак ишемик касаллигини профилактика қилади.                                                                                                                                                      

5. Саратон ривожланиши хавфини камайтиради.
Хурмо таркибидаги озуқа толалари шунингдек, сут бези саратони ривожланишини олдини олади. Бунинг учун хурмони болалик ва ўсмирлик чоғиданоқ рационга қўшиш керак. Олимлар фикрича хурмони етарли миқдорда истеъмол қилиш йўғон ичак саратонини камайтиради.

6. Ичаклар фаолиятини яхшилайди.
Кўп миқдордаги озуқа толалари қабзиятни олдини олиб, ичак фаолиятини яхшилайди. Хурмодан табиий ич сурувчи сифатида фойдаланиш мумкин.

7. Туғруқни енгиллаштиради.

2007–2008 йиллари иорданиялик олимлар ўтказган текшириш якунларига кўра хурмо туғруқ жараёнини осонлаштириб, бачадон бўйинчасини очилишини таъминлайди. Бунинг учун туғишга 4 хафта қолганда кунига олти донадан хурмо ейиш талаб этилади.
 
Хар қандай устунлигига қарамай эсингиздан чикарманг: хурмо ўта калорияли хисобланади (100 грамм хурмо 300 ккал тутади). Хурмони меёрида истеъмол қилсангиз организмингиз Сизга рахмат айтади.

© Www.gepamed.uz