РЎЗА ТУТМАСЛИККА ИЖОЗАТ БЕРИЛАДИГАН 4 ТУРДАГИ КАСАЛЛИК.

РЎЗА ТУТМАСЛИККА ИЖОЗАТ БЕРИЛАДИГАН 4 ТУРДАГИ КАСАЛЛИК.

Диний мерос, маданият ва дунёқарашларни ўрганувчи мутахассис (теолог) Али Қараташ ёзишича маълум бир турдаги касалликлари мавжуд беморлар учун рўза тутмасликка рухсат берилади. Улар қуйидагилар:
1.    Давосиз хасталиклар, ташрих ёки доимий озиқланиш талаб этиладиган беморлар;
2.    Доимий дори қабул қилиб туриш талаб этиладиган қон томир, буйрак ва жигар касалликлари, хамда қандли диабет;
3.    Оғриқ синдроми билан кечувчи ва доимий оғриқ қолдирувчи препаратлар қабул қилиш талаб этиладиган касалликлар. Масалан: ошқозон ёки 12 бармоқли ичак яра хасталиги;  
4.    Рўза тутиш натижасида қўзиши (авж олиши) мумкин бўлган касалликлар. Масалан: сил касаллиги, ёки юқори иситма билан кечувчи касалликлар.

Охирги икки категориядаги беморлар соғайгандан кейин, врач маслахатига кўра қолдирилган рўзани тутиб беришлари мумкин.

Биринчи икки категориядаги беморлар эса, ўз хаётини аксарият қисмида рўза тута олмайди ва шунинг учун фидя тўлашлари шарт.
 

      Манба: http://islam-today.ru/zhenshhina_v_islame/krasota-i-zdorove/4-kategorii-boleznej-pozvolausie-ne-derzat-post/