АНОРНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

АНОРНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

АНОР- лотинча granatus сўзилан олиниб, «донли» деб таржима қилинади. Анор кўплаб доначалардан таркиб топиб, улар ўзаро юпқа мембрана билан ўралади. Бу доначалар сони ўртача 700 тани ташкил этади. Анорнинг ўндан ортиқ навлари бўлиб, улар ранги ва таъми билан ажралиб туради. Қуйида анорнинг 12 та фойдали хусусиятлари айтиб ўтилади.  

Анор организмни озуқа моддалар билан таъминлайди
Анорда 15 га яқин аминокислоталар, витаминлардан К, С, В9, В6 ва минераллардан (калий, мис, фосфор) мавжуд. Анор кам калорияли бўлиб, унинг 100 грами 72 килокалория тутади.

Анор юракни мустахкамлайди
Анор таркибидаги пуникалагин (Punicalagin) моддаси эркин радикалларни нейтраллаб, антиоксидант статусни кучайтиради. Пуникалагин шунингдек, қон томирлар деворини мустахкамлаб, қондаги «ёмон» холестерин миқдорини туширади. Бу атеросклеротик бляшкаларни хосил бўлишини олдини олади.

Анор артрозлар олдини олади.
Анор таркибидаги К витамини суяк ва қўшувчи тўқималардаги моддалар алмашинувини кучайтириб, кальцийни ўзлаштирилишини яхшилайди. Анор шарбати таркибидаги фитонутриентлар тоғай тўқималаридаги яллиғланиш ва шишни йўқотади.
 


Анор тишларни парваришлайди.

Анор шарбати тишдаги сариқ карашни йўқотади. Ундан ташқари унинг микробга ва вирусга қарши хусусияти бўлиб, оғиз бўшлиғини тозалайди, милклар шамолашини даволайди.

Анор саратондан химоялайди.
Анор шарбати таркибидаги эллаготанин моддаси – эстроген гормонлари синтезини тормозлаб, ёмон сифатли ўсмаларни ривожланишини тўхтатади. Анорни мунтазам тановул қилиш сут бузи, простата бези ва ўпка саратонини ривожланишини кескин камайтиради.

Анор иммунитетени оширади.

100 грамм анорда С витаминининг 21 кунлик нормаси мавжуд. Шу сабабли анор кучли антибактериал хусусиятга эга ва иммун тизимни мустахкамлаб, вируслардан химоялайди.  

Анор хазм жараёнини яхшилайди.
Анор шарбати иштахани кучайтириб, чанқоқни қондиради. Анор таркибидаги озуқа толалари ичакда организм томонидан «ўзлаштирилмаган шлакларни» чиқарилишини таъминлайди. 100 грамм анорда озуқа толаларининг 16 кунлик нормаси мавжуд.

Анор жарохатлар битишини тезлатади.
Анор доначалари мойи тери эпидермиси хужайраларини регенерациясини яхшилаб, жарохатларни битишини тезлатади. У коллаген ва эластинга жавоб берувчи фибробластлар ва хужайралараро моддалар синтезига таъсир этади. Ундан ташқари анор экстракти терини қуёш таъсиридаги куйишларини тиклайди.

Анор гемоглобинни кўтаради.

Анор қондаги гемоглобин миқдорини оширади. Бунинг учун камқонликда овқатдан ярим соат олдин ярим стакан анор шарбати ичилади.

Анор соч тўкилишини олдини олади.
Соч тўкилишининг асосий сабабларидан бири темир танқис камқонлик хисобланади. Гемоглобин синтезини камайиши биринчи ўринда соч толалари ва тирноқларда гипоксия холатини чақиради. Анор шарбатини мунтазам ичиш соч пиёзчаларини мустахкамлаб, сочларга соғлом жило ато этади.

Анор қандли диабетда ёрдам беради.
Бошқа ширин шарбатлардан фарқли равишда анор шарбатини қандли диабетда ичиш мумкин. Сийдик хайдаш хусусияти борлиги учун у шишларни йўқотади. Дибетда янги сиқилган анор шарбатини ичиш ёки анор доналарини ейиш тавсия этилади. Магазинларда сотиладиган шакар қўшилган анор шарбати мумкин эмас.  

Анор ёшликни сақлайди.
Анордаги «пуникалагин» антиоксиданти Альцгеймер касаллигидан химоялайди. Анор шарбатида 3,4% пуникалагин бўлиб, у бош миядаги яллиғланиш жараёнларини йўқотади ва ёшга хос деменцияни олдини олади. Анор шарбати терини «қаришини», ёшга хос қора доғлар тушишини ва ажинларни хосил бўлишини профилактика қилади.

Анорни қандай танлаш лозим.

Анор кўринишидан кўра оғирроқ бўлиши керак, бу унинг «сувлилигини» англатади. Анор пўсти қуруқ, доғ ва эзилишлардан холи бўлиши керак. Анор пўстида унинг доначаларининг «ғадир-будурлиги» сезилиб турса янада яхши. Думига эътибор қаратинг, у ерда яшиллик бўлмаслиги керак. Анорнинг қизиллик ранги унинг ширинлигини англатмайди. Бу унинг навлари ва пишиш даражасига боғлиқ.

© www.gepamed.uz