ТАЪСИРЛАНГАН ИЧАК СИНДРОМИ НИМА? УНИНГ САБАБЛАРИ ВА БЕЛГИЛАРИ.

ТАЪСИРЛАНГАН ИЧАК СИНДРОМИ НИМА? УНИНГ САБАБЛАРИ ВА БЕЛГИЛАРИ.

Ичаклар фаолиятининг бузилиши билан кечувчи дискомфорт холатини хис қилмаган инсонни топиш қийин. Бу холат ич қотиши, ич кетиши, ичаклар спазми ва дам бўлиши (метеоризм) натижасида ривожланиши мумкин. Хар қандай холатда бу кундалик хаёт тарзига таъсир этиб, уни бузади. Хазм йўлларидаги дисфункция хар доим хам органик табиатли бактериал агентлар томонидан чақирилмайди.    
Статистик маълумотларга қараганда ингичка ва йўғон ичаклар касалликлари 30 фоиз холларда уларнинг харакат фаолиятидаги бузилишлар хисобига кечади. Бу ўзгаришлар тиббиёт тилида умумий қабул қилинган термин – «Таъсирланган ичак синдроми» деб юритилади.   

Таъсирланган ичак синдроми нима?
Таъсирланган ичак синдроми – бу даврий равишда пайдо бўлувчи ич келишининг бузилиши бўлиб, оғриқ синдроми билан кечади. Бу синдром ташхиси қуйилишида бу холатга олиб келувчи бошқа омиллар: ичакнинг замбуруғли, бактериал ва вирусли инфекциялари, иммун яллиғланиш, ичак гижжалари ва ўсмасимон хосилалари, шунингдек, туғма ривожланиш нуқсонлари инкор этилади. Бунда беморнинг барча лаборатор тахлил кўрсаткичлари - қон ва ахлат кўрсаткичлари      нормада бўлиши керак.
Таъсирланган ичак синдромнинг учраши аёлларда кўпроқ 15-25 %, эркакларда камроқ – 5-15% холатда учрайди. Касаллик асосан 20 ёшдан кейин ривожланиб, беморларнинг 40% дан юқориси 35-50 ёшга тўғри келади. Афсуски бу беморларнинг ярмисигина тегишли шикоятлари билан врачларга мурожаат қилади: 28%- гастроэнтерологга, 12% - терапевтга.


Таъсирланган ичак синдроми сабаблари.
Бу синдромнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи асосий сабабларга қуйидагилар киради:
•    Стресс.  Ичакнинг бу муаммоларини асаб тизимининг хаддан зиёд зўриқиши натижасида ривожланиши тасдиқланган. Энг катта хавфни хроник стресс холатлари туғдириши мумкин. Бунда занжирли доира механизми ривожланади. Яъни ноқулай эмоционал фон – стрессни чақиради, стресс – ичакларни таъсирлайди. Хазм тизими муаммолари инсонни депрессияга тушишига сабаб бўлади, бу ўз навбатида ички аъзо ва тизимлар фаолиятини бузиб – невроз холатлари ва шахсиятни бузилишига олиб келади.  
•    Ичакнинг харакат фаоллигини бузилиши. Бунда ичаклар мускулларининг қисқариши ва бўшашига жавоб берувчи нерв импульсларининг ўтказувчанлигини бузилиши кузатилади. Ичаклар девори ва нерв аппарати бутунлиги сақланади. Даврий равишдаги спазм ва қисқаришлар ўз-ўзидан хисол бўлади. Бундай инсонлар кўпинча ичакларининг тўлиш ва дам бўлиши хиссига шикоят қилади. Оғриқни хис қилиш бўсағаси уларда кучайган бўлади.
•    Гормонал бузилишлар. Кўпинча аёллар хайз циклининг биринчи ва охирги кунлари ичакларда оғриқни кучайиши ва диарея (ич кетиши) га шикоят қилади. Врачлар буни қонда простагландин Е миқдорини ортиши билан тушунтиради.
•    Овқатланиш характери. Ичаклар муаммоси калорияси юқори бўлган ортиқча ёғли таомларни истеъмол қилинганда ва кофе, чой, газли ва алкоголли ичимликлар ичгандан сўнг ривожланиши холатлари хам кўп учрайди.
•    Ирсий омиллар. Ота-онасида таъсирланган ичак синдроми кузатилган болаларда хам бу синдромни учраш частотаси юқори бўлади.
•    Ичак инфекцияари. Бошдан кечирилган ичак инфекциялари хам 30% холатларда таъсиранган ичак сндромини келтириб чиқариши мумкин.
•    Дисбактериоз ва хазм ферменларини ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи балласт моддаларнинг етишмаслиги хам бу синдромга мойиллик яратади.


Таъсирланган ичак синдроми белгилари.
Таъсирланган ичак синдроми белгилари оддий ичак инфекциялари белгиларига ўхшаб кетиб, қуйидагича кечади:
1.    Диарея белгилари билан. Бунда ич келишига ўлган чақириқ овқат егандан кейиноқ ёки овқат пайтида пайдо бўлади. Бу каби шикоят куннинг биринчи ярмида кўпрок пайдо бўлади. Диарея кўпинча эмоционал хаяжонланиш, қўрқув, қориннинг дам бўлиши билан кечиб, хожатга бориб келгач бемор кучли енгиллик хис килади.
2.    Кабзият белгилари билан. Ич қотиши 3 суткадан ортиққа чўзилиши мумкин. Бунда хам бемор оғриқ синдроми ва метеоризмни хис қилади. Айрим холларда оғриқ хуружсимон ва кам холларда доимий тўмтоқ характерда бўлиб, бемор катта хожатга бориб келгач оғриқлар бутунлай йўқолмайди, фақат бирмунча камаяди. Ахлат характери қўй думалоғини эслатиб, оқ ёки шаффоф шилимшиқ тутиши мумкин. Ич қоиши хисобига беморлара иштахани пасайиши, зарда бўлиш ва кўнгил айниши, оғизда ёқимсиз таъм сезилади.
3.    Диарея ва қабзиятни алмашиб келиши белгилари билан. Бунда биринчи планга оғриқ синдроми чиқиб ич ўтиши ва қотиши алмашиниб келади.

© www.gepamed.uz