ҚОН ХАҚИДА ҚИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР 2

ҚОН ХАҚИДА ҚИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР 2

1. Японларнинг фикрича қон гурухи одамнинг характерига жиддий таъсир ўтказади. Биринчи қон гурухи эгалари – ўзига ишонган, қаътиятли, иккинчи қон гурухи эгалари – одамови, ишончли, учинчи қон гурухи эгалари – ақлли, иззатталаб, тўртинчи қон гурухи эгалари эса оғир вазмин бўлади. Шу сабабли улар одамларни  бирор бир ишга қабул қилаётганларида албатта қон гурухини эътиборга оладилар.


2. Одам танасидаги ягона аъзо – кўзнинг мугуз пардаси – кислород билан таъминланиш учун қон томирлари тутмайди. Мугуз парда бевосита хаводаги кўз ёшида эриган кислород билан озиқланади.


3. Антарктиданинг музли балиқлари қони рангсиз, шаффоф бўлади. Уларда эритроцит ва гемоглобин бўлмайди. Шу сабабли улар минус хароратли мухитларда хам яшаш имконига эга бўлади.


4. Одамқони таркибида кислород ташувчи темир моддаси бўлгани учун қизил рангга эга бўлади. Ургимчакнинг айрим турлари қони кўк рангли бўлиб, уларда кислород ташиш функциясини мис моддаси бажаради.    


5. Зангори кокослар таркибидаги суюқлик, олимлар фикрича бемалол қон ўрнини босувчи плазма вазифасини ўтай олар экан.


6. Керакли пайтда қуйиш учун мўлжалланган қон захираларини яратиш фикри америкалик Чарльз Дрю томонидан иккинчи жахон уруши йилларида олға сурилган. Тақдир тақозоси билан унинг ўзи 1950 йили автомобил авариясидан натижасида қон кетишидан халок бўлган.    

7. Одам организмидаги жами кон томирларни узунлиги ўртача 100 000 км ни ташкил этади. Бу масофа ер шарини 2,2 марта ураб чикишга етади

8. Кўпчиликнинг фикрича корридада буқаларни матадорнинг қўлидаги қизил мато ғазаблантиради деб ўйлайди. Аслида эса буқалар умуман рангни ажрата олмайди. Улар фақат харакатга реакция билдиради.

9. Денгиз чиғаноғини қулоққа қуйилганда эшитиладиган товуш қон томирлрда оқаётган қоннинг товуши билан бир хил овоз беради.

10. Қоннинг массаси организмнинг 8 фоизини ташкил этади. Масалан 70 килолик одамда 5 литр қон бўлади.

© https://t.me/gepamed_ultra