НЕЙРОБИКА - БОШ МИЯ УЧУН АЖОЙИБ 10 МАШҚ

НЕЙРОБИКА - БОШ МИЯ УЧУН АЖОЙИБ 10 МАШҚ

Нейробика – америкалик нейробиолог Лоуренс Катц томонидан ишлаб чиқилган бош мия машқлари тўплами бўлиб, инсоннинг барча хиссиёт аъзоларини гармониясини – ўзаро келишилган холда ишлашини таъминлайди. Унинг фикрича доимо бир турдаги кундалик масалаларни хал килиш инсонни диққат эътиборини жамланишига, янги муаммоларни янгича хал қилинишига қийинчилик туғдиради, хотирани сусайтиради, ақлий заифликкача олиб келиши мумкин.

Нейробика принципи оддий – кундалик юмушларни бажаришда бошқа бир сезги аъзоларини жалб қилиш орқали янгича таассуротлар билан бойитишдан иборат. Бошқача айтганда оддий харакатларни ғайриоддий тарзда амалга ошириш хисобланади. Қуйида эътиборингиз учун шу каби 10 машқ келтирилади.

1. Тишларингизни нофаол қўлингизда ювинг.
Текшириш натижаларига кўра бу миянинг қарама-қарши ярим шарларини пўстлоғини тез ва сезиларли равишда кенгайишига сабаб бўлади. Бунда тиш пастаси қопқоғини хам нофаол қўлингизда очишни унутманг.

2. Кўзларингизни юмган холда хаммом қабул қилинг.

Тактил хиссиётлар бош миянинг бошқа зоналарини фаоллаштиради. Сизнинг қўлларингиз кўриш мумкин бўлмаган нарсаларни хис қилади ва бу хақда мияга ахборот юборади. Бу сезги аъзоларида тактил хиссиётни кучайтиради. Бунда тарли шикастланишлардан химояланган холда сув кранини очишни ва сув хароратини созлашни хам ўз хиссиётларингизга ишониб топширинг.

3. Ўзингизнинг одатдаги эрталабки кунлик редимингизни ўзгартиринг.
Текшириш натижалари бош мия пўстлоғининг фаол қисмини кенгайишини ва қолган қисмларида фаоллик даражасини кучайишини кўрсатади. Бунинг учун эрталабки нонуштадан сўнг, кийиниб тоза хавода сайр қилишга одатланинг, севимли каналингиз ёки радиостанциянгизни бошқасига алмаштиринг.
 
4. Одатдаги буюмларни оёғини осмондан қилиб айлантириб кўйинг.
Уйдаги оилавий тушган расмлар, девор соати ёки календарни тескари илиб қўйилса уларга қаралганда бош миянинг вербал қисмлари ишга тушиб уларнинг шакли, ранги ва нотаниш манзараларни тушунишга харакат қилади – Сизнинг эътиборингизни бошқа жойга йўллади.

5. Стол атрофидаги жойингизни ўзгартириб туринг.
Хар кимнинг дастурхон атрофидаги ўз ўрни мавжуд. Инсон бош мияси янги-янги тажрибаларни истаб туради. Даврий равишда жойингизни алмаштриб туриш атрофдагиларга ва хонага бошқача нуқтаи назардан қарашга мажбур қилади ва янги-янги ғояларни келтириб чиқаради.

6. Янгича ароматларни хис қилинг.
Севимли духи ёки одеколон ёки бўлмасам кофе хиди Сизга янги кун бошланишдан дарак бераяптими. Шулар қаторига янги ароматларни қўшиш тавсия этилади. Бунинг учун масалан ванилин, корица ёки мята экстрактларини ётоқхона ёки иш столи устида сакланг, вақти-вақти билан уларни хидлаб туринг. Бу ўтмаслашиб қолаётган сезги рецепторларингизни тикланишига ёрдам беради.

7. Автомобилингиз ойнасини очиб юринг.
Гиппокамп бош миянинг бир қисми хисобланиб, у хидлар, товушлар ва образларни эслаб қолиш хусусиятига эга. Нотаниш жойларда кетаётганда автомобил ойнасини очиб юриш йўлингиздаги белгиларни эслаб қолишга ёрдам беради.

8. Супермаркетлардаги махсулотларни ўрганинг.
Маркетинг қоидаларига кўра магазинларда энг фойда келтирувчи махсулотлар одам кўзи рўпарасида жойлаштирилади. Шунинг учун шопинг пайтида истаган растангиз олдида туриб, махсулотларни бошидан охиригача қараб ўрганиб чиқинг. Кўзларингиз илгари эътибор қаратмаган буюмларни кўради. Сотиб олмасангиз хам бирортасини таркибини ўрганиб чиқинг. Бу бош миянинг кунлик автоматизмини ўзгаришига, янги тажрибаларни тўплашга ёрдам беради.

9. Кун давомидаги мулоқотларингиз сонини кўпайтиринг.
Текширишлар натижаларига қараганда, мулоқотларнинг етишмаслиги инсонннинг умумий изланиш хусусиятларига негатив таъсир ўтазар экан. Шунинг учун, автоматлаштирилган дунёда иложи борича мулоқотларни кўпайтиришингиз тавсия этилади.

10. Ўқиш жараёнини ўзгартиринг.
Одам бирор-бир маълумотни ичида ёки ташида ўқиши, наушникда ёки оддий холатда тинглаши бош миянинг турли хил қисмларини ишлашига сабаб бўлади. Бу диққатни бир жойга йиғилиши ва хотирани мустахкамланишига олиб келади.

© https://t.me/gepamed_ultra