КУНИГА ХЕЧ БЎЛМАСА 15 ДАҚИҚА ПИЁДА ЮРИШ УЧУН 15 ТА САБАБ.

КУНИГА ХЕЧ БЎЛМАСА 15 ДАҚИҚА ПИЁДА ЮРИШ УЧУН 15 ТА САБАБ.

ПИЁДА ЮРИШ - бу оддийгина А пунктидан Б пунктгача кўчиш эмас. Унинг бошқа афзалликлари хам бор:

1. Кайфиятни кўтаради
Сайр қилиш кайфиятни кўтаради. Айниқса спорт залида эмас очиқ хавода юриш қайсидир маънода депрессиядан химоя қилади.

2. Креативликни оширади
Агар рухингиз тушиб кетган бўлса ва уни қандай кўтаришни билмаётган бўлсангиз ёки ўй-фикрларингизни хаётга татбиқ қилишга харакат қилаётган бўлсангиз фаол саёхатга чиқинг. Пиёда юриш тафаккурнинг конвергент ва дивергент турларини яхшилайди, улар ижод билан ўзаро боғланган.

3. Аллергия кўринишлари билан курашишга ёрдам беради
Аллергия мавсумида кўпчилик аллергиклар уйга беркиниб олиб турли салбий омиллар таъсиридан химояланишга, шунингдек, акса уриш, кўз ёшланиши ва қичишишига сабаб бўлувчи агентлардан узоқроқ юришга харакат қилади. Аммо олимлар бу стратегияни тўғри деб бахоламайди. Уларнинг фикрича пиёда юриш ва югуриш ичак фаолиятини яхшилайди ва ўз навбатида аллергия белгиларини йўқотади.

4. Метаболик синдром хавфини камайтиради

Метаболик синдром – бу қон босимини, тана вазнини ва қонда қанд миқдорини ортиши билан кечувчи муаммолар йиғиндиси хисобланади. Метаболик синдром қандли диабетнинг, юрак касалликларининг ва эрта ўлимнинг даракчиси хисобланади. Метаболик синдром кам харакатчан ва кўп ўтирадиган хаёт тарзи таъсирида ривожланади. Унинг энг арзон давоси – аэробика машқлари, юриш ва югуриш хисобланади.      

5. Умрингизни узайтиради
Кундалик жисмоний машғулотлар хаётни 7 йилга ошириши мумкин. Ундан ташқари бу етти йил давомида Сиз ўзингизни хаётингизни сифатини яхшиланганини ва рухиятингизни тетиклигини сезасиз.

6. Иқтисод қилишга ёрдам беради
Фитнес клубга ёзилиш ёки алохида тренер билан шуғулланиш қимматга тушиши мумкин. Пиёда юриш учун хеч қандай қўшимча ускуналарни талаб этмайди. Махсус оёқ кийими учун хам харажат қилишга хожат йўқ. Энг қулай ва ёққан оёқ кийимини танлаш кифоя.


7. Ёшлигингизни қайтаради
Текширувчиларнинг фикрича доимий равишда пиёда юрувчи инсонлар, ўзларининг дангаса тенгдошларига нисбатан ёш кўринишади ва хужайра даражасигача соғломроқ саналади. Аэроб машқлар инсон қиёфасига жавоб берувчи хромосомаларни сақланишига ва инсоннинг биологик ёшини ёшартиришга ёрдам беради.

8. Уйқуни нормаллаштиради
Пиёда юрувчи инсонлар яхши ва чуқур ухлайди - уйкусизлик билан кам азият чекади. Тўлақонли уйқу эса ўз вақтида соғлом ва узоқ хаёт кечиришнинг калити хисобланади.  

9. Стрессни камайтиради
Замонавий хаётда стрессга кам учрайдиган ходиса сифатида қараш нотўғри хисобланади. Стресс жисмоний ва рухий саломатликка жиддий путур етказади. Пиёда юриш тинчланишнинг энг тез ва эфектив усули хисобланади. Мунтазам пиёда юрадиган одамларда кортизол миқдори нормаллашиб, онги тиниқлашади.

10. Бош мия ишини яхшилайди
Юриш нафақат танага балки бош мияга хам фойдали таъсир этади. Мунтазам юриш хотирани пешлайди, идрок қилиш қобилиятини оширади, деменция ва Альцгеймер касаллиги ривожланишини олдини оладию.  

11. Оғриқсизлантиради
Хроник оғриқлардан азият чекадиган инсонлар пиёда юришни канда қиладилар. Аммо олимларнинг айтишича тез-тез  пиёда юриш оғриқни йўқотмасада унга қарши курашиш учун шароит яратади.

12. Суякларни мустахкамлайди

Мустахкам суяк тўқимаси суякларни бақувват қилиб, остеопороз ва умуртқа поғонаси деформациясини олдини олади. Пиёда юриш эса суяклар пишиқлигини калити хисобланади.

13. Кўриш ўткирлигини яхшилайди
Ёш ўтган сайин кўриш ўткирлигини сусайиши хаммада кузатилади. Доимий аэроб машқлар, шу жумладан пиёда юриш хам кўзларни узоқ вақт соғлом бўлишини таъминлайди. Статистика бўйича мунтазам пиёда юрувчи инсонларда ёш ўтиши билан кўзнинг тўр пардасини дегенерацияси ва кўриш ўткирлигини бузилиши кам учрайди.   

14. Яқинларингиз билан алоқа қилишга ёрдам беради

Ёлғиз юришнинг ўзига яраша фойдали томонлари бор. Аммо компания билан сайрга отланиш унданда қизиқарлироқ ва мароқлироқ. Бу телевизор ва компьютердан йироқлашиб, оила ва дўстларингиз билан мулоқот қилишнинг энг яхши усули хисобланади.


15. Касалликларни олдини олади.
Жисмоний фаоллик сехрли таблеткага қиёсланиб, саратон, қандли диабет, юрак ва ўпка касалликларини олдини олишнинг энг эффектив усули хисобланади. Сайр қилишнинг дори воситаларидан фарқли равишда салбий таъсирлари бўлмайди ва унинг учун врачга бориб рецепт ёздириш шарт эмас.

© Www.gepamed.uz