ХОМИЛАДОРЛИК ПАЙТИДА ҚАНДАЙ ВИТАМИНЛАР ИЧИЛАДИ.

ХОМИЛАДОРЛИК ПАЙТИДА ҚАНДАЙ ВИТАМИНЛАР ИЧИЛАДИ.

Хомиладорлик даврида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва тўлақонли озиқланиш бўлажак фарзандингизнинг тўрт мучалини соғ-саломат туғилишининг гаровидир.

Хомиладор аёл истеъмол қилаётган овқатлар таркибидаги оқсил моддалари, углеводлар, ёғлар, витаминлар ва микроэлементлар доим хам етарли бўлмайди. Шунинг учун қуйидаги холларда айнан хомиладорлик даврида қабул қилиш учун ишлаб чиқилган препаратларни ичиш буюрилади;
•    Хомиладор аёлнинг етарли озиқланмаган пайтида;
•    Авитаминоз, анемия ва бошқа экстрагенитал касалликлари бор аёлларда;
•    Илгариги хомиладорлиги ривожланмай қолган ёки нуқсон билан туғилган пайтда;
•    Ўттиз ёшдан юқори хомилдорларда.
 
Эсда тутиш жоизки, витаминларни барча аёлларга бирдек тавсия этиш нотўғри бўлади. Негаки айнан витаминларнинг ўзи хам айрим холларда уларни ўзлаштиришда иштирок этувчи аъзолар – жигар ва буйракларга куч келиши мумкин.

Хомиладорликнинг биринчи триместрида хомилада нуқсон пайдо бўлмаслиги учун қуйидаги препаратларни ичиш тавсия этилади: 1. Фолиев кислотаси; 2. Йод препаратлари; 3. Витамин Е.

12 хафтадан кейин эса акушер-гинекологлар кўрсатмалари асосида хомиладор аёл организмига зарур бўлган йод (суткалик талаб 250 мг гача), кальций минерали (суткалик талаб 1500 мг гача) тутувчи препаратлар - витрум-остеомаг, кальцемин, кальцемин адванс тавсия этилади.

3 –триместрдан бошлаб С, А, ва D витаминлари, шунингдек темир препаратлари ичиш талаб этилади.

Хозирда гинекологлар томонидан энг кўп тавсия этилаётган препаратлар қуйидагилар:
•    Элевит-пренаталь
•    Витрум-пренаталь
•    Витрум-пренетал форте
•    Лютерна
•    Комплевит мама


 
 © Www.gepamed.uz